Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 17:47

Каттақўрғон туманига янги ҳоким тайинланди


Самарқанд вилоятидаги Каттақўрғон тумани халқ депутатлари кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ҳокими Пирмат Ўсаров ўз аризасига мувофиқ лавозимидан озод қилинди.

12news.uz нашри хабарига кўра, Самарқанд вилоят ҳокими Зоир Мирзаевнинг тавсиясига мувофиқ Сапарали Азимов Каттақўрғон туманига янги ҳоким этиб тайинланган. Унга қадар Азимов Қўшрабод туман ҳокимининг ўринбосари лавозимида ишлаган.

Йиғилишда Самарқанд вилояти ҳокими Каттақўрғон туманида йиғилиб қолган муаммолар ҳақида гапирган. Хусусан, тумандаги 88та саноат корхонасидан саккизтаси фаолият юритамаётгани ва бошқа ижтимоий-иқтисодий муаммоларни тилга олган.

2014 йил 16 май куни Каттақўрғон тумани ҳокими Пирмат Ўсаров туман халқ депутатлари кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида ишдан олиниб, Самарқанд вилоят прокуратураси томонидан жавобгарликка тортилган эди.

XS
SM
MD
LG