Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 04:50

2014 йил биринчи ярмида ЛУКОЙЛ Ўзбекистонга $ 301 миллион ётқизди


Россиянинг ЛУКОЙЛ ширкати 2014 йил биринчи ярмида Ўзбекистонда нефт-газ қазиб чиқариш ва янги заҳиралар излаб топиш ишларига 301 миллион АҚШ доллари миқдорида сармоя ётқизди.

ЛУКОЙЛ маълумотига кўра, ўтган йилнинг биринчи ярмида бу кўрсаткич 259 миллион долларни ташкил қилган.

Ҳозирда Россия ширкати Ўзбекистонда учта йирик лойиҳани амалга оширмоқда.

ЛУКОЙЛ 2007-2011 йилларда Бухоро вилоятидаги Қандим газ конини ўзлаштириш, Жануби-ғарбий Ғисор ва Устюрт минтақасида нефть қазиб олиш ва газ қидириш лойиҳалари учун деярли 1,5 миллиард доллар сармоя ётқизган.

2020 йилга қадар ЛУКОЙЛ Ўзбекистонда йилига 17-18 миллиард куб метр газ қазиб чиқаришни режалаган.

XS
SM
MD
LG