Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 10:56

45 минг суриялик курд "Исломий давлат"дан қочиб Туркияга ўтди


Анқара расмийларига кўра, минглаб суриялик курд “Исломий давлат” жанггариларидан қочиб, Туркия ҳудудига ўтган.

Туркия бош вазири муовини Нурмон Қуртулмуш бугун Анкарада матбуот анжуманида 45 минг суриялик курд Туркия ҳудудига ўтганини айтди.

Ўтган кунлар ичида "Исломий давлат" Сурия шимолидаги курдлар яшайдиган бир қанча қишлоқларни ишғол этган эди.

Туркия расмийлари қочоқларга лозим ёрдамлар берилишини ваъда қилмоқда.

Айни пайтда Ироқнинг Мосул шаҳрида уч ой аввал “Исломий давлат” жанггарилари тарафидан гаровга олинган ўнлаб туркиялик бугун ватанига қайтди.

Туркия бош вазири Аҳмад Довутўғли Озарбайжонга сафарини бекор қилиб, улар билан учрашди.

Жаноб Довутўғлига кўра, Туркия махсус ҳизматлари 46 одам, жумладан турк дипломатлари ва уларнинг оила аъзолари, ҳарбийларни гаровдан озод этилишига муваффақ бўлган.

– Бугун нафақат сиз ва оилангиз учун, бутун миллатимиз учун байрам кунидир. Оллоҳ ҳар кунимизни шундай қилсин, -деди Довутўғли радикал исломчилар гаровидан озод бўлиб, ватанига қайтиб келган юртдошлари билан учрашаркан.

Туркия гаровдаги ватандошлари хавфсизлигини ўйлаб “Исломий давлат”га қарши ҳарбий кампанияга бевосита аралашишдан бош тортиб келаётганди.

XS
SM
MD
LG