Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 06:46

Чехия Нукусдаги болалар касалхонасига тиббий ускуналарни топширди


Чехия Нукусдаги болалар касалхонаси учун 200 минг крон (тақрибан 10 минг АҚШ доллари)лик тиббий жиҳозларни топширди.

Болаларни даволаш ва диагностика ускуналари Чехиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси орқали етказилди.

Электрокардиограф ҳамда BTL -4000 Smart электротерапия ва ультратовуш мосламаларини Чехия элчихонасининг иқтисодий масалалар бўйича маслаҳатчиси Юрай Мелиорис Нукусдаги болалар касахонасига топширди.

Оролбўйи минтақасида жойлашган Қорақалпоғистонда сўнгги йилларда болалар орасида ичкетки, ошқазон ичак саратони каби касалликлари кўпайгани айтилади.

XS
SM
MD
LG