Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 18:48

АҚШ собиқ президенти Жимми Картер 90 ёшини нишонлади


АҚШ собиқ президенти Жимми Картер чоршанба куни тўқсон ёшини нишонлади.

Атлантада бўлган маросимда Жимми Картер президент этиб сайлангани сиёсий ҳаётининг чўққиси бўлгани, лекин ҳаётининг энг яхши дамлари Оқ уйдан кетиб, Картер марказини очганидан сўнг бошланганини айтди.

Собиқ президент асос солган Картер маркази дунёда инсон ҳуқуқларини қўллаб қувватлаб келади.

Картер етмишинчи йиллар иккинчи ярмида АҚШга президентлик қилган.

Энергетика бўхрони, узоқ давом этган рецессия, Совет Иттифоқининг Афғонистонга бостириб кириши Жимми Картер президентлиги даврига тўғри келган.

Картер Совет Иттифоқининг Афғонистонга бостириб киришига Москвадаги ёзги олимпиада ўйинларига бойкот билан жавоб қилганди.

Биринчи муддат президентлигининг оҳирига бориб Жимми Картер рейтинги тушиб кетди ва 1976 йилги президентлик сайловида Роналд Рейганга ютқазди.

Тинчлик ва инсон ҳуқуқлари ҳимояси йўлида фаолият қилиб келаётган Картер 2002 йилда Нобел тинчлик мукофоти билан тақдирланди.

Жимми Картер АҚШнинг яна бир собиқ президенти катта Жорж Бушдан 111 кунга ёшдир.

Жорж Буш яқинда ўзининг тўқсон ёшини парашютдан сакраш билан нишонлаганди.

XS
SM
MD
LG