Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 15:25

Франция Аблязовни экстрадиция қилишга рози бўлди


Франциянинг Лион шаҳри апелляция маҳкамаси жума куни қозоғистонлик олигарх ва сиёсатчи Мухтор Аблязовни экстрадиция қилиш ҳақидаги қуйи маҳкама қарорини маъқулловчи ҳукмни чиқарди.

Россия, Украина ва Қозоғистон Аблазовни ўғирликда айблаб, унинг экстрадициясини хоҳламоқда.

Лион маҳкамаси қарорига кўра, Аблязов экстрадиция қилинадиган бўлса у энг аввало Россияга топширилиши мумкин.

Қозоғистоннинг энг бадавлат инсонларидан ҳисобланган Мухтор Аблязов 2009 йили ўз банкининг давлат тарафидан мусодара этилиши оқибатида ўз юртидан қочган эди.

2011 йили Британия унга сиёсий қочқин мақомини берган. 2012 йилда у Британия маҳкамаси тарафидан 22 ойга қамалиши ҳукмидан сўнг Британияни гизли тарзда тарк этган эди.

Қозоғистон уни давлат маблағларини ўмаришда айблаб келади. Аблязов бу айбловларни рад этган.

Мухтор Аблязов энди Лион маҳкамаси қарори юзасидан Франция Олий маҳкамасига арз қилиши мумкин.

XS
SM
MD
LG