Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 02:20

Каримов ва Бердимуҳаммедов янги газ қувури ва сув муаммоларини мухокама этган


Ўзбекистон президенти Ислом Каримов Ашхободда туркманистонлик ҳамкасби Қурбонқули Бердимуҳаммедов билан ўтказган мукоралари пайти Туркманистон, Ўзбекистон, Тожикистон ва Қирғизистон ҳудудлари орқали Хитойга ўтувчи газ қувури, Марказий Осиё сув заҳирларини тақсимлаш ҳамда Афғонистондаги вазиятни мухокама қилган.

Бу ҳақда 25 октябрь куни туркман матбуоти хабар берди.

Туркманистон телеканалига кўра, президент Бердимуҳаммедов Марказий Осиёда сув заҳираларидан бир бировни манфаатларини ҳурмат қилган холда оқилона фойдаланиш ташаббусини қўллаб-қувватлаган.

Ислом Каримов йирик ГЭСлар ва улкан сув тўғонлари қуришга киришган Тожикистон ва Қирғизистон Амударё ва Сирдарё қуйи оқимларида жойлашган қўшни мамлакатларнинг манфаатларини ҳисобга олишга чақирган.

Жаноб Каримовга кўра, Ваҳш ва Норин дарёларига улкан тўғонларнинг қурилиши Ўзбекистон, Қозоғистон ва Туркманистонни сувсиз қолдириб, ушбу мамлакатлар қишлоқ хўжалигига зиён етказиши мумкин.

XS
SM
MD
LG