Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 18:35

Беш ўзбек фуқароси қирғиз чегарасини ноқонуний кесиб ўтгани учун ҳибсга олинди


Қирғиз расмийлари чегарани ноқонуний кесиб ўтган беш нафар ўзбек фуқароси ҳибсга олинганини билдирди.

Қирғизистон Чегарани қўриқлаш давлат ҳизмати 3 март куни беш нафар ўзбек фуқароси ва бир қирғиз фуқароси мамлакат жанубидаги Боткен вилоятида қўлга олингани ҳақида маълум қилди.

Бу сўнгги бир ой ичидаги иккинчи холатдир. Ўтган ой қирғиз чегарачилари етти нафар ўзбек фуқаросини чегарани ноқонуний кесиб ўтганликда айблаб, ҳибсга олган эди.

Кейинги ойларда Фарғона водийсидаги ўзбек-қирғиз¸ қирғиз-тожик чегараларидаги кескинлик кучайиб бормоқда ва фуқаролар билан чегарачилар ўртасида тўқнашув ҳоллари тез-тез қайд этилмоқда.

1991 йилда икки давлат мустақилликка эришганига қарамай¸ ҳозирга қадар ўзаро чегаралар узил-кесил белгиланмаган.

XS
SM
MD
LG