Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 00:34

Қозоғистонлик икки полициячи ўзбекистонлик аёлни зўрлашда айбланмоқда


Актау полиция идораси
Актау полиция идораси

Қозоғистон жануби-ғарбидаги Актау вилоятида икки полициячи ўзбекистонлик аёлни зўрлашда айбланмоқда.

Бу ҳақда маҳаллий lada.kz нашри адлия тизимидаги мулозимларга иқтибосан маълум қилди.

Икки полиция ходими январь ойида Қозоғистонда туриш тартибини бузгани учун махсус приёмникда сақланган аёлга жинсий тажовуз қилган.

Махсус приёмник бошлиғи ҳам ушбу ҳодисани яширишда айбланиб жавобгарликка тортилган.

Икки полициячидан бирининг қамоққа олингани, иккинчисининг эса шаҳардан чиқмаслик шарти билан қўйиб юборилгани хабар қилинади.

Маҳкама иши матбуот ходимлари иштирокисиз ёпиқ эшиклар ортида бўлиб ўтиши эълон қилинган.

XS
SM
MD
LG