Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 04:32

Ўзбек хонандалари Қримдаги "россияпарастлар" тадбирида қатнашади


Ўзбек хонандалари Россия ишғол этган Қрим ярим оролида 3 май куни ўтказиладиган байрам тадбирларида иштирок этишади.

Ўзбекистонда ҳизмат кўрсатган артист Наталья Нурмухамедова ва “Учқудуқ” вокал-чолғу ансамбли Қримнинг россияпараст раҳбарияти тарафидан ўтказилажак қрим татарларининг “Хидирлез” байрам тадбирларида қатнашишларини билдирганлар.

Хидирлез - Қрим татарларининг баҳорги деҳқончилик байрамидир.

Қрим татарлари Мажлиси эса "Хидирлез" байрами бу йил ўтказмаслигини маълум қилган.

Россия аннексия қилган Қримнинг жорий ҳокимияти "Хидирлез" байрамига тайёргарлик кўраяпти, лекин қрим татарлари ярим оролдаги "фожеали вазият" туфайли Қрим маъмурияти ташкиллаштираётган байрам тадбирларида иштирок этишдан воз кечганлар, дейилади ташкилот баёнотида.

XS
SM
MD
LG