Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 23:42

АҚШ ИДнинг тўрт раҳбари учун 20 миллион доллар ваъда қилди


Тархан Батирашвили Яқин Шарқда Умар ал-Шишаний номи билан машҳур
Тархан Батирашвили Яқин Шарқда Умар ал-Шишаний номи билан машҳур

АҚШ ИДнинг тўрт етакчиси қаердалигини айтганларга 20 миллион доллар ваъда қилди

Қўшма Штатлар “Исломий Давлат” милитант гуруҳининг тўрт юқори раҳбари қаердалигига оид маълумот берганларга 20 миллион долларгача мукофот беришини эълон қилди.

5 май куни Давлат Департаменти Абдулраҳмон Мустафо ал-Қадулий (7 миллион доллар), Абу Муҳаммад ал-Аднаний ва Тархан Батирашвили ( ҳар бирига 5 миллион доллардан) ва Тариқ Бин ал-Таҳҳор ал-Ҳарзий (3 миллион доллар) ҳақида маълумот тақдим этганларга жаъми 20 миллион доллар беришини эълон қилди.

Давлат Департаментининг айтишича, Қадулий ИДнинг юқори мулозими, Аднаний ИДнинг сўзчиси, ва Ҳарзий Сурия ва Туркия чегара ҳудудларидаги ИД раҳбаридир.

Яқин Шарқда Умад ал-Шишаний номи билан машҳур Гуржистонлик Тархан Батирашвили эса Сурия шимолида дала қўмондонидир.

XS
SM
MD
LG