Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 22:23

Теҳронда Washington Post мухбири устидан ёпиқ маҳкама бошланди


Теҳронда Washington Post газетаси мухбири Жейсон Резаян устидан ёпиқ маҳкама бошланди.

Журналист 10 ой аввал Эронда жосусликда айбланиб ҳибсга олинган эди.

Ҳам АҚШ ҳам Эрон фуқароси бўлган Резаян 2012 йилдан бери Washington Post газетасининг Теҳрондаги бюросига раҳбарлик қилиб келган.

У "душман давлатлар билан ҳамкорлик” қилиш ва “Эронга қарши тарғибот ишлари олиб бориш”да айбланмоқда.

Айбли топилгани тақдирда журналист 20 йилга озодликдан махрум этилиши мумкин.

XS
SM
MD
LG