Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 21:01

Россия Украина билан чегарасида юз километрлик хандақ қазиди


Россия Украина билан чегарасида 100 километрга узайган хандақ қазиган ва чегаранинг 40 километрлик қисмида тўсин ўрнатган.

Москва расмийлари қуролларнинг ноқонуний оқимига қарши ҳамда минтақада барқарорликни сақлаш учун шундай чора кўрганликларини айтишмоқда.

Россия Федарал хавфсизлик бюросининг Ростов вилояти бўлими расмийларига кўра, йил бошидан буён чегарадан ноқонуний қуролларни олиб ўтиш бўйича ўнлаб уриниш олдини олганлар.

Ўз навбатида Украина ўтган йили Россия билан чегарасида 2000 километрга узайган “Девор” номини олган ҳимоя тўсинини ўрнатишга қарор қилган эди.

Расмий Киев Россия ҳарбий техникасининг россияпараст айирмачилар назорат қилаётган Донбассга етказилиши олдини олиш учун шундай чорага қўл уришини билдирган.

Украина Россия ҳукуматини Донбассдаги айирмачиларни ҳарбий жиҳатдан дастаклаётганликда айблаб келади. Ўз навбатида Москва бу айбловларни рад этиб келади.

XS
SM
MD
LG