Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 16:13

Михаил Саакашвили Одесса вилоятига губернатор этиб тайинланди


Украина президенти Петро Порошенко Грузиянинг собиқ президенти Михаил Саакашвилини Одесса вилояти губернатори этиб тайинлади.

Украин фуқаролигини олган Саакашвили февраль ойидан бери Украинанинг ислоҳотлар бўйича халқаро маслаҳат кенгашига етакчилик қилиб келади.

2003 йилда Грузия президенти лавозимига келган Саакашвили 2013 йилда президентлиги ўз якунига етгунига қадар мамлакатда йирик ислоҳотларни амалга оширди.

Одесса шаҳрида ўтган йили фуқаролар ўртасида қонли тўқнашувлар содир этилган эди. Можаро давомида ғазаб отига минган оламондан қочишга уринаётган 30 россияпараст ҳалок бўлгани айтилган.

Бир миллион аҳолиси бор бўлган Одесса Киевдан тахминан 450 километр, россияпараст исёнчилар назорат қилаётган ҳудудлардан минглаб километр узоқликда жойлашган.

XS
SM
MD
LG