Линклар

Шошилинч хабар
26 апрел 2024, Тошкент вақти: 04:33

Ҳиндистон бош вазири Ўзбекистонга сафар қилади


Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди
Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди

Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди 6-7 июль кунлари расмий сафар билан Ўзбекистонга бўлади.

Ҳиндистон бош вазирининг сафари Ўзбекистон президентининг таклифига биноан амалга оширилмоқда.

Сафар жараёнида Ҳиндистон ва Ўзбекистон ўртасида қўшма баёнот ва икки томонлама ҳамкорликка оид қатор ҳужжатлар имзоланади.

Расмий билдирувда айтилишича, олий даражада ўтадиган музокараларда Ўзбекистон - Ҳиндистон алоқаларининг ривожланиши, минтақавий ва халқаро характердаги долзарб масалалар муҳокама қилинади.

Ўзбекистон ва Ҳиндистон ўртасида дипломатик алоқалар 1992 йилда ўрнатилган.

Икки мамлакат ўртасидаги товар айирбошлаш 2014 йилда 315,9 миллион долларни ташкил этди.

Бугунги кунда Ўзбекистонда 77 та ҳинд ширкати фаолият юритади.

XS
SM
MD
LG