Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 23:48

Макаревич Украина маданият вазирлигининг “оқ рўйхати”да биринчи


Украина Маданият вазирлиги “қўрқмасдан ҳақиқат ёнини олган” хорижлик санъаткорларнинг “оқ рўйхати”ни эълон қилди.

34 санъатчининг номи кирган рўйхатда россиялик хонанда Андрей Макаревич етакчилик қилмоқда.

“Машина времени” гуруҳи солистидан ташқари рўйхатда Лия Ахеджакова, Валентин Гафт, Олег Басилашвили ва Эльдар Рязанов каби россиялик актёр ва режиссёрларнинг ҳам номлари бор.

Шунингдек, Юрий Шевчук, Борис Акунин, Виктор Шендерович ва Земфира ҳам мазкур рўйхатга киритилди.

Хорижлик актёр ва хонандалар орасида эса Педро Альмадовар, Вим Вендерс, Тим Рот, Арнольд Шварцнеггер ва Джаред Лето номларини "оқ рўйхат"да кўриш мумкин.

Аввалроқ, Украина Маданият вазирлиги "мамлакат хавфсизлигига хавф туғдириши мумкин бўлган" 600 нафар хорижлик санъаткор номи киритилган “қора рўйхати”ни Украина хавфсизлик идоралари ҳамда миллий телевидениесига тақдим этган эди.

Мазкур “қора рўйхат”дан Россия фуқаролигини олган француз актёри Жерар Депардье, хонанда Иосиф Кобзон, актёрлар Олег Табаков, Алексей Баталов, америкалик режиссер Оливер Стоун, актер Стивен Сигал, сербиялик режиссер Эмир Кустурицалар номлари жой олди.

XS
SM
MD
LG