Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 10:40

Ўзбекистонда "Nexia" автомобиллари "Ravon" бренди остида чиқарилмоқда


GM Uzbekistan ширкати "Ravon" бренди остида автомобиллар ишлаб чиқаришни йўлга қўйган.

Шу бренд тасвири ва логотипи туширилган фотосуратлар ижтимоий тармоқларда пайдо бўлди.

Ширкат мулозимларига кўра, "Ravon Gentra" русумидаги автомобилларни дастлабкиси келаси ҳафтада Россия бозорида тақдим этилади.

Таъкидлаш жоиз, "Ravon" GM Uzbekistan томонидан ишлаб чиқариладиган автомобилларнинг илк ўзбекча номдаги брендидир.

Daewoo маркасининг “меросхўри” ҳисобланган янги “Ravon” автомобилларининг аввалги “Nexia” ёки “Gentra” автомобилларидан техник жиҳатдан қандай фарқ қилиши эса маълум эмас.

XS
SM
MD
LG