Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 17:37

Қундуздаги касалхона ҳаво ҳужумига учради, камида 9 одам ҳалок бўлди


“Чегара билмас шифокорлар” ташкилоти Афғонистоннинг Қундуз шаҳридаги бомбардимон оқибатида 9 нафар ходими ҳалок бўлгани, 37 нафари жароҳатлангани ва у ердаги касалхонаси қисман вайрон бўлганини билдирди.

Ташкилот яна 30 нафар ходимининг қаердалиги номаълум бўлиб қолаётганини айтмоқда.

Афғонистон шимолидаги Қундуз шаҳрини Толибон ишғолидан озод этиш бўйича жанглар давом этмоқда.

Бомбалашлар бугун маҳаллий вақт билан соат 02.15да амалга оширилган.

НАТО шифохона ҳаво ҳужумига учраган бўлиши мумкинлигини тан олди.

НАТО мулозими ҳаво ҳужумлари халқаро кучларга таҳдид солган шахсларга нисбатан амалга оширилганини билдирди.

"Чегара билмас шифокорлар" ташкилотига кўра, Қундузда бомба ҳужумига учраган касалхонасида 105 нафар бемор бор, саксондан зиёд халқаро ва маҳаллий ходимлар уларга тиббий хизмат кўрсатмоқда.

Ташкилот шанба кунги бомбалашлар Қундузда соғлиқни сақлаш ишларига берилган зарба, бўлганини билдирди.

НАТО мулозимларига кўра, ҳозирда мазкур ҳодиса юзасидан суриштирув ишлари бошланган.

XS
SM
MD
LG