Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 13:24

Обама Қундуздаги касалхонанинг бомбаланиши тафтиш қилинишини билдирди


АҚШ президенти Барак Обама Афғонистон шимоли Қундуз шаҳридаги шифохонанинг шанба куни ҳаводан бомбаланиши юзасидан тергов ўтказилишини таъкидлади.

Шунингдек, Обама ҳалок бўлганларнинг оилаларига ҳамдардлик изҳор этди.

Афғонистоннинг Қундуз шаҳридаги бомбардимон оқибатида 19 одам ҳалок бўлди, ўттиздан зиёд одам жароҳатланди.

"Чегара билмас шифокорлар" ташкилоти у ердаги касалхонаси қисман вайрон бўлганини билдирди.

Афғонистон шимолидаги Қундуз шаҳрини Толибон ишғолидан озод этиш бўйича жанглар давом этмоқда.

"Чегара билмас шифокорлар" ташкилотига кўра, Қундузда бомба ҳужумига учраган касалхонасида 105 нафар бемор бор, саксондан зиёд халқаро ва маҳаллий ходимлар уларга тиббий хизмат кўрсатмоқда.

XS
SM
MD
LG