Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 06:52

Туркия президенти Эрдўғон Анқарадаги портлашларни қоралади


Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўғон Анқарадаги портлашларни қоралади:

"Миллатимиз бирлиги, осойишатилигига қарши қилинган жирканч ҳужумдир бу", - деди Эрдўғон.

Айни пайтда бош вазир Аҳмад Довутўғли бошлиқ ҳукумат фавқулодда мажлисга йиғилган.

Бугун Туркия пойтахти Анкаранинг темир йўл вокзалида иккита портлаш рўй берди.

Расмийлар портлашлар оқибатида ўттиз одам ҳалок бўлгани ва юздан зиёд одам жароҳатланганини айтишмоқда.

Лекин жабрланганларнинг аниқ сони ҳозирча маълум эмас.

Портлашлар Анқарада режаланган “тинчлик марши" арафасида рўй берди.

XS
SM
MD
LG