Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 06:08

Россия Суриядаги ҳаво ҳужумлари кўлами ошганини айтмоқда


Россия ҳарбий учоқлари Сурияда ўтган бир кун ичида исломий жанггариларнинг 55та объектига қарши 64 марта ҳарбий парвозни амалга оширган.

Бу ҳақда Россия Мудофаа вазирлиги матбуот ҳизмати 10 октябрь куни баёнот тарқатди.

Баёнотда жанггарилар мавқелари ҳақида кўпроқ маълумот қўлга киритилгани сабаб ҳаво ҳужумлари кўлами ошгани айтилади.

Москва “Исломий Давлат” жанггарилари мавқеларини нишонга олаётганини иддао қилмоқда.

Лекин, Сурияда Россия ҳаво учоқлари амалга ошираётган аксар ҳаво зарбалари президент Башар ал-Ассадга қарши курашаётган исёнчиларга қарата бўлаётгани айтилмоқда.

Human Rights Watch ташкилоти шу ой бошидан бери Суриянинг Хомс шаҳри атрофларида амалга оширилган Россия ҳужумлари оқибатида тинч ахоли орасидан камида 17 одам нобуд бўлганини билдирди.

XS
SM
MD
LG