Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 23:35

Лола Каримова-Тиллаева отасига ворис бўлиш нияти йўқлигини билдирди


Ўзбекистон президентининг кенжа қизи Лола Каримова-Тиллаева Instragramдаги саҳифасида ҳокимият тепасига келиш нияти йўқлиги ҳақида баёнот берди.

"Мен ҳаётимда ўз олдимга аниқ қилиб жуда ҳам кўп вазифаларни қўйганман, аммо уларнинг орасида ҳокимиятга эришиш мақсади йўқдир. Мен ҳаётимни ўзгартириб, давлат бошқарув тизимларида ишлаб, давлат арбоби бўлиш ниятим йўқ", - дейилади Каримова-Тиллаеванинг 30 октбярь кунги баёнотида.

Ўзбекистоннинг ЮНЕСКОдаги элчиси ва Тошкентдаги "Сен ёлғиз эмассан" жамғармасининг асосчиси бўлган Лола Каримова-Тиллаеванинг 25 йилдан бери ҳокимият тепасида бўлиб келаётган отаси Ислом Каримов ўрнини эгаллаши ҳақидаги гап-сўзлар сўнгги ойларда интернет нашрларида мунозарага сабаб бўлган эди.

XS
SM
MD
LG