Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 04:06

Fitch: Ўзбекистон банклари ташқи ўзгаришлар босими остида қолган


Ўзбекистондаги асосан давлат тарафидан қўллаб –қувватланадиган банкларига ташқи омиллар босими кучайган.

Бу ҳақда Fitch рейтинг агентлиги жума куни эълон қилган ҳисоботда таъкидланади.

Ҳисобот муаллифларига кўра, Ўзбекистон иқтисоди ташқи ўзгаришларга таъсирчан, чунки экспортда хомашё маҳсулотлари устун туради, ташқи молия эса асосан Ўзбекистоннинг хорижда ишлаётган фуқаролари маблағларининг ўтказмалари ҳисобига қўллаб-қувватланмоқда.

Давлатнинг йирик инвестициялари тарафидан дастакланувчи Ўзбекистон банк секторида барқарорлик кузатилаётган эса-да хом ашё товарлари, биринчи навбатда нефть ва пахта нархларининг тушиб кетиши, МДҲ давлатларидаги иқтисодий тушкунлик ҳамда Россиядан пул ўтказмаларининг камайиши Ўзбекистон иқтисодига салбий таъсир ўтказмоқда, дейилади Fitch рейтинг агентлиги ҳисоботида.

Айни пайтда Россиядан Ўзбекистонга жўнатилаëтган пул эгалари уни кунлаб ололмасдан сарсон бўлмоқда.

Жорий йил баҳорида кўзга ташланган бу муаммо янги йил яқинлашиб¸ меҳнат муҳожирлари ватанда қолган яқинларига пул жўнатишга киришган айни кунларда яна кескинлаша бошлаган.

XS
SM
MD
LG