Линклар

Шошилинч хабар
16 июн 2024, Тошкент вақти: 03:02

Озарбайжон Қорли Қорабоғда ҳарбий ҳаракатларни тўхтатмоқда


Озарбайжон Қорабоғда ҳарбий ҳаракатларни бир томонлама тартибда тўхтатмоқда.

Бу ҳақда якшанба куни Озарбайжон Мудофаа вазирлиги хабар берди.

Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати хабарида таъкидланишича, агар армани томонидан Озарбайжон армияси ва аҳоли масканларига ўт очилса, Озарбайжон қуролли кучлари ҳудудларни озод қилиш ва мамлакат ҳудудий яхлитлигини таъминлаш учун ҳарбий юришни давом эттиради.

Аввалроқ тан олинмаган Тоғли Қорабоғ республикаси Мудофаа вазирлиги озарий томони Москва вақти билан соат эрталабки бешда тарафлар туташ келган жанубий йўналишда ҳарбий амалиётни давом эттираётганини билдирган эди.

XS
SM
MD
LG