Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 12:35

НАТО Россия сарҳадларига 4000 ҳарбий жўнатиш ниятида


НАТОга аъзо мамлакатлар Россия билан чегарадош Болтиқбўйи давлатлари ва Полшага 4000 ҳарбий жўнатиш ниятида.

Бу ҳақда Wall Street Journal нашри америкалик ҳарбий мулоғимлар сўзларига таяниб хабар қилди.

Газетага кўра, Россия сарҳадларига жўнатиладиган НАТО аскарларининг ярми америкалик, қолгани Германия ва Буюк Британия ҳарбийларидан иборат бўлади.

Бундай қарор Россия ҳарбий ҳаво ва денгиз қўшинларининг минтақада кучайиб бораëтган фаолиятига жавоб сифатида кўрилмоқда.

Россияни ўзи учун асосий таҳдид манбаи деб биладиган учала Болтиқбўйи республикаси 1999 йилда НАТО ҳарбий иттифоқига¸ 2004 йилда эса¸ Европа Иттифоқига аъзо бўлган.

Россиянинг Қримни аннексия қилиши ва Украина шарқидаги айирмачиларни қўллаши ортидан НАТО айни кунларда Болтиқбўйи давлатлари¸ қолаверса собиқ Варшава пакти аъзолари Польша¸ Руминия ва Болгария ҳудудида минтақавий қўмондонлик-назорат марказлари очмоқда.

XS
SM
MD
LG