Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 23:30

Россия бош вазири Медведев қримликларга "пул йўқ" деди


Қримлик қарияларнинг нафақа оз берилаётгани ҳақидаги шикоятларига Россия бош вазири Дмитрий Медведев “пул йўқ”, деб жавоб берди.

Медведев аннексия қилинган Қрим ярим оролига ташрифи пайти уни маҳаллий аҳоли шикоятлар билан қарши олди.

Нафақахўрлардан бири бош вазир Дмитрий Медведевга қарата ”бизни хафа қилишяпти, тўрт фоизлик устамани беришмаяпти, саккиз минг нима бўлади, бу жуда оз” дер экан, жаноб Медведев "тўрт фоизлик устама ҳеч қаерда берилмаяпти, шунчаки пул йўқ. Чидаб туринглар. Пул топсак устама берилади”, - деб жавоб қилди.

Қрим 2014 йил мартида Россия томонидан аннексия қилинган эди.

Қримни Украина ва халқаро ҳамжамият Украинанинг таркибий қисми деб ҳисоблайди.

XS
SM
MD
LG