Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 22:17

Эрон мусулмонлари бу йилги Ҳажга юборилмайди


Эронликлар бу йилги Ҳаж зиёратига бормайди.

29 май куни Эрон Маданият вазири Али Жаннатий бундай қарорнинг олинишига Саудия Арабистони томонидан қўйилган “тўсқинликлар” сабаб бўлганини айтди.

Эрон Ҳаж Ташкилотининг айтишича, “Саудия Арабистони эронликларнинг Ҳажга бориш ҳуқуқига тўсқинлик қилмоқда”.

Саудия расмийларига кўра, Ҳаж бўйича якуний келишув имзоланмасдан туриб Эрон ҳукумати зиёратчиларни юбормасликка қарор қилган.

Саудия Арабистони шу йил январ ойида Эрон билан дипломатик алоқаларни узганди.

Икки мамлакат муносабатлари Эронда намойишчилар Саудия элчихонаси ва консуллигига ўт қўйиши ортидан ниҳоятда совуқлашган эди.

Эрон эса Саудия Арабистонида таниқли шиа уламосининг қатл этилишини қаттиқ қоралаб чиққанди.

Эрон ҳукумати шунингдек Саудия ҳукумати хавфсизлик таъминланмас экан зиёратчилар юборилмаслигини билдирган.

Ўтган йили Макка ташқарисида юз берган издиҳомда юзлаб зиёратчилар ҳалок бўлганди.

Эронга кўра, мазкур ҳодисада 460 нафар эронлик ҳалок бўлган.

XS
SM
MD
LG