Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 18:36

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти кашандалик оқибатлари ҳақида огоҳлантирди


Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти чекишга қарши кураш кунида кашандаликнинг ёмон оқибатлари ҳақида огоҳлантирди.

Ташкилотга кўра, ҳар йили олти миллион одам кашандалик оқибатида ҳаётдан кўз юмади.

Ўзбекистонда ҳам чекишга қарши тадбирлар ўтказиб келинади, лекин бу давлатда ҳам чекувчилар сони юқори бўлиб қолмоқда.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ташаббуси билан 31 май 1988 йилдан буён чекишга қарши халқаро кураш куни сифатида дунё миқёсида нишонланиб келинади.

Бугун шу сана муносабати билан дунё бўйлаб чекишга қарши акциялар ўтказиляпти.

XS
SM
MD
LG