Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 12:55

Рим папаси Арманистонга 3 кунлик сафарини бошлади


Бугун Ереван аэропортида Рим папаси Франциск арман ўриклари ва лавашлари билан кутиб олинди.

Интерфакс хабарига кўра, Франциск Арманистонда уч кун бўлади ва унинг Яқин Шарқдаги уруш гирдобида қолган ҳудудларда мушкул вазиятда қолган насронийлар борасида чиқиш қилиши кутилмоқда.

Арманистон Сурия ва Ироқдан келган ўн минглаб қочқинларни қабул қилган.

Папа 1915-1917 йиллардаги Усмонли империяси қурбонларига ўрнатилган ёдгорликка ташриф буюриши режаланган.

Франциск Арманистон собиқ иттифоқдан мустақил бўлганидан буён ушбу мамлакатга борган иккита Рим папаси бўлди.

XS
SM
MD
LG