Линклар

Шошилинч хабар
26 апрел 2024, Тошкент вақти: 06:37

ЕИ ташқи ишлар вазирлари Берлинда фавқулодда мажлисга тўпланди


Британия Европа Иттифоқидан чиқиш ҳақида овоз бериши ва бош вазир Дэвид Кэмерон истеъфога кетажагини билдирганидан бир кун ўтиб Иттифоққа аъзо олти давлат ташқи ишлар вазирлари Берлинда фавқулодда мажлисга тўпланди.

Германия, Франция, Италия, Белгия, Ҳолландия ва Люксембург ташқи ишлар вазирлари Британиянинг Иттифоқдан чиқишини иложи борича иқтисодий, ижтимоий ва сиёсий мураккабликларсиз таъминлаш масаласини кўриб чиқмоқда.

23 июндаги референдумда Британиянинг Европа Иттифоқидан чиқишини ёқлаганлар кўпчиликни ташкил этди.

Сайловчиларнинг 52 фоизи мамлакатининг ЕИ таркибидан чиқиши учун овоз берди.

Референдум натижалари Британия пул бирлиги – фунт стерлинг қийматини сўнгги ўттиз йилдан буёнги энг қуйи даражага тушириб юборди.

XS
SM
MD
LG