Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 05:21

"Ўзбекэнерго" Ўзбекистон тарихидаги энг йирик акцияларни чиқармоқда


"Ўзбекэнерго" Ўзбекистонда энг йирик акционерлик жамияти ҳисобланади
"Ўзбекэнерго" Ўзбекистонда энг йирик акционерлик жамияти ҳисобланади

"Ўзбекэнерго" акционерлик жамияти ўз устав капиталини ошириш мақсадида қиймати 7,411 трлн сўм (давлат курси бўйича 2,5 миллиард АҚШ доллари - Озодлик изоҳи) бўлган акцияларни чиқармоқда.

Бу ҳақда Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази эълон қилди.

Ушбу акциялар "Ўзбекэнерго" қарамоғида бўлган ширкатлар, жумладан ҳудудий электр тармоқлари корхоналари, "Ўзбеккўмир", "Ўзэнерготаъминлаш" , "Ўзқишлоқэлектрқурилиш" компанияларидаги давлат улуши билан таъминланади.

Ўтган пайшанба куни "Ўзбекэнерго"нинг қўшимча акцияларни чиқариш қарори Қимматли қоғозлар марказий депозийтарийсига тақдим этилган.

Акцияларнинг ушбу миқдорда чиқарилиши Ўзбекистон тарихидаги энг йириги бўлади.

"Ўзбекэнерго" устав капитали йириклиги бўйича Ўзбекистонда энг йирик акционерлик жамияти ҳисобланади.

Ўзбекистонда 688та акционерлик жамияти мавжуд.

XS
SM
MD
LG