Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 15:20

Россия, Сурия ҳужумларида ИД назоратидаги ҳудудда камида 82 киши ҳалок бўлди


Россия ва Сурия ҳукумати ҳаво ҳужумлари натижасида “Исломий давлат” гуруҳи назорат этган Сурия шарқидаги ҳудудда камида 82 одам ҳалок бўлди.

Сурия Инсон ҳуқуқлари обсерваторияси маълумотига кўра, Россия ва Сурия ҳарбий учоқлари 25 июнда ал-Қурияҳ минтақасини нишонга олганлар.

Ҳаво зарбаларида 58 нафар оддий фуқаро ҳалок бўлган.

Аммо хабарда қолган қурбонларнинг кимлар бўлганига изоҳлик берилмаган.

Мониторинг гуруҳи дастлаб 47 киши ҳалок бўлгани ҳақида хабар тарқатганди.

“Исломий давлат” жангарилари Сурия шарқидаги аксар ҳудудларни назорат қилади.

Россия ҳарбий учоқлари президент Башар Ассад кучларига дастак бериш мақсадида 2015 йил сентябридан буён ҳаво амалиётларини ўтказиб келади.

Сурияда 2011 йил мартида ўт олган фуқаролар урушида ҳозирга қадар 280 мингдан зиёд одам ҳалок бўлган.

XS
SM
MD
LG