якшанба, феврал 05, 2012 маҳаллий вақт 01:14

Махсус дастурлар

"Ўзбек маликаси" тахтга ҳозирланмоқда...ми?

Гулнора Каримова олиймақом зиëфатлару хориж юлдузлари даврасида юришни хуш кўрадиган аëл сифатида танилган.

Матн катталиги - +
31.03.2010
Ўзбекистон ҳукумати кўз қарашини ифодаловчи www.12.uz интернет нашрида "Ўзбекистонда: синовлар¸ таҳдидлар ва ечим" деб номланган ва ичида президент Ислом Каримовнинг қизи Гулнора Каримовага "малика" нисбати берилиб унинг танқидчилари "ҳасадгўйлар" деб аталган мақола пайдо бўлди.

Мақола муаллифи, иқтисод фанлари доктори¸ академик Рустам Абдуллаев Гулнора Каримовани "Ўзбекистон маликаси," деб атади ва унинг яқин келажакда иқтидорга келажаги ҳақида ишорат берди.

Рустамжон Абдуллаевнинг бу чиқиши "Қурултой" дастурининг янги сони мавзуини белгилаб берди.

31 март куни бўлиб ўтган "Қурултой" давомида Рустам Абдуллаев Ўзбекистон президенти ва унинг қизлари Ўзбекистон тимсоли¸ улар миллат учун эталондир¸ деган фикрни билдирди.

Абдуллаев ўз сўзига мисол қилиб Озарбайжонда тахтнинг отадан болага ўтгани ва бу ҳолат халқ турмушида яхши акс этганини даъво қилди.

Рустам Абдуллаев Гулнора Каримовани қўй оғзидан чўп олмаган мусичаи беозор деб атар экан¸ "Қурултой" иштирокчиси Камолиддин Раббимов маоши аниқ бўлган давлат мулозими Гулнора Каримованинг Швейцариядан 26 миллионлик уйни қайси пулга сотиб олгани билан қизиқди.

Бунга жавобан академик Абдуллаев ҳозир Ўзбекистонда капитализм ҳукмрон экани ва одам хоҳлаганча бойлик тўплаши мумкинлигини айтди. Айни пайтда Абдуллаев Гулнора Каримовани камсуқум ва мол мулки бўлмаган бир муштипар¸ дейишгача борди.

Абдуллаев суҳбат давомида Инжилдан мисол келтириб¸ хазинанинг яхшига яхшилик¸ ëвузга ëмонлик келтиришини таъкидлади.
Эшиттиришда журналист Анвар Усмонов ва Галима Бухорбоевалар ҳам иштирок қилди

"Қурултой"да бўлган бу суҳбатнинг тўла матни билан Озодлик саҳифасида яқин кунларда танишишингиз мумкин. Ҳозирча эса¸ саҳифамиз тепасидаги ўнг қўл қатордаги тугмачани босиб¸ "Қурултой" баҳсини тўлиқ тинглашингиз мумкин.

Тақвим

.