пайшанба, май 17, 2012 маҳаллий вақт 14:47

Ўзбекистон

Ўзбекистонда милиция ходими ўқитувчидан икки баравар қадрлироқ

Ўзбекистонда милиция ходимлари нисбатан каттароқ маошдан ташқари яхшигина имтиёзларга ҳам эга.

Матн катталиги - +
31.01.2012
Ўзбекистон Республикаси ҳукумати “Фуқароларни пенсия билан таъминлаш тўғрисида”ги қонунга ўзгартишлар киритди. Бу ҳақдаги хабарларда айтилишича, бундан буён Ўзбекистонда доимий яшайдиган чет эл фуқаролари ҳамда фуқаролиги йўқ шахслар Ўзбекистон фуқаролари билан бир қаторда пенсия олишлари мумкин. Қонунга киритилган яна бир ўзгартиш пенсионер вафот этганда унинг оиласи ёки марҳумни дафн этган шахсга тўланадиган нафақага оиддир. Агар шу пайтгача фахрийнинг ортида қолганларга унинг 2 та пенсиясига тенг ақча тўланган бўлса, бундан буён 3 та пенсия миқдорида пул берилади. Қонунга бошқа ўзгартишлар ҳам киритилганки, уларни пенсиясини расмийлаштиришни мўлжаллаб турганлар атайлаб ўрганиб қўйса, фойдадан холи бўлмайди. “Фуқароларни пенсия билан таъминлаш тўғрисида”ги қонунга киритилган навбатдаги ўзгартишлар ҳақидаги хабар кетидан мухбиримиз ўзбекистонлик фахрийлар олаётган пенсия миқдорига қизиқиб кўрди ва билдики, бу мамлакатда давлат учун энг қадрли одамлар собиқ милиция ходимларидир. Тафсилотлар

Тақвим

.