Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 03:27

Мобил мухбир: Ўзбекистонда совуқ туфайли ёпилган мактабларнинг баъзилари очилди


"Биз суҳбатлашган бу болажонлар келажаги буюк давлатнинг ҳозирги ёшлари. Улар зрта баҳор келса ғўзани ягана қилади..."
"Биз суҳбатлашган бу болажонлар келажаги буюк давлатнинг ҳозирги ёшлари. Улар зрта баҳор келса ғўзани ягана қилади..."
Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати кескин пасайиб кетгани туфайли мамлакатнинг турли ҳудудларида бир қатор мактаблар ва мактабгача тарбия муассасалари ёпилгани тўғрисида ўз вақтида Озодлик хабар қилган эди. Хавфсизлигини ўйлаб исмини келтирмаслигимизни сўраган тингловчимиз республикадаги баъзи мактаблар қайта очилганини хабар қилар экан, воқеа муносабати билан ўз фикрларини ҳам қоғозга туширибди. Қуйида у ёзиб юборган матн билан танишишингиз мумкин.


Ўзбекистонда қаттиқ совуқ туфайли ёпилган баъзи мактабларда бугун дарс машғулотлари бошланди. Лекин мактабдан қайтаётган баъзи ўкувчиларга "синфхоналар совуқми, иссиқми" деб савол берганимизда, аксарият ҳолларда улар "совуқ" деб жавоб беришаяпти.

- Совуқ бўлса қандай ёзаяпсилар, қўл совқотмаяптими?

- Ёзмаяпмиз, ёзмасаларинг ҳам майли дейишаяпти. Фақат тинглаш дарслари бўлаяпти.

- Печкалар исияптими? -давом зтамиз.

-Печкалар исимайди. Яхлаб ётади.- дейди ростгўй ўқувчи.

- Бўлмаса дарсда қандай ўтирасилар?

- Икки синфни бир қилиб қуёш нури тегиб турадиган хоналарда дарс ўтишади.
- Икки синф боласи бир синфга сиғадими?

- Ҳамма мактабга келмайди. "Оёғим совқотади", деб, бир синфдан 12-13 та бола келади. Сиғамиз.

- Келмаганларни ўқитувчиларинг урушмайдими?

- Йўқ, ўзлари айтишган. Шароитларингга қараб келинглар деб.

Биз суҳбатлашган бу болажонлар келажаги буюк давлатнинг ҳозирги ёшлари. Улар зрта баҳор келса ғўзани ягана қилади, ўтоқ қилади. Ўқиш билан бирга ватан учун металл ва қоғоз йиғади. Кўча супиради, Ёзда оромгоҳларга бориб дам олишдан кўра мол боқиб, самон-хашак ташиб ота-онасига камарбаста бўлишни афзал билади. Куз келиши билан фермер амикиларининг жонига аро киради.

Давлат бюджетининг таянчи бўлган миллон-миллион тонна пахта уларнинг жажжи қўлчалари билан терилади. Улар фақат қиш ойларидагина бехавотир ўкишлари мумкин зди.

Афсуски, номард табиат баъзида буниям кўп кўради. Қиличини ялонғочлаб синфхоналардан қувиб солади. Мустақиллик болаларининг мактаб ҳаёти деярли шундай.

Катталарга нима?! "Ўзим чиққан тепа омон. Солдат ухлаяпти, хизмат кетаяпти". Камбағалнинг боласи нима бўлса бўлаверсин. Бойнинг боласи, амалдорнинг боласи бари бир дадажонисининг зътиборида. Унинг билимли бўлиши шарт змас. У дадасидан қолган меросни тасарруф зта олса, пул санашни билса бўлди.

Ҳурматли Озодлик, бугун йўлда мактаб ўқувчилар билан суҳбатлашиб қолдим. Бу ўша таассуротлар асосида ёзилди. Йиртиққа ямоқ дегандай зарур бўп қолса фойдаланарсиз.

Салом билан, тингловчингиз.
XS
SM
MD
LG