Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 16:35

Яна бир Дадахон таъқибга учради


Дадахон Ëқубов 90-йиллар бошида "Ҳаëт қувончлари ва ташвишлари" деб номланган кўрсатуви билан ўзбек телетомошабинлари назарига тушган эди.
Дадахон Ëқубов 90-йиллар бошида "Ҳаëт қувончлари ва ташвишлари" деб номланган кўрсатуви билан ўзбек телетомошабинлари назарига тушган эди.

Тошкентдан олинган хабарга кўра, таниқли тележурналист, Ўзбекистон президентининг собиқ маслаҳатчиси Дадахон Ёқубов ҳибсга олинган.

Озодлик тасарруфидаги хабарда қайд этилишича, тележурналист Собир Раҳимов туман ички ишлар бошқармасида Мираҳматов Жаҳонгир тарафидан тергов қилинмоқда.

Озодлик мухбири воқеага ойдинлик киритиш учун журналист Дадахон Ëқубовнинг рафиқасига қўнғироқ қилди.

- Мен аëллари бўламан.

Озодлик: Дадахон акага нима бўлди?

- Уларга нима бўлганини мен била олмаяпман. Собир Раҳимов тумани ички ишлар бўлимига мурожаат қилсангизлар, балки айтишар.

Озодлик: Қачон, нима бўлганини гапириб беринг.

- Университетда дарс берар эдилар. Олтинчи ноябр куни ишга кетаëтганларида машинага солиб олиб кетишди. Телефонда менга Собир Раҳимов туман ИИБ ходимлари мени олиб кетишди, деб айтдилар. Ўшандан бери у кишини ҳеч ким кўргани йўқ. Нима, қаерда менинг умуман хабарим йўқ. Ҳеч нарсани била олмаяпман.

Озодлик: Бирор-бир айблов илгари суришдими?

- Йўқ. Улар икки йилдан бери мана шу район... Энди телефонда айта олмайман. Ноҳақлик, жуда ҳам ноҳақлик.

Озодлик: Бундан олдин ҳам қанақадир муаммолар бўлганмиди?

- Бўлган.

Озодлик: Қанақа асосда бўлган? Милиция келганми ëки прокуратура иш очганми?

- Фақат Собир Раҳимов ИИБ томонидан тазйиқ, тазйиқ, тазйиқ.

Озодлик: Сиз бунга нима сабаб деб ўйлайсиз? Ҳар ҳолда аëлисиз, биласиз.

- Сабаби жуда ҳам кўп.

Озодлик: Битта-иккитаси Полшага ишчи кучи юборган деб айтишди. Бу шу нарса билан боғлиқмасмикан?

- Йўқ, у бўлмаган гап. Бўлмаган гап.

Озодлик: Сиëсий сабаблари бор деб ўйлайсизми? Ҳар ҳолда журналист бўлганлар.

- Йўқ, йўқ, сиëсий сабабмас бу. Шахсий адоватми... Менимча, шунақа бўлса керак. Менимча, сиëсий сабаб эмас.

Озодлик: Собир Раҳимов тумани ИИБ ходимлари билан бирор келишмовчилик бормиди?

- Бор, бор эди.

Озодлик: У киши бир пайтлари одамларнинг қувончлари ва ташвишлари ҳақида гапирганлар.

- (хўрсиниб) Ҳа, шу маҳалгача қувонч ва ташвиш билан яшаб келдиларку, четда қолиб кетдилар жуда ҳам. Ҳар тарафлама жуда ҳам қийналдилар. Шунча йил ëнларида яшаб келиб, бу инсоннинг қанақа эканлигини биламанку. Ватанимиз учун, келажагимиз учун қўлидан келадиган ишни қилдилар. Энди бунақа якун топиши билмадим. Нимага бунақа бўлди била олмадим.

Озодлик: Бу хайрия жамғармаси билан боғлиқ эмасмикан? Ҳар ҳолда кирим-чиқим бор.

- Ҳа, бўлиши мумкин.

Озодлик: Терговчисининг исми нима экан?

- Мираҳимов Жаҳонгир.

Дадахон Ëқубовни тергов қилаëтган Мираҳимов Жаҳонгир билан боғланишнинг иложи бўлмади.

Дадахон Ëқубов 90-йилларда ўзбекистонлик телетомошабинларга "Ҳаëт қувончлари ва ташвишлари" деб номланган дастури билан танилган эди.

Кейинчалик Дадаҳон Ëқубов ТВ дан четлашиб “Наврўз” хайрия жамғармасига раҳбарлик қилган. Журналистнинг ҳибсга олиниши жамғарма фаолияти билан боғлиқ бўлиши мумкин, дейди суҳбатдошимиз.

- Фирибгар деб ҳам, бошқа деб ҳам кўришибди. Бу асоссиз, бўлмаган нарса. Шахсий адоватдан бўлиши мумкин.

Озодлик: Кейинги 10-15 йилда бу биринчи марта бўлишими ëки олдин ҳам бўлганмиди?

- Биласизми, бу 5 йилдан бери давом этиб келаëтган нарса.

Суҳбатдошимизга кўра Дадахон Ëқубов Тошкент шаҳар Собир Раҳимов ИИБ ходимлари билан адоватда бўлган.

- Собир Раҳимов ИИБси пора сўрайверди, пора сўрайверди. Бу киши бор йўқларини сотиб олиб бориб беравердилар. Охири...

Бундан сал олдин Собир Раҳимов тумани терговчиларидан бирини таъмагирлик қилаëтганда ушлаб бергани учун Дадахон Ëқубовдан ўч олишмоқда, дейди унинг рафиқаси.

- Бизнинг МХХга ëрдам бериб, ўшаларни қўлга олишди. Энди бу кишидан ўч олишаяпти. Менимча, аниқ шу бўлса керак.

Озодлик: Демак бир-иккита одамлар пора устида сал олдинроқ қўлга олинган эди, шундайми?

- Ҳа, милиция томонидан қўлга олинган.

Озодлик: Қўлга олинган киши ким эди?

- Қўлга олинган одам Собир Раҳимов тумани ИИБнинг ишчиси Ибрагимов деган. Просто буларни ҳеч ким эшита олмади, нолалари керакли жойга етиб бормаяпти. Курашишга кучимиз етмаяпти. Ўзингиз биласиз булар ватанни жуда ҳам яхши кўрадиган инсон. Ўзбекистонни жонларидан ҳам ортиқ яхши кўрадилар. Кучлари етмади ва буларни ташлаб қўйишди. Пайшанба куни олиб кетиб қолишди. Ўшандан бери биз била оламяпмиз. Ҳатто қаерда эканликларини ҳам била олмаяпман.

Журналист Дадахон Ëқубов Тошкентда қамоққа олинган.

Дадахон Ëқубов ҳақида яхши журналист деган тасаввур қолган, дейди ўзбекистонлик кекса журналист Шароф Убайдуллаев.

- Дадахон ўзи жуда ҳозиржавоб журналист эди. Журналистик манераси, экранда ўзини бутун бир эҳтирослари билан алоҳида журналист эди. Ўзбекистон телевидениесига янгича руҳ берган йигит эди бу. “Ҳаëт қувончлари ва ташвишлари” деган эшиттиришни олиб борарди у.

Кенг оммага сингиб кетган, одамлар телевизорда кутиб, эртасига муҳокамасини қилиб, жуда телевидениенинг обрўсини кўтарган эшиттириш эди-да энди. Одамлар бу эшиттиришларни интизорлик билан кутарди. Анча адолатли олиб борилар эди. Кейин жуда ҳам долзарб бўларди. Масаланинг нуқтасига, мўлжалга теккан бўларди. Бу эшиттиришлар халққа ëқар эди.

Раҳбариятнинг муайян табақасига ëқмаганини ҳам биламан лекин ўшанда ҳам масалан мана Тошкент вилоятида ëмғир ëғиб, сел келиб анча мунча жойни олиб кетган эди. Ўша куннинг эртасига у телевизион гуруҳи билан етиб бориб, воқеа жойидан репортажлар олиб борган эди. Шунга жавобгар одамларга ва муайян соҳа раҳбарларига “Сел келиши тасодиф эмаску. Мана шу жойлардаги одамларни аллақачон кўчириш мумкин эди. Шу воқеаларнинг содир бўлишига ким жавобгар” деган саволларни қўйган эди. Долзарб масалаларни қўярди у.

Озодлик: Арманистондаги зилзилани ҳам ëритган дейишади.

- Ҳа, ëритган. У менинг назаримда халқнинг дилида турган муаммоларни ечимни топишга ўзини сафарбар этарди. Ўша даврда “Уч Дадахон” дейиларди. Биттаси халққа машҳур ҳофиз Дадахон Ҳасан, иккинчиси Дадахон Нурий ëзувчи сифатида отилиб чиққан эди, учинчиси “Ҳаëт қувончлари ва ташвишлари” эшиттиришининг муаллифи Дадахон Ëқубов. У шу эшиттириши билан ҳатто депутат бўлган эди.

Озодлик: Президент маслаҳатчиси ҳам бўлган дейишади.

Депутат бўлгандан кейин у катта сиëсий аренага чиқиб, ўзини тўла намоëн қила олмади. Ҳозирги президентимизнинг ëрдамчиси эди. Мен у пайтда ëнма-ëн ишлаганман. Жуда яхши биламан. Бешинчи қаватнинг охирида Дадахоннинг хонаси бўларди. Биров кирмас эди, биров чиқмас эди. Шу учала Дадахонни ҳам халқ қўмсайди. Учала Дадахоннинг қаерда эканлиги мен ўзим ҳам билмайман ҳозир.

XS
SM
MD
LG