Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 16:42

"Репрессиянинг янги тўлқини бошланди"


Нурчиликда айбланиб¸ узоқ йилга озодликдан маҳрум этилаëтган йигитларнинг аксари¸ Абдулазиз Дадахонов каби¸ хорижда таҳсил олган диндор йигитлардир.
Нурчиликда айбланиб¸ узоқ йилга озодликдан маҳрум этилаëтган йигитларнинг аксари¸ Абдулазиз Дадахонов каби¸ хорижда таҳсил олган диндор йигитлардир.

Ўзбекистонда "нурчилик"да айбланиб¸ қатор вилоятларда ўнлаб ëшларнинг қамоққа олингани ҳақда хабар тарқатган инсон ҳуқуқлари фаоллари¸ бу қама-қамаларни айнан шундай баҳоламоқдалар.

Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар судида "нурчилар" диний оқимига алоқадоликда айбланаётган яна тўрт киши устидан маҳкама жараёни бошланди. Бу ҳақда Озодлик радиосига Эзгулик инсон ҳуқуқлари жамияти фаоли Абдураҳмон Ташанов хабар берди.

Абдураҳмон Ташанов: Ҳозир бизгача етиб келган маълумотларга кўра¸ жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар судида "нурчилар" диний оқимига мансубликда айбланган яна бир катта гуруҳ устидан маҳкама жараëни бошланибди. Булар тўрт киши экан. Ҳозирда бизга аниқ бўлганлари Иброҳим Худойберганов¸ Талъат Пўлатов¸ Жаҳонгир Қурбонов ҳамда уларнинг диндор ҳамкасбларидан биттаси.

Иброҳим Худойбергановни мен ўзим суд мажлисларида кўрганман. У "ирмоқчи нурчилар" устидан бўлган суд жараëнида гувоҳ сифатида жалб этилган эди. У ирмоқчиларнинг бошлиқларидан бўлган Даврон Кабиловга қарши кўрсатма берган.

Афсуски¸ ҳозирда бу маҳкама жараëни бўлаëтганини жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар судининг на қабулхонаси¸ на канцелярияси тасдиқламаяпти. Лекин суд жараëнлари бошлангани аниқ.

Озодлик: Булар ҳам "Ирмоқ" журнали ходимлари ва аввалги "нурчилар"га ўхшаб Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 244- моддаси билан айбланаяптими?

Абдураҳмонов Ташанов: Албатта¸ бу бутун республика бўйлаб давом этаëтган "нурчилар" ови. Буларнинг ҳаммаси 244-модда билан айбланган. Чунки уларнинг айбланувчи мотивлари мана шу моддага тўғри келади.

Наманганда¸ Бухорода¸ Тошкентда ҳатто Хоразмда бўлаëтган маҳкама жараëнларини кузатиб¸ ҳозир ўшаларнинг ахборотларини йиғишга ҳаракат қилаяпмиз. Бугун-эрта бу репрессиянинг кенг кўлами¸ диндорларни овлаш жиҳатдан умумий маълумотларга эга бўлсак керак.

Озодлик: Репрессиянинг кенг кўлами¸ дедингиз. "Нурчилар"га нисбатан қама-қамалар қачон бошланганини тингловчиларга эслатиб ўтасизми?

- Бунинг биринчи босқичи 1999 йилларда бошланган эди. Иккинчи босқичи¸ ўтган йилнинг ëз ойларида бошланиб¸ унда "Ирмоқ" журнали ва "Етти иқлим" газетаси ходимларидан иборат 8 киши ҳибсга олинган эди.

Бундан ташқари¸ Бухоро вилоятида уч киши ҳибсга олинган эди. Ҳозир мана Наманганда тўрт киши устидан суд тергов жараëнлари кетаяпти.

Бизда ҳозир Хоразмда 10 кишини¸ Бухорода яна аллақанча кишини қўлга олибди¸ деган маълумотлар бор. Умумий сон¸ бу репрессиянинг янги тўлқини деган хулосани беради¸ дейди Абдураҳмон Ташанов.

Абдураҳмон Ташановнинг айтишича, маҳкамага тортилган бу тўрт йигитнинг ҳаммаси 90-йилларда Ўзбекистонда фаолият олиб борган турк лицейи битирувчиларидир.

Улардан бири, Иброҳим Худойберганов илгари анча йил «Ўзавтойўл» компаниясида ишлаган, ундан сўнг интернет дизайнери бўлиб мустақил фаолият юритган. Шунингдек, Талъат Пўлатов ва Жаҳонгир Қурбоновлар ҳам диний ташкилотлар тузиш ва уларда иштирок этишда айбланяпти.

Шу кунларда жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар судида «Етти иқлим» газетасининг икки нафар ходими ва шу ишга алоқадор яна бир киши устидан маҳкама жараёни тугади. Гап фақат ҳукмда қолди.

Прокурор суддан наманганлик қори Мамадали Шаҳобиддиновга 14 йил қамоқ жазоси беришини сўради. Газета мухбири Даврон Тожиевга 9 йил ва газета тарқатувчи Фарҳод Исмоиловга эса 7 йил сўралди. Ҳукм кутилмоқда.

Шу йилнинг 26 феврал куни Тошкент шаҳар жиноий ишлар суди “Ирмоқ” журнали ва “Етти иқлим” газетаси ходимлари - Баҳром Ибрагимов, Даврон Кабилов, Равшанбек Вафоев, Абдулазиз Дадахонов, Ботирбек Эшқўзиевларга 8 йилдан 12 йилгача бўлган муддатга қамоқ жазоси тайинлаган эди.
XS
SM
MD
LG