Ҳозирча йўқ









Фотогалерея

"Туҳмат" деб топилган воқелик

Озодликка боғланиш

Ўзбекистондаги янгилик ва жараëнлар ҳақдаги хабарларингизни
 +420602612713 рақамига қўнғироқ қилиш ëхуд SMS йўллаш орқали Озодликка йўллашингиз мумкин.
Озодлик ходимлари билан эса¸
uzbekweb@
rferl.org
электрон манзилига мактуб ëзиш орқали боғланишингиз мумкин.
Озодликнинг Skypeдаги манзили эса: ozodlikradiosi

Озодликда иш бор!
Озодликнинг Прагадаги ходими бўлишни истайсизми? Ўзбек¸ инглиз ва рус тилларида мукаммал ëза олувчи журналист бўлсангиз¸ резюменгизни uzbekweb@rferl.org электрон манзилига йўлланг!

Ўзбекистон

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Йигирма уч тадбиркор судидан бошланган можаро кўплаб одамларнинг ёстиғини қуритиши андижонликлардан ҳеч кимнинг хаёлига келмаган.

16.05.2009
Ҳурмат Бобожон

2005 йил 13 майга ўтар кечаси Андижон қамоқхонасига ҳужум пайти турмадан қочиб чиққан 23 нафар андижонлик тадбиркордан бири Шамсиддин Атаматов ўша машъум кунларда кўрган-кечирганларини Озодликка сўзлаб берди.

2005 йил 13 май куни Андижонда ҳукумат кучлари ёғдирган ўқ ёмғиридан омон қолиб, ўзга юртларда бошпана топган андижонлик қочқинлар ўша машъум воқеа муносабати билан чоршанба куни Германиянинг Дюссельдорф шаҳрида йиғилдилар.

Йиғилганлар орасида 2005 йил 13 майга ўтар кечаси Андижон қамоқхонасига ҳужум пайти турмадан қочиб чиққан 23 нафар андижонлик тадбиркордан бири Шамсиддин Атаматов ҳам бор эди.

Озодлик мухбири ундан 12 майдан 13 майга ўтар кечаси содир этилган Андижон турмасига ҳужум ва унинг қамоқдан қочиши тафсилотларини сўради.

Шамсиддин Атаматов: Биз, яъни 23 тадбиркор қамалган бўлсак¸ бизнинг маслаҳат кенгашимиз ташқарида қолган эди. Биз улар билан адвокатлар орқали гаплашиб турганмиз.

Мен ўша қамалган 23 тадбиркорнинг биттасиман. Шу жойда бизни оқлаб, қўйиб юборишини талаб қилганмиз. Мен ўша тадбиркорлар биринчи қамалган куни қамалганман¸ кейин 12 майдан 13 майга ўтар кечаси чиқиб кетганман.

Бизни етти ой тергов қилишган. Етти ой давомида бизга ҳеч қанақа диний ë бошқа айблар қўйилмаган. Бошида “Нимага айнан 23 тадбиркор ўртасида пул айланишлар ва бошқа нарсалар бўлаяпти?” деб суриштирди.

Етти ойдан кейин МХХ тергов бўлимининг бошлиғи Саримсоқов деган одам (исми эсимда йўқ) бизга: “Сизларда ҳеч қанақа айб йўқ. Сизларнинг айбларингиз шундаки¸ халқ орқаларингиздан эргашаяпти. Бугун халқни ўз орқасидан эргаштирган одам эртага халқни бошқа томонга ҳам етаклаши мумкин”, деб айтди.

Мен ҳозир ўша 23 тадбиркорнинг исмларини айтмайман. Чунки уларнинг қанчадир қисми турмада ўтирибди. Тўртта-бештамиз бу ердамиз. Ичимизда биттаси ўлган. Унинг кимлигини ҳам ҳозир айтмайман.

Ўша биродаримизга МХХ ходимлари: “Киши бошига 100 минг доллардан берсангизлар¸ чиқариб юборамиз”, деб айтган. Биласиз¸ бизнинг Ўзбекистонда МХХни қонун билан енгиб ўтиб бўлмайди.

Ҳар қанча тўғри одам бўлишингиздан қатъий назар¸ қонуннинг устида турадиган ташкилотлар бор. Вазирликлар¸ ҳуқуқ-тартибот органлари қонуннинг тепасида туради. Бизга ўхшаган оддий одамлар қонуннинг пастида туришади.

Бизга ҳалиги пул бериш таклиф қилинганда: “Биз ўйлаб кўрамиз. Аммо бизнинг бир шартимиз бор. Бизнинг орамиздан биттамизни чиқариб юборасизлар. У биз айтган одам билан учрашади. Биз чиқариб юборилган кишининг ўша одам билан учрашганига тўлиқ ишонч ҳосил қилганимиздан кейин пулни бериб чиқиб кетамиз”, деб айтдик.

Аммо бу иш амалга ошмади. Ўша келишув амалга ошмагандан кейин бизга ҳар хил моддаларни қўя бошлашди.

Озодлик: Қачон бошланди бу?

Шамсиддин Атаматов: Етти ой тергов бўлган бўлса¸ ундан кейин яна анча ўтиб бошланди.

Озодлик: Январ ойидами?

Шамсиддин Атаматов: Декабрда бўлса керак. Ҳалиги Малайзияда сув тошқини бўлди-ку (2004 йил 26 декабрда зилзила натижасида юзага келган сув тошқини назарда тутилмоқда - таҳр.)¸ ўшандан бир кун олдин бояги келишув бўлган¸ унинг эртасига ҳар хил айбловлар қўйилди.

Озодлик: Улар сизга нима дейишган? Уларни танирмидингиз?

Шамсиддин Атаматов: Шахсан мен у одамларни танимайман. Мен ўша куни Андижон турмасининг учинчи қаватида турганман. Озод қилиш асосан биринчи қаватдан бошланган. Бизнинг учинчи қаватга чиққанда турманинг ичи жуда тўполон бўлиб кетган.

Биз ўша турмада ўтирган пайтимизда одамлар билан гаплашганмиз. Улар бизга “турмада 1500 га яқин одам бор” дейишган эди.

Энди ўзингиз тасаввур қилиб кўринг: 1500 га яқин одам кўчага чиқиб кетаяпти. Яна оддий йўл билан эмас. Биз у ердан шок ҳолатида чиққанмиз.

Биз охирги бўлиб чиқиб келаëтганимизда: “Одамлар ҳокимият томонга қараб юриб кетаяпти экан”, деб эшитдик. Барибир турмадан чиққандан кейин борадиган жой йўқ. Ҳамма қаëққа борса¸ сиз ҳам шу ëққа борасиз.

Нимага сен буни провокация деяпсан¸ десангизлар¸ бунга менинг бугун асосим бор. Балки бу ҳам тўла асос бўла олмас. Ҳозир мен сизларга шу асос деяëтган нарсамни айтиб бераман.

Охирги суд кунлари бизнинг маслаҳат кенгаш билан ИИВ бошлиқлари¸ МХХ бошлиғи¸ ҳокимиятдан қанчадир вакиллар¸ вилоят судининг раиси¸ ҳуқуқни ҳимоя қилиш органларининг юқори мартабали ходимлари ўртасида “бу 23 тадбиркорни оқлаб чиқарамиз”, деган келишувлар бошланган эди.

Ўша кунларда олдимизга адвокатимиз кириб, “Ҳукумат томонидан келаëтган одамлар билан келишиб бўлмаяпти. Шунинг учун сизларни оқлаб чиқариш имкони йўқ. Энди суд бўлади. Судда “кечирасизлар¸ биз хато қилган эканмиз” дейсизлар¸ шу билан тамом. Мана 11 ой ўтирдинглар. Шу сизларга жазо ўрнида ўтади. Суд залидан озод бўлиб кетасизлар”, деди.

Энди қаранг: биз қандайдир мақсадлар йўлида 10 йиллаб ҳаракат қилсак¸ ҳукумат ўзининг ичида ўзи келиша олмайди-да¸ биз уларга қурбон бўлишимиз керак. Яна биз улардан кечирим сўрашимиз керак. Нимага?

Биз адвокатимизга: “Умуман унақа демаймиз. Бизга қамоқ жазоси берса¸ бераверсин” дедик. Биз ўзи умуман қайси айбимизга иқрор бўлишимиз керак?

Худди шу гапларни адвокат ташқарида юрган маслаҳат кенгашига етказган. Бизнинг маслаҳат кенгаши вакиллари ҳукумат вакилларининг олдига бориб, “Бизнинг битта шартимиз бор. Агар 23 та тадбиркорни оқлаб озод қилмасдан уларга қарши яна ҳийла ва найранглар ишлатадиган бўлсангизлар¸ суд олдида бўлаëтган узлуксиз намойишни 13 май куни вилоят ҳокимиятининг олдига кўчирамиз”, деган гапларни айтган.

Ҳукумат вакилларининг ичида бошлиқларнинг ҳаммаси бўлган. Мана шу маслаҳат кенгашида бўлган одамлардан айримлари ҳозир Европада. Улар ҳам интервью бериб, шу ерда нима гап бўлганини¸ кимлар иштирок этганини айтади.

Мен у ерда бўлмаганман. Мен буни гапимга асос сифатида келтираяпман. Биз ана шу нарсани айтиб қўйганимиз учун 13 майда провокациялар бўлиб кетган.

Чунки мана суднинг олдида 5000 одам бир неча ойлаб турди. Ҳеч ким тарқатиб юбора олмади ва ҳеч қанақа қонунбузарлик бўлмади. Худди шундай ҳолат вилоят ҳокимиятининг олдида турса¸ ким тарқата олади?

Агар бу намойишчилар қурол кучи билан тарқатилса¸ ҳукумат ўзини оқлай олмай қоладию.

Озодлик: Мана сиз 12 майдан 13 майга ўтар кечаси озод бўлдим, деяпсиз. Ўшанда турмада отишма бўлганмиди?

Шамсиддин Атаматов: Бўлган.

Озодлик: Ўша отишма пайтида¸ сизнинг озодлигингиз учун курашганлардан ўлганлар бўлдими?

Шамсиддин Атаматов: Йўқ. Айтаяпман-ку¸ биз учинчи қаватда эдик. Биз охирги бўлиб чиқдик турмадан. Балки биздан кейин ҳам одамлар чиққандир.

Ҳукумат "турманинг ичида одам ўлган", деяпти¸ ўзи аслида турманинг ичида ҳеч ким ўлмаган. Биз чиқаëтганимизда¸ эшикнинг тагида турадиган иккита қоровулнинг қўли боғланган ҳолда ерда ëтганини кўрганмиз.

Озодлик: Турмага сизларнинг одамлар ҳужум қилдими?

Шамсиддин Атаматов: Биз ҳамма нарсани бошидан қонуний ташкил қилганмиз. Бунча одам ўз-ўзидан тўпланиб қолмаган. Ҳамма нарсани адвокатлар, юристлар билан маслаҳатлашиб қонуний ташкил қилганмиз.

Биз давлат қонун доирасида бизни чекинтира олмайдиган ва биз қўйган шартларга рози бўлишга мажбур бўладиган қилиб ўзимизни страховка қилган эдик.

Биз бошқа жойга ҳужум қилишибди¸ тартибсизлик қилишибди, дейишини тушунамиз. Майли, билмай қилиб қўйгандир¸ лекин турмани очиб юбориш жиноят эканлигини ҳамма билади.

Озодлик: Ҳужум қилган одамларни сиз ўз кўзингиз билан кўрдингизми? Улар қандай кўринишда эди? Улар махсус хизмат одамларига ўхшайдими ëки оддий одамларгами?

- Жасадни¸ ҳаммаси бир хил гавдали одамларни кўрмадик. Масалан, мен мутахассис эмасман.

Мана шу ерда турган одамлар суд куни ташқарида ҳам бўлган. Ўша жойда МХХ билан ИИВ келиша олмай қолганига булар ҳам гувоҳ бўлишган. Улардан қайси бир қилганини ҳам ҳозир айта олмаймиз.

Бугун мухолифат деймизми¸ мустақил журналист деймизми – ҳаммага нисбатан зулм бўлаяпти. Андижон воқеаси жуда катта бир фожеа бўлди. Бунақа фожеалар дунëда саноқли бўлган.

Биз бугун Европа Иттифоқида деймизми¸ жаҳон ҳамжамиятидан деймизми¸ халқаро ташкилотлардан деймизми - Ўзбекистонда Андижон воқеалари юзасидан мустақил текширув ўтказилишини талаб қилишимиз керак.

Мана шу текширув бўлса¸ ҳамма нарса ойдинлашади. Мен ҳозир бу гапларни жамоа номидан гапираяпман. Ўзбекистон ҳукуматининг бу борада ҳам ўзига яраша вариантлари бор. Балки эртага газеталарда ўқирмиз¸ радио ва телевидениеда эшитармиз. Ҳамма нарса мустақил текширувдан кейин очилади¸ дейди Шамсиддин Атаматов.

Дюссельдорфдаги учрашув пайти андижонлик қочқинлар шу пайтгача 2005 йил 13 май куни Андижонда бўлган воқеалар ҳақида индамай юрганларининг сабаби ҳукумат билан келишув бўлганини айтганлар.

Шамсиддинга кўра¸ Андижон қочқинлари ва Каримов ҳукумати ўртасида 13 май кунги қирғин борасида сукут сақлаш ҳақида келишув тузилган ва бу келишувга мувофиқ президентлик сайловидан кейин уларнинг сафдошлари озод этилиши керак бўлган.

Аммо ҳукумат бу ваъдаси устидан чиқмаган. Аксинча, қамоқхонадан озод этилиши ваъда қилинган андижонлик маҳбуслар жасадлари чиқа бошлаган.
Бу форум ёпилган
     
Шарҳлар
муаллиф: Bechora
18.05.2009 17:27
tahlil, balki haqdirsiz, siz oylagandek businessni rivojlatirish Ozbda osonmasdir, lekin bilmagan narsangizga yomon gumon bilan qarash ham togri emas deb bilaman. Musulmon odam bir narsani gumon qilsa yahshi gumon qilmogi kerak boladi. Yomon gumon qilish yahshi emas. Agar halol yolga qoysangiz Allohni barakasi borligini unuqmang.

Vallohu A'lam

муаллиф: tahlil қаердан: uzoqdan
18.05.2009 05:32
Shamsiddin sizlarni tadbirkorlik ishlaringizni rivozlanishida hukumat yoki boshqa rasmiylarni roli bulgan va ular o`zaro kelisha olmay kolganidan sizlar qamalgan bulsalaring kerak,shuning uchun sizlar ham ko`p narsani ochiq aytmayapsiz shekilli.Bizda sizlardan kiska muddatda biznesni rivozlantirish qiyin,lekin amalga oshirgansizlar.????

муаллиф: latif
18.05.2009 01:18
assalomu alaekum andijonlik qochqinlar va shu tashkilotni tuzib adolat sari qattiq bel boglaganlar. sizlarga bir narsani eslatib ytishni yzimga vojib deb bildim albatta bunga amal qilasizlarmi jyqmi bu sizlarni muslimligilarga havola. yolgon guvohlik berish haqida Obidhon qori akani maruzasini eshtib kyrishilarni maslahat berardim. yolgon guvohlik berish olloh subahanahu va taolo nazdida juda ogir gunoh ekan garchi u dushmanizga guvohlik bylsa ham hatto rasuli akaram sallollohu alaehi vassallam yolgon guvohlik beruvchi insonlarni janozasini ham yqishdan yzini qaetargan ekanlar albatta bu bizga saboq byladi deb yelaeman. avval boshi yolgon siyosat bilan boshlangan ishni ohiri ham natijasiz sharmandalik bilan jakunlanur. Sizlar farosatlik bollarsilar dgan umidda fikrimni bildirdim! assalamu alaekum va rohmatullohi va borokatuh

муаллиф: bilol
18.05.2009 00:59
lyttilik ham evi bilan oshna ! andijondi yolgon bilan horram qildilar endi qolganlarni ham qamoqda chiritamiz dedizmi? ishi avvalambor rost gapirishdan boshlasaiz maqulroq bylardi jana bilmadim

муаллиф: A
17.05.2009 17:30
Mana endi ko'ramiz Uzbekistondagi arxivlar "o'z-o'zidan" yonib ketish hodisalari ko'payishini...

муаллиф: ulugbek қаердан: usa
17.05.2009 11:35
salom ozodlik bu odamlardan chupchak eshitib zerikmadiglarmi? bular gapirsa tugrisini gapirsin chaynalmasdan. ozigdan chikkan baloga kayga borursan davoga!Gapni yana aylantiryapdi bular

муаллиф: Ulugbek қаердан: usa
17.05.2009 01:04
en shamshiddin ukamni gaplariga 100% qo'shilaman .