якшанба, феврал 05, 2012 маҳаллий вақт 00:39

Дунë

Обама Москвани янгича ëндашувга чорламоқда

Илк расмий сафар билан Москвага келаëтган АҚШ президенти Обама¸ Россияни совуқ урушдан қолган эскича ëндашувлардан воз кечишга чақирди.

Обама ва Медведев¸ ўз ораларида жуда яхши муносабат ўрнатилганини айтмоқдалар.
Матн катталиги - +
Вашингтон раҳбари келаси ҳафта бошланадиган Москва ташрифи давомида айни шу муждани Россия Бош вазири Владимир Путинга етказиш ниятида эканини билдирди.

Нега президент Медведев эмас¸ айнан Путинга¸ дерсиз.

Обамага кўра¸ бунинг сабаби жуда оддий – Россия сиëсатини белгилашда ҳамон Бош вазир Путин муҳим ўрин тутмоқда.

Москва сафари арафасида Ассошиэйтд Пресс агентлиги мухбири билан суҳбатлашган президент Барак Обама¸ Владимир Путиннинг қолган дунë билан муносабатларда бир оëғини эскича ëндашувлар¸ бошқасини янгиси устига қўйиш одати борлигига ишонишини айтди.

Айни пайтда Оқ уй раҳбари¸ Россия президенти Дмитрий Медведев билан жуда яхши алоқа ўрнатиб улгурганини қўшимча қилди.

2 июл куни ўз интернет сайтига қўйилган видеоëзувда президент Медведев Москва саммити давомида АҚШ ва Россия ҳамкорлигини ривожлантиришнинг янги йўллари топилишига умидворлигини билдирди.

- Президент Обама етакчилигидаги янги маъмурият вазиятни ўзгартириш ва самаралироқ¸ ишончлироқ ва том маънода замонавий алоқалар қуришга ҳозирлигини намойиш қилмоқда. Биз ҳам бунга тайëрмиз¸ деди президент Медведев.

Кремл раҳбарининг мазкур видеоëзувда таъкидлашича¸ АҚШ ва Россияни инсон умри¸ унинг ҳақ-ҳуқуқлари ва эркинлигига нисбатан ҳурмат каби қадриятлар бирлаштириб туради.

Барак Обама президентликка келганидан бери¸ Москва ва Вашингтон 2008 йил августида Россиянинг Грузияга очган урушидан сўнг кескинлашиб кетган муносабатларни қайтадан тиклашга аҳд қилди.

Обаманинг 6 июл куни бошланадиган Москва сўзлашувлари марказига ядровий қуролларни қисқартириш масаласининг қўйилгани айтилмқода.

Россия Федерация кенгаши қошидаги Ташқи алоқалар қўмитаси раиси Михаил Маргелов¸ иккала томоннинг ўз ядровий қуроллар арсеналини қисқартиришга тайëрлигини билдирди.

- Биз бу масалада прогрессга тайëрмиз. Айни пайтда¸ ядровий қуролалрдан тўлиқ озод бўлишнинг имконсиз эканини ҳам биламиз. Аммо ядровий қалпоқчалар сонини 1500 га тушириш реал ва қилса бўладиган иш¸ деди жаноб Маргелов.

Старт – 1 деб номланган стратегик қуролларга оид АҚШ ва Россия ўртасидаги шартноманинг амал қилиш муҳлати шу йил декабрида ниҳоясига етади. Ана шу келишув ўрнини эгаллаши кутилаëтган янги битим шарт-шароитлари борасида муросага эришиш¸ Обама сафаридан кўзланаëтган асосий мақсадлардан биридир.

Айни пайтда Вашингтон¸ ўз ҳарбий юкларининг Россия ҳудудлари орқали Афғонистонга етказилиши борасида ҳам келишувга эришиш умидида.

Аммо Москвадаги Карнеги маркази таҳлилчиси Мария Липман¸ Обамани Москва сўзлашувларида келишув эҳтимолидан ташқари жиддий келишмовчиликлар ҳам кутаëтганини айтади.

- Россия¸ қизил чизиқ деб аталувчи қатор салбий приоритетларга эга. Булар орасида НАТОнинг кенгайиши¸ хусусан Грузия ва Украинанинг аъзоликка таклиф этилиш эҳтимоли бўлиши мумкин. Россия бу жараëн¸ шунингдек АҚШ нинг Европада ракеталарга қарши мудофаа тизими ўрнатишини зинҳор ба зинҳор истамайди¸ дейди Карнеги жамғармаси таҳлилчиси Мария Липман.
.