Ҳозирча йўқ









Андижон: 5 йил ўтиб...
Ўш ва Жалолобод қирғини
Озодликка тасвир йўлланг!

Озодликка боғланиш

Ўзбекистондаги янгилик ва жараëнлар ҳақдаги хабарларингизни
 +420 602 61 27 13 ëки ++420 773 26 72 30 рақамига қўнғироқ қилиш ëхуд SMS йўллаш орқали Озодликка йўллашингиз мумкин.
Озодлик ходимлари билан эса¸
uzbekweb@
rferl.org
электрон манзилига мактуб ëзиш орқали боғланишингиз мумкин.
Озодликнинг Skypeдаги манзили эса: ozodlikradiosi

Озодликда иш бор!
Озодлик орқали ўз сурат ва видеолавҳаларингизни бошқалар билан ўртоқлашишни истайсизми? Тасвирларингизни uzbekweb@rferl.org электрон манзилига йўлланг! Озодлик билан ҳамкорликка марҳамат!

Ўзбек сўмининг расмий қурби

UZS / 
USD
1621
UZS / 
EUR
2132,6
UZS / 
RUB
54,354
UZS / 
GBP
2575,1
UZS / 
UZS
1

Rates may not be current.

Ўзбекистон

Ҳайит намозида яна президент улуғланди

Ўзбекистонда расман рўйхат берилган масжидлар сони камайиб кетгани боис¸ бу йилги ҳайит намози масжидлар одам тиғиз бўлган.

Ўзбекистонда расман рўйхат берилган масжидлар сони камайиб кетгани боис¸ бу йилги ҳайит намози масжидлар одам тиғиз бўлган.

27.11.2009
Садриддин

27 ноябр куни Ўзбекистон мусулмонлари ҳам Қурбон ҳайитини байрам қилдилар. Намозхонларга кўра¸ мамлакатнинг 2000га яқин жомеъ масжидида ўқилган ҳайит намозларининг аксарида ўзбекистонликлар шукур ва сабр қилишга чақирилган.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Абдулазиз Мансурнинг Озодлик радиосига айтишича, ўзбекистонлик мусулмонлар Қурбон ҳайитини хурсандлик билан нишонлаганлар.

- Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм. Оллоҳ таолога беадад шукрлар бўлсинки¸ бу йилги муборак Қурбон ҳайити байрамини ҳам Ўзбекистон мусулмонлари жуда яхши кайфиятда кутиб олдилар. Ҳайит намозлари Ўзбекистондаги 2000 га яқин масжидларда ўқилди. Ўзбекистон мусулмонлар идораси раҳбариятига берилган маълумотларга қараганда барча вилоятларимизда¸ туманларимизда Ҳайит намозлари жуда кўтаринки руҳда ўқилган ва мусулмонларнинг ҳаммалари фаол қатнашиб¸ имомларимизнинг Ҳайит мавъизаларини тинглаб¸ руҳий озуқа олишган. Бирорта кўнгилсиз воқеа бўлгани йўқ. Ҳайит олдидан барча масжидларнинг салоҳияти¸ мусулмонларни қабул қилишга тайëр ëки тайëр эмасликлари кўриб чиқилган эди. Оллоҳга шукурки¸ ҳамма жойдан бизга яхши маълумотлар келиб турибди. Шу муносабат билан мен Ўзбекистон мусулмонлар идораси раҳбарияти номидан¸ ҳамда шахсан ўзимнинг номимдан ер юзидаги мусулмонларни самимий муборакбод этаман. Бундай улуғ айëмларга ҳаммаларининг соғ-саломат етиб бориб¸ мана шундай ибодатларда бардавом бўлишимизни Оллоҳ барчамизга насиб айласин¸ дейди Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Абдулазиз Мансур.

Тошкент шаҳридан олинган маълумотларга кўра, шаҳарнинг барча жомеъ масжидлари намозхонлар билан тўлиб тошган. Тошкентлик суҳбатдошимизнинг айтишича, масжидларда имомлар томонидан ўқилган маърузаларда деярли янгилик бўлгани йўқ.

- Ҳар доимгидай амру маъруф бўлди. Бир хил мажсидда бир хил тема. Қурбон ҳайити билан табриклаш¸ қурбонликни қандай адо этиш. Ҳамма жойда бир хил мавзуда. Унақа янгилик йўқ. Ҳеч бир домланинг портлаб чиқиб ҳақиқатни гапириши ҳозирги пайтда амримаҳол¸ дейди тошкентлик тингловчимиз.

Тошкентнинг Ҳамза туманида яшовчи Абдуқаҳҳор аканинг сўзларига кўра, имомларнинг бу маърузалари одатда Ўзбекистон Вазирлар маҳкамаси қошидаги Диний ишлар қўмитаси томонидан ёзиб берилади.

- Янгилик йўқ. Эски тоғора¸ эски тос. Ҳурматли президентимиздан бошланади. Бизларнинг олдинги имомларнинг ҳаммасини ўқишга жўнатишган. Ҳозир уларнинг ўрнига котиблари қолган. Ўшалар ўтиб беришди. Диний қўмитадан юборилган шпаргалкани ўқиб беришди¸ дейди Абдуқаҳҳор ака.

Фарғона вилоятининг Учкўприк туманида яшовчи Шукуржон аканинг сўзларига кўра, одатда имомлар бу маърузаларда одамларни сабр қилишга ва шукрона айтишга даъват қилади.

- Маърузаларни бир кун олдиндан тайинлаб кетишган экан. Имомларимиз ҳам ҳозир билсангиз керак ўша ëққа ҳамду-сано ўқишади. Шукур қилиш керак¸ сабр қилиш керак деб шу ҳақда гапиришди. “Ҳамма ëғимиз тинч. Тўйларимиз бўлаяпти. Машиналар олаяпмиз. Уйлар қураяпмиз” деб гапиришади. Беш-олти ҳожиларга ўтказиб юборишади. Ҳожиларку¸ ўзингиз биласиз¸ эски амалдорлар. Улар эртага биз томон ҳам бўлиб тураверишади. Ўзи биз ҳаммамиз ҳам эгиладиган бўлиб қолдик¸ дейди Шукуржон ака.

Фарғона шаҳридаги масжидларга одам сиғмай кетди, дейди фарғоналик Ҳасанжон ака.

- Яхши ўтди бу йил. Эрталабдан масжидлар тўлиб¸ сиғмасдан одамлар асфалтларга чииқб кетди. Орган ходимлари у ëқдан 500 метр¸ бу ëқдан 500 метр йўл ҳаракатини тўхтатиб қўйган. Айланма йўл билан ўтказаяпти. Йўлларда намоз ўқишаяптида. Машина ўтишига имконият йўқ. Бомдод бешта кам еттида¸ Ҳайит намози 15 та кам 8 да ўқилди. Жуда яхши кутиб олдик¸ дейди Ҳасанжон ака.

Ҳасанжон аканинг сўзларига кўра, одамларнинг масжидларга сиғмай қолишига сабаб, ҳайит намозлари ўқийдиган жомеъ масжидларнинг вилоятда камайиб кетганлигидадир. Шунинг учун ҳам мусулмонлар узоқ йўл босиб бошқа масжидларга боришга мажбур бўлмоқдалар.

- Ўтган йилги Қурбон ҳайитдагидан ўзгаришни мен шахсан сезмадим. Рухсат берилмаган мажсидларниг кўпи бу йил бекилди. Мусулмонлар сабр қилиб¸ Оллоҳга шукур қилиб яшаб келишаяпти¸ дейди Ҳасанжон ака.

Унинг айтишича, 28 миллионли ва бу миқдорнинг асосий қисми мусулмонлар бўлган Ўзбекистон аҳолиси учун 2000та жомеъ масжиди бу жуда кам.

- Бу¸ албатта¸ етарли эмас. Масжидлар жуда кам. Бу фақат менинг фикрим эмас. Бу бошқа мусулмонларнинг ҳам фикри. Ҳозир ҳудудларда ҳеч бўлмаса битта ҳам йўқда. Катта шаҳарда учта-тўртта. У бурчак¸ бу бурчакда. Ораси узоқ. Жуда қийин ҳозир. Қарилар бор¸ бошқалар бор. Бир маросимда масжид имомлари билан ўтирганимда “Мустақиллик бўлиб кўп масжидлар бекитилдию¸ лекин шу масжидларнинг ҳаммаси рўйхатда турибди. Имомлар бориб¸ муфтийлар билан гаплашиб¸ ҳамма талабларга жавоб берса¸ рухсат беради. Худо хоҳласа масжидлар 4000-5000 бўлиб кетади” деб гапиришганини эшитдим¸ дейди фарғоналик Ҳасанжон ака.
Бу форум ёпилган
Шарҳларни саралаш
     
Шарҳлар
муаллиф: Корнелий қаердан: Иванович
30.11.2009 15:08
Пока в Узбекистане народ не будит единым как кулак этот тоталитарный режим будет продолжатсья бесконечно!!! Так что дорогие узбекистанцы Соединяйтесь в один кулак и действуйте пока ваши дети и правнуки не страдали как вы!!!

муаллиф: Дукчиэшон қаердан: Россия
29.11.2009 15:56
Мани агар илимим булса ва Узбекистонда имомликга тавсия этилсам икки маротаба инкорда буламан! нима учун? имом булиб номозхонларга айтишим, билдиришим булган илимлардан чекланиш билан баробар хаммага аёон бир жаллотга матх айтиш мани имом эмас маскарабослигимни англатади. "Маскарабос терминини ишлатишга журъат этишимни боиси Узбакистондаги илми йук оддий бир фукоро изоклаб бериши мумкун. Ахир дил била тил бир булмоклигини атистларми ёки ахли илимлар такидлашадими?
Агар имомлар вазиатдан чикиб "хак" ни айта билмасалар жаллотга хамду сано укишдан кура сукутда булмоклари миллион баробар абзалдур. Агар ман Узбекистон имоми булсам никобли киши булишим шарт, турли доираларда никоб заруриятди сезилиши табий. Хайит намозида президент бир асирлик дарахтларни кесишга журат этиши учунми , минглаб номозхонларга аёвсиз зулуми учунми, юртимиз ута гуллаган порахурликни так томири билан курита билганлиги учунми ёкий кушни давлатлар уртасида якка махов булганимиз учунми , эркин фикирни тушумизда хам тасаввур кила ололмасликга эришгани учунми нима ,нима нима нима учун улугладиларинг мухтарам имомлар.

муаллиф: ND Bee қаердан: USA
29.11.2009 10:01
ҚЎШИМЧА ҚЎРИҚ

Қуршовда
юртимнинг қабристонлари,
қабрлар оғзида тўхтаган пахта,
гўё шўрликларнинг арзон жонларин
қутқариб қолгандай милёнлаб лаҳад.
Шўрликлар
бир умр ёмғир, қор кечиб,
фақат қабрлардан ҳаловат топди.
Уялдим тунов кун кўйлагим ечиб,
пахта экитмаган баданим қопти.
Мен ҳам гул одамман, биргад укалар,
пошшолар ухласин дейман хотиржам,
менгаям озгина беринг шу дарддан,
энди пахта экинг баданимга ҳам.
Фақат баданимга ишлатманг кимё,
кимё кириб бўлган хону монимга,
бутифос, катаран,
қисқаси, сонминг
заҳарли дорилар оқар қонимда.
Қўрқмасдан экворинг,
тезроқ борасиз
юқори белгилаб берган мўлжалга,
пахта очилганда ҳеч бир дорисиз
баргларин тўкворар
эсли гўзалар.

ТУҲМАТ

Кеча ўғри бўлди,
бугун ваҳшийдир,
энди бутун дунё билар бу ҳақда.
Қандай мўмин эди,
қандай яхшийди
анқайиб жимгина терганда пахта.
Қайта қуриш ўзи чиқди қайданам? —
юксак қалъалардан боққан ўғрилар
улкан мамлакатнинг бутун айбини
содда ўзбекларга қўйди тўғрилаб.
Шунда буюк денгиз чайқалиб кетди,
майдонларни босди бир ювош зулмат.
Шоирлар уйғота олмаган элни
уйғотиб юборди маломат, туҳмат.
Кеча ўғри бўлди, бугун ваҳшийдир,
бўҳтонга кўмилиб турар асабий.
Ўзин майдонларга сиғдира олмас,
болалар қонига ўтар ғазаби.
Яхшилик туғади, ёмонлик ҳам гоҳ,
бўлмаса озгина қўйсалар мақтаб,
бугун ҳам саҳардан қаро шомгача
жимгина илжайиб терарди пахта.

УЙҚУ

Халойиқ ишонди,
кўзёшдан ийди,
айбдор болтамас,
айбдор кунда.
Қасосин олмоқдан ўзини тийди
жаллодлар ниқоби йиртилган кунда.
Кон қўлида сузар бедод салтанат,
барча тафсилотин, қани, ким ёдлар?
Бу содда халойиқ мунча алданар,
пихиллаб кулади энди жаллодлар.
Ўтар ошкоралик ҳаш-паш дегунча,
келажак кўрсатар ким кулар, йиғлар,
милён айғоқчилар далил тергунча
қайралиб турса, бас,
исфаҳон тиғлар.
Қайдадир
булбуллар толиқиб сайрар,
ҳавода учгандай милён малойик.
Бир четда жаллодлар тиғларин қайрар,
уйқуни уради шўрлик халойиқ.


муаллиф: Farukh қаердан: Samarkandi
29.11.2009 00:34
Qoyil ''Ozodlik''ga ham, ijodkorlariga ham, comment chi do'stlarimizga ham.
Hammangizni tabriklayman! Yolg'iz siz bunaqa natija ko'rsata olishingiz mumkin...
"Ҳар доимгидай амри маъруф бўлди. Ҳамма мажсидда бир хил тема. Қурбон ҳайити билан табриклаш¸ қурбонликни қандай адо этиш....''
Nima qilsin edi???
Endi imomlar ham sizlardek muxolifatchi bo'lsinmi???
Yoki har nomoz, har muborak Juma kuni amri ma'rufni joyiga siyosatdan bahs etsinmi imomlar jomelarda???
Hurmatli Ozodlikchilar, sizning sahifalaringizni juda ko'p insonlar kuzatib boradi. Shunga yarasha mantiqqa to'g'ri keladigan maqolalarni bosishingizni so'rayman.

муаллиф: solih
28.11.2009 03:28
nima jihodga chaqirish kerakmi yoki rahbarlarni sokish kerakmi

муаллиф: umidjon қаердан: kora-suv
28.11.2009 02:35
1917йилги революциядан илгари урта осиени россия исталоси даврида жумъа намози хутбаларида никалай подшони хаккига хамду-сано укиган "муллаларни" олдиди хозирги имоми хатиблар "фаришта"-ку.пайгамбар МУХАММАД(С.А.В.)айтганларидек:дин гарибликдан бошланган гарибликка кайтади,гарибларга жаннатлар булсин.

муаллиф: GARIB QASHSHOQIY қаердан: KOREA
27.11.2009 22:45
Тошкентнинг Ҳамза туманида яшовчи Абдуқаҳҳор аканинг сўзларига кўра, имомларнинг бу маърузалари одатда Ўзбекистон Вазирлар маҳкамаси қошидаги Диний ишлар қўмитаси томонидан ёзиб берилади.

- Янгилик йўқ. Эски тоғора¸ эски тос. Ҳурматли президентимиздан бошланади. Бизларнинг олдинги имомларнинг ҳаммасини ўқишга жўнатишган. Ҳозир уларнинг ўрнига котиблари қолган. Ўшалар ўтиб беришди. Диний қўмитадан юборилган шпаргалкани ўқиб беришди¸ дейди Абдуқаҳҳор ака. XEX Presienttan boshlamiydigan kim borakan presidentti tan omagan ERK BIRLIK va boshqa muxolifatu huquq himoyachilariyam prizdent I.A .KARIMOV deyishadiku oddiy misol OZODLIKchila hafa bumelayu silayam prizdent saylanganda noqonuniy saylov dep bong urgansila mana 20yildan beri prizdent Karimov bup turipti shundayam hammela noqonuniy prizdentti tan olip Uzbekiston prizdenti diysilaku yoki Uzbekistonda OAVla hullas hamma shunaqa dep turgandan keyin Imomla nima desin? haadep Imomlaga osilishshi bas qiliylu endi Imomdan ayb qidiruvrmastan mundo uzimizagayam qariylu hop Abdugaffor aka uzizzi opkirip biqiniyzga yahshilap tushirsin MXX podvalida nima diyishizzi kuramiz!!! Shpargalka uqiydimi boshqami hech bumasa usha imomla uligimizaga Janoza yoki tuylarimizada NIKOH yoki chaqaloqlarimizani qulogiga Azon aytip turadiku agar ushalayam bumasa ulgan uliklarimiza bejanoza turmush qurgan yoshlarimiza benikoh chaqaloqlarimiza qulogi azon eshitmiy utip ketishi keremi? Uzbekistonda eng kup siquvga eng kup tayziqqa uchragan qatlam uzi shu imomu domlala busayu endi shulaniyam orqasidan u unaqa bu bunaqa desak bu Uzbegimmi qulidagi chuppi otvoradigan voqt kemadimikin? Etiborila uchun raxmat ALLOH uzi adashtirmasin !!! Demokratika diysila undayam chegara bor demokratiyada hamma narsa buladigan busa hamma bir birini sukip demokratman desin ! yoki sukinip aynip aljip sukip comment quysin demokratikasiniyam umuman hamma hamma narsani chegarasi buladi esimizadan chiqmasin!!! yana bir bor QURBON HAYIT MUBORAK !

муаллиф: O'tkirbek қаердан: USA
27.11.2009 20:31
Ҳурматли президентимиз ga qarigan chog'ida imon bilan insof so'raymiz.
Hammalaringizni Hayit bayramlaringiz muborak bo'lsin.
Assalomu Alaykum va Rahmatullohi va Barakotuhi