Ҳозирча йўқ









Андижон: 5 йил ўтиб...
Ўш ва Жалолобод қирғини
Озодликка тасвир йўлланг!

Озодликка боғланиш

Ўзбекистондаги янгилик ва жараëнлар ҳақдаги хабарларингизни
 +420 602 61 27 13 ëки ++420 773 26 72 30 рақамига қўнғироқ қилиш ëхуд SMS йўллаш орқали Озодликка йўллашингиз мумкин.
Озодлик ходимлари билан эса¸
uzbekweb@
rferl.org
электрон манзилига мактуб ëзиш орқали боғланишингиз мумкин.
Озодликнинг Skypeдаги манзили эса: ozodlikradiosi

Озодликда иш бор!
Озодлик орқали ўз сурат ва видеолавҳаларингизни бошқалар билан ўртоқлашишни истайсизми? Тасвирларингизни uzbekweb@rferl.org электрон манзилига йўлланг! Озодлик билан ҳамкорликка марҳамат!

Ўзбек сўмининг расмий қурби

UZS / 
USD
1621
UZS / 
EUR
2132,6
UZS / 
RUB
54,354
UZS / 
GBP
2575,1
UZS / 
UZS
1

Rates may not be current.

Ўзбекистон

Тоҳир Йўлдош яна "тилга кирди"

Ўзбекистон исломий ҳаракати ўз етакчиси тириклигини кўрсатиш учун тақдим қилган сўнгги суратлардан бири.

Ўзбекистон исломий ҳаракати ўз етакчиси тириклигини кўрсатиш учун тақдим қилган сўнгги суратлардан бири.

27.11.2009

Покистон армияси ва ўзини Ўзбекистон исломий ҳаракатининг собиқ аъзоси деганлар ҳаракат раҳбари Тоҳир Йўлдошнинг ўлганини хабар қилганидан уч ойча вақт ўтиб¸ Тоҳир Йўлдошнинг Қурбон ҳайити табриги¸ деб даъво қилинган аудио ëзув пайдо бўлди.

Жума куни Ўзбекистон исломий ҳаракати ўз веб саҳифасида айни ҳаракат етакчиси Тоҳир Йўлдошнининг Қурбон ҳайит табриги экани айтилган аудиоёзувни эълон қилди. Овоз соҳиби мурожаатида бугунги сана - ҳижрий 1430 йил зулҳижжа ойининг 10-куни тилга олган. Аммо қарийб 15 дақиқалик мурожаатда табрикнинг айнан 2009 йилнинг 27 ноябрида қилинганини тасдиқловчи бирор далил йўқ.

Ҳозирча бу аудио баёнотнинг ҳақиқий экани¸ яъни унинг Жундуллоҳ студиясидаги техник имконлар маҳсули эмаслигини мустақил манбалардан тасдиқлашнинг имкони йўқ.

Аввалроқ, Ўзбекистон Исломий ҳаракати етакчиси Тоҳир Йўлдошнинг ҳалок бўлгани хабар қилинган эди.

Сентябр ойи охирларида Покистондан ўзини Тоҳир Йўлдошнинг сафдоши ва тансоқчиси деб танитган кимса Озодлик радиосига телефон қилиб, ўша ой бошида Тоҳир Йўлдош яраланиб бир оёғидан айрилгани ва эртаси куни жон таслим қилганини маълум қилган эди.

Саноқли кунлар ўтиб ўзини Ўзбекистон исломий ҳаркатининг вакили Абдул Фаттоҳ Аҳмадий деб танитган шахс Озодлик радиосига электрон мактуб йўллаб, Тоҳир Йўлдошнинг ўлими тўғрисидаги хабарлар ҳақиқатдан йироқлигини маълум қилган эди.

Аммо шу пайтгача Тоҳир Йўлдошнинг ўзи бу ҳақида ҳеч бир баёнот бермаган.

"У бу каби турли миш-мишларга жавоб беришни ўзига эп кўрмайди. Аммо тез орада у бундан кўра жиддийроқ масала бўйича баёнот бермоқчи",  деб билдирган эди Ўзбекистон исломий ҳаракати вакили.

Яқинда, Вашингтонда жойлашган Яқин Шарқ мамлакатлари оммавий ахборот воситаларини тадқиқ этиш институти MEMRI Ўзбекистон Исломий ҳаракатининг Вазиристонда суратга олинган видеоёзуви Тоҳир Йўлдошнинг тирик эканидан дарак бериши ҳақда билдирган.

Ҳозирча Интернетда очиқ намойишга қўйилмаган видеотасвирда Тоҳир Йўлдошнинг саккиз ярим дақиқа давомида унча катта бўлмаган мужоҳидлар гуруҳи олдида нутқ сўзлаётгани акс этган.

Аммо, видеотасвир суратга олинган сана тилга олинмаган. Тоҳир Йўлдош ҳалок бўлгани ҳақда аввал ҳам бир неча бор хабар қилинган ва Тоҳир Йўлдош ўзининг ўлими ҳақидаги хабарларни инкор этиб келган.
Бу форум ёпилган
     
Шарҳлар
Бу форумда ҳозирча шарҳ йўқ. Сиз биринчи бўлиб ёзишингиз мумкин