якшанба, феврал 05, 2012 маҳаллий вақт 00:09

Ўзбекистон

Умида Аҳмедова суди 9 февралга белгиланди

Сешанба куни ўзбекистонлик таниқли фотосуратчи ва кинотасвирчи Умида Аҳмедова устидан маҳкама жараёнининг бошланиши кутилмоқда. Аҳмедова ўз бадиий суратлари ва ҳужжатли филми орқали ўзбек халқига туҳмат ва ҳақорат қилганликда айбланмоқда.

Ўзбекистонлик таниқли фотосуратчи ва кинотасвирчи Умида Аҳмедова ўзбек халқига туҳмат ва уни ҳақорат қилганликда айбланмоқда.
Матн катталиги - +
Бўлажак суд олдидан кечаëтган жараëнлар ҳақида Умида Аҳмедованинг ўзи Озодликка сўзлаб берди.

Умида Аҳмедова:
Телевидениеда эшиттириш бўлгандан кейин маҳалла комитетига чиқдим. Менимча¸ аëллар қўмитасидан бир аëл бўлса керак¸ “Шунақа¸ ходатайство ëзайлик. Учта боланинг онаси шу. Қийналмасин” деган гаплар бўлди. Нима қилишди ëки қилишмади¸ билмайман.

Озодлик: Демак¸ сизга яхши муносабат қилишди¸ сизнинг тарафингизни олгандай бўлишди¸ шунақами?

Умида Аҳмедова: Ҳа¸ шунақа бўлди. Бу аëл менимча туман хотин-қизлар қўмитасидан бўлса керак. Яхши гапиришди. “Қийналмасин. Жамоатчилик ишларида яхши қатнашган” деган гаплар бўлди. Яхши муомалада бўлишди. Эртага эрталаб соат 09.30 да туман судигa таклиф қилишди.

Озодлик: Суд қаерда бўлади?

Умида Аҳмедова: Миробод туман судида.

Озодлик: Судя билан учрашдингизми?

Умида Аҳмедова: Ҳа¸ кўришдим. Гаплашиб келдим.

Озодлик: Муносабат яхши бўлдими?

Умида Аҳмедова: Менга ҳеч ким қўпол¸ ноўрин муносабатда бўлгани йўқ. “Суд бўлади” деди. Ортиқча гаплашмадик.

Озодлик: Суддан нима кутаяпсиз энди?

Умида Аҳмедова: Билмадим. Бир нарса дейишга қийналаман. Ҳозир қийналиб қолганман. Қўрқаман демайману¸ ўзимни қўлга ололмаяпман.

Озодлик: Судда эшитиш учун чақирилганлар рўйхатини кўрдингизми? Кимлар қатнашаркан? Эксперт гуруҳлардан кимдир қатнашарканми?

Умида Аҳмедова: Менимча¸ мониторинг раиси Ҳайдавалов деган одам бўлиши керак.

Озодлик: Ўша одам қатнашадими?

Умида Аҳмедова: Ҳа¸ менимча шу одам.

Озодлик:
Сизни ҳимоя қиладиган фақат адвокат бўладими? Санъатшуносларми¸ бошқаларми қатнашадими эртага?

Умида Аҳмедова: Мен ҳали санъатшуносларга мурожаат қилмадим ¸тўғрисини айтсам. Билган одам келар¸ деб умид қилаяпман.

9 феврал куни бошланадиган маҳкама жараëнига Бекзод Эрматовнинг раислик қилиши кутилмоқда.

Швейцария элчихонаси ҳомийлигида 2006 йили нашр қилинган "Аëл ва эркак:тонгдан шомга қадар" деб номланган бадиий суратлар тўплами ва "Бокиралик юки" ҳужжатли филми орқали "ўзбек халқига туҳмат ва ҳақорат қилганлик"да айбланаëтган Умида Аҳмедовага қарши жиноий иш 2009 йил 13 май куни қўзғатилган эди.

13 январ куни Умида Аҳмедовага шаҳарни тарк қилмаслик ҳақидаги ҳужжатга қўл қўйдирилди.

Ўша куни Умида Аҳмедова ўзига қўйилган айблов хулосаси ва экспертиза хулосалари билан ҳам илк бора танишган. Экспертиза xулосалари Низомий номли ТДПУ қошидаги руҳшунослик кафедраси ва Ўзбекистонда оммавий ахборот воситаларини мониторинг қилиш маркази тарафидан берилган.

Шунингдек, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари қўмитаси ҳам Умида Аҳмедова суратга олган фото ва филмлар юзасидан хулоса берган. Хулоса билан танишган манбага кўра¸ бу ҳужжатларнинг барчасида Аҳмедованинг фото ва филмлари туҳмат, деб малакаланган.

Умида Аҳмедовага қарши бошланган кампанияга норозилик билдириб¸ Халқаро Санъатшунослар уюшмаси ташаббуси билан Тошкент расмийларига йўлланган мурожаатга дунëдаги 1500 дан ошиқ санъатшунос¸ журналист ва ижодкорлар қўл қўйди.

Озодлик Умида Аҳмедова устидан бошланадиган маҳкама жараëнини яқиндан кузатади ва бу жараëн ҳақида батафсил маълумот олишга уринади.
Бу форум ёпилган
Шарҳларни саралаш
Шарҳлар
     
муаллиф: Musulmon uzbek қаердан: Moskva Serepuhova ul 22
09.02.2010 00:36
Ҳайриллани қамалиши¸Умида Ахмедовани суди Ферузага тақиқ бу хақиқий террорни устини ëпиш учун килинган спецопреация.

Индинга Ричард Холбрук Тошкентга бориб Каримов билан именно ўшалар ҳақида гаплашади.
Кейин Ҳайриллани озод қилишади ¸ Умидага условний бериашди. Америка ва ғарб Ўзбекистондаги позитив изменениялар ҳақида гапира бошлайди.

Асосий қамоқдагилар Мурод Жураев¸Мамадали Маҳмудов Муҳаммад Бекжон Рашид Бекжон Юсуф Жума қамоқда қолаверади

Бу камокка олишлар ғарб иккюзламачилиги ва ўзбекистонни мусулмонларга ва оппозицияга қарши давлат террорини оқлаш учун зарур

Сизлар ҳам (озодлик) шу направлениядан боряпсизлар. Масалан бокиралик долзарб мавзу буни муҳокама қилиш керак аммо бу Ўзбекистон учун бирламчи проблема эмас.

Ўзбекистонда бирламчи проблема адолат масаласи

СНБ прокуратура милиция таможня ва маҳаллий хокимият фақат ўғирлик билан банд.

Минглаб диний айб билан одам қамоқда. Ўн минглаб одам диний айб билан ўтириб чиқди

Уларни ҳақини ким сўрайди. Кечирасизу улар ҳам турмага кириб кетига арматур тиқилгунича бокира эдику.

Бош зўрловчи давлат террори ҳақида гапиришдан кўра Ташмат ака билан Ойша хола қолоқ қиз чиқдими чиқмадими деб гапирдия деб мулоҳаза юритиш осон

Масалан Чинозлик судя мени тоғамдан адвокат орқали 40 минг доллар сўради. Агар шу пулни берсанг 159ни штрафга алмаштириб берамн деди.

Уйдагилар пул йўқ дейишса уйни сотишни таклиф қилиб уйга нотариусбилан ҳаридор юборди.

8 жон судяга пора берамиз деб кўчада қолиши керак судяни бўлса 4 та ховлиси бор.

Т У Ш УН Я П С И З ЛАР М И Ë ЙЎҚМИ БУ ДАҲШАТ.

муаллиф: umidjon қаердан: kora-suv
08.02.2010 22:37
озодлик мухбирлари......нимга умида ахмедова хакидаги аввалги фикримни босиб чикармадинглар????????нима энди сизларни фикрларингизга мос келадиган гапларни чикарасизлар-у каршиларини чикармайсчизларми????кани сизларда ДЕМОКРАТИЯ??????МАРД БУЛСАНГИЗЛАР ОШКОРА ИШ КИЛИНГЛАР......УМИДА УЗ РЕЙТИНГИНИ УЙЛАБ УЗБЕКИСТОН ХАЛКИГА ХОИНЛИК КИЛГАН ХОИН.....АГАР МЕНИНГ ГАПЛАРИМГА ШУБХА КИЛСАНГИЗ +79220796542 НОМЕРИГА ТЕЛ КИЛИНГ ИСБОТЛАБ БЕРАМАН..

муаллиф: Бек қаердан: Россия
08.02.2010 19:37
Нима учун тухмат клишган телвидения оркали дейсиз. Бу тухмат эмас, хакикат. Расимларни узингиз курдингизлар, шунчалик даражада ерга урган Узбек халкини. Европада курган инсонлар нима деб уйлайди бу расимни куриб? Тшунаман, шароит кйин, факат бизда эмас, узингиз яши биласиз. Умидани кулаб куватлаётган журналистларни хам тшунаман. Сизни уйингизда уриш булса ким суйинади? Душман суйинади. Умидани тарафини олган журналистлар Узбек халкига дустми ёки душманми? Тшунгандирсиз.

муаллиф: umidjon қаердан: kora-suv
08.02.2010 14:27
хакикий узбек аели хеч качон уз халкини камчилигини бошка халкларга курсатмайди....емонин яширади яхшисини оширади..билмадим бу аелга нима кераги бор эди бу маш-машаларни...нима энди хамма хам шу аелга ухшаб очилиб-сочилиб,авратларини номахрамларга курсатиб,бу дунени харом лаззатларидан татиб,яйраб-яшнаб юришлари керакми...чекка кишлакда маданият,тараккиет,ривожланиш йуклигини курсатиш уларни ахволига ачиниш эмас балки шу нарсани сенсацияга айлантириб уз рейтенгини оширишдан бошка нарса эмас...хуллас нима булганда хам бу вокеалар бу судлашувлар бу режисер-фотографни атрофида кечаетган мажаролар хаммаси бу инсонни узига керак эди яъни рейтингини ошириш учун....ростини айтиш керак уз кушнисини ахволидан ,уни проблемаларидан бехабар хабардор булса хам бефарк инсонни чекка кишлокларга бориб уларни тасвирга тушуриб кейин бутун дунега курсатган инсонни бу харакати узбекистон элига фодоиликми еки бу иш шу инсонни оддий тирикчилигими....юрт камчилигини дунега жар солиб курсатишлик бу жасорат эмас..бу хоинлик хакикий элим деб юртим деб яшаган инсон уз халкини бошкаларга масхара килиб курсатмайди....УМИДАни филмларини курган узга юртдагилар УЗБЕКИСТОН халки хакида фикрлари хеч качон ижобий булмайди,балки УЗБЕК халкини еввойи,маданиятси калок халк деб кабул килишади халос....биламан мени бу фикрларим озодлик сайтида босилиб чикмайди нима булганида хам мен узимни шахсий фикримни айтдим.....
.