шанба, феврал 04, 2012 маҳаллий вақт 23:26

Ўзбекистон

Қирғизистонликлар Ўзбекистонга камқатнов бўлади

Ўзбек чегарачилари Қирғизистон фуқароларини Ўзбекистон ҳудудига уч ойда бир марта ўтказиш тартибини жорий қилди. Бу борада Озодликка “Дўстлик” ўзбек-қирғиз чегара пункти орқали Ўзбекистонга ўтолмай қайтган ўшликлар маълум қилишди.

“Дўстлик” ўзбек-қирғиз чегара пункти Қирғизистоннинг Ўш ва Ўзбекистоннинг Андижон вилоятини боғлаб туради ва ушбу чегара пункти қирғиз-ўзбек чегарасидаги фуқаролар икки давлат ҳудудига ўтиши учун энг катта нуқталардан бири бўлиб ҳисобланади.
Матн катталиги - +
Шерзод
Ўз исмини ошкор қилишни истамаган ўшликлардан бири куни кеча “Дўстлик” чегара пункти орқали Ўзбекистонга бормоқчи бўлган, бироқ бир неча ҳафта аввал Ўзбекистонга бориб келгани сабабли чегарадан ўтолмаган:

- Кеча чегарадан ўтиб кетаётган эдик. Йўлда икки аёл: “Чегарадан уч ойда бир марта ўтадиган қилиб қўйибди”, деди. Суриштирсак, қирғизистонликлар Ўзбекистонга бир марта бориб келганидан сўнг яна боришга уч ойдан кейин рухсат берилар экан, дейди суҳбатдошимиз.

Унинг гапларини чегарадан ўтолмай ортига қайтишга мажбур бўлган ўшлик аёллардан яна бири ҳам тасдиқлади:

- Биз ҳам совуқда турдик, эрталабда борган эдик, навбат катта эди. Кейин қайтаётганлардан сўрадик. Улар: “Ўзбекистонга Қирғизистон фуқароларини қўймаяпти экан, шунақа қонун чиқибди, уч ойда бир ўтадиган қилиб қўйибди”, дейишди.

Озодлик: Ким ўтказмаяпти? Ўзбекистон тарафими ёки Қирғизистон тарафими?

- Ўзбекистон тараф-да. Биз Ўзбекистонга кетаётгандик, кейин у ёққа бормай ортимизга қайтдик, дейди ўшлик аёл.

Биз бу борада тўлароқ маълумот олиш учун Қирғизистон чегара хизматига қўнғироқ қилдик. Қирғизистон чегара хизмати матбуот хизматининг ходими Салқин Абдиқариева бу маълумотни тасдиқлади. Унинг айтишича, қирғиз чегарачиларининг ўзи ҳам бу борада фуқаролардан тушаётган ариза хатларидан билган:

- Ҳа, Ўзбекистон томонидан шундай нарса бор. Бироқ Ўзбекистон томони бир фуқаро уч ойда бир мартагина Ўзбекистон ҳудудига ўта олиши мумкинлиги тўғрисида бизни расман огоҳлантирмади, акс ҳолда, биз бу тўғрида чегарадан ўтувчи фуқароларимизга албатта хабар қилган бўлар эдик. Чегара назорати бошқармаси бошлиғининг ўринбосари бир киши чегарадан уч ойда фақат бир мартагина ўта олиши мумкинлиги тўғрисида фуқароларимиздан келган ариза хатларидан билганини айтаяпти. Ваҳоланки, биз ҳар икки ойда улар билан учрашамиз, чегара вакиллари учрашуви бўлиб ўтади ва ўшанда биз доимо визасиз борди-келди режими тўғрисида гаплашамиз, деди Салқин Абдиқариева.

Бизга бу борада хабар берган биринчи суҳбатдошимизнинг айтишича, Ўшдаги “Дўстлик” чегара пунктининг Қирғизистон ва Ўзбекистон тарафида одамлар соатлаб навбат кутишмоқда экан:

- Одам кўп эди, Ўзбекистонга ўтувчи 10-15 одам бор эди. Навбат Ўзбекистон томонида кўп бўлса керак. Чунки у ёқ тиқилинч эди. Одамларни бу ёққа ўтказмаётганди. Қирғизистон томонида ҳам навбат бор эди. Сабабини сўрасак, Қирғизистон аскарлари: “Ичкарида одам кўп, бу ёққа ўтиб кутиб туринглар”, деди, дейди суҳбатдошимиз

Бироқ Қирғизистон чегара хизмати матбуот хизмати расмийси Салқин Абдиқариева “Дўстлик” чегара пунктининг Қирғизистон томонида одамлар навбат кутиб тургани тўғрисидаги маълумот ҳақиқатга тўғри келмаслигини айтди:

- Гап шундаки, Ўзбекистон томони паспортларни жуда узоқ текшираяпти. Уларда умуман бошқача тизим, биздан одамлар тезда ўтишади. Биз паспортларни тез сканер қиламиз. Агар текширилаётган шахс бирор қонунбузарликка йўл қўймаган бўлса, бу одамга милиция ва бошқа органлар томонидан ҳеч қандай ориентировкалар бўлмаса, биз уни тезда ўтказиб юборамиз. Биз нима учунлигини билмаймиз, бироқ Ўзбекистон томонида бу жараён узоқ давом этади.

“Дўстлик” чегара пункти қирғиз-ўзбек чегарасидаги одамлар энг кўп қатновчи пункт бўлиб ҳисобланади. Ўзбекистон томонидан ҳужжатларни текшириш ва расмийлаштириш кўп вақт олгани учун у томонда тиқилинч юзага келмоқда. Биз томондан эса ҳеч қандай тиқилинч, навбат йўқ, деди Салқин Абдиқариева.

Унинг айтишича, аввал Қирғизистоннинг Қозоғистон билан чегарадош пунктларида ҳам шундай вазият юзага келган, бироқ икки томоннинг келишувидан сўнг бу муаммо ҳал қилинган:

- Авваллари бизнинг Қозоғистон билан чегарадош “Ақ жўл” чегара пунктида ҳам шундай бўлган. Аввалига Қозоғистон томони ҳам чегарадан ўтаётган ҳар бир машина, ҳар бир одамнинг паспортини, визасини, миграцион карточкасини узоқ вақт текширган ва у ерда тиқилинч пайдо бўлган. Бироқ биз Қозоғистон томони билан келишиб олдик ва ҳозир чегарадан ўтишнинг жўнлаштирилган тартиби бўйича ишлаяпмиз. Ўзбекистон томони билан эса жўнлаштирилган тартибда ишламаймиз, деди Салқин Абдиқариева.

Ўзбек-қирғиз чегарасининг Ўзбекистон томонида икки давлат ҳудудига ўтмоқчи бўлган фуқароларнинг нима сабабдан узоқ вақт ушлаб турилгани, нима учун Қирғизистон фуқароларига уч ойда бир марта Ўзбекистонга боришга русат берилиши борасида тўлароқ маълумот олиш учун Ўзбекистон Республика чегара хизматидан батафсил маълумот олишга қилган ҳаракатларимиз самара бермади.

Қўшимча сифатида шуни айтиш жоизки, чегара пунктида навбат кутаётган одамлар учун ҳеч қандай шароит яратилмаган. Қишда қор ва ёмғирдан, ёзда қуёшнинг тафтидан сақланиш учун ёпиқ жой йўқ.
Бу форум ёпилган
Шарҳларни саралаш
Шарҳлар
     
муаллиф: Ibo қаердан: Rossiya
13.02.2010 17:01
keyin kurasan tomashani , kizlaringni zorlashadi , butun boyliklaringga , erkingga barcha borliginga ega chikishadi , bundan rasvosi yuk

муаллиф: Ibo қаердан: Rossiya
13.02.2010 16:59
Men bir narsaga hayronman, bizni maksadimiz nima uzi? Kickina kurkam orta osyo , jozibador , ollohni nazari tushgan jannatmakon joylar, lekin bizniki tuklikka shuhlik bulyapti, orta osyoda tshki garazli niyatli kishalarning makr hiylalariga kulok solib bizni oramizga nifoktushirishga uringanlar juda kup, chunki ular bundan manfaatdordir, ertaga ikki ulka orasida urish chikarib keyin siz davlatni boshkara olmayapsiz , kuchingiz siyosatingiz ociz , endi biz sizga yordamga kelamiz , endi biz boshkaramiz deyishadida f-16 lari bn kelib bosib oladi irokda bulgani kabi , aziz orta osyo halklari bular hammasi katta global politakanin , vahshiy garbning oyinlari , ishonmang bularga , biz hammamiz orta osyada bir halkmiz , bizni boshka dustimiz yuk, buni yahshi bilib olaylik

муаллиф: umidjon қаердан: kora-suv
12.02.2010 12:59
eburg....sarvarga иштони йукни хадиги чупдан деганидек сиз хам эхтиет ьулинг огайни яна КИРГИЗИСТОНдан утган героин сизни захарлаб еки терористлар хонадонингизни тинчини бузмасин...сиз водийдан булмасангиз керак шунинг учун водийдаги чегара постидаги ахволни яхщи билмас экансиз..1кунда чегара постидан 1500-2000узбекистонликлар киргизистонга тирикчилик учун утса 50-60 киргизистонликлар узбекистонга кариндошлариникига еки туй-маракага утадилар..энди сиз куркаетган тонна-тонна героинни оддий халк олиб утаяптими еки узбекистонда шу уз тирикчилигидан бошкани билмайдиган бала-чака бокиш сиесатидан бошкасига ярамайдиган халк купорувчилик террористлик килаяптими?????агар узбекистонни водий ахолиси уз таморкаларида етиштираетган махсулотларини киргизистонга олиб бориб сотмаса нима сиз россияни екатеринбургига олиб келиб сотиб берасизми????мен киргизистонни кора-сув шахриданман икки дунеда хам узбекистонга тирикчилик учун утмайман нима тирикчилик килса булади узи узбекистонда оддий халкга пахтада ишлашдан бошка иш борми узи у ерда???бу ердаги масалани героин-у терроризмга боглаб булмайди..наркобаронлар сиз уйлаганчалик ахмок эмас еки террористлар сизга ухшаган калтафахм хам эмас чегара пости оркали уз ишларини битиргани...сиз узингиз россияни екатеринбургига кайси посередник оркали келиб колдингиз...нима энди киргизистон хам узбекистонга ухшаб океан ортидан панох излаб ушаларни ногорасига уйнаб ушаларга кул булсинми???хуллас огаини чегарадаги бу муаммодан купрок узбекистон ахолиси жабр куриши аник ...киргизистонликлар россияга келибми,кореяга борибми уз тирикчилигини утказар лекин узбекистонлик кардошлар нима килишар экан билмадим....
???

муаллиф: sarvar қаердан: eburg
11.02.2010 21:21
муаллиф: Муштари қаердан: Ош---- faqat yevropa ekanda silaga biz xam bilamiz yevropani... agar chegarani ochilishini xoxlasayla davlatda tartib o'rnatila ozgina qattiq qo'llik qilila...yevropa davlatlarida nimaga ochqligini bilasizmi chegaralar? ular oldin davlatda tartib o'rnatib undan kegin chegarani ochishga ruxsat beradi...sal erkin qo'yilsa tonnalab gerain tashisila...sal erkin qo'yilsa qirg'izistondan o'tgan nomalum shaxslar falon joyni portlatti degan gap chiqadi...yana gapirsa buni xammasi bo'xton disila...biz xam buni osmondan olib gapirganimiz yo'qdur...shamol bo'masa daraxtni uchi qimirlamidi...xa shunaqa bo'ptiykan bir tekshirib ko' deish yo'q buni xammasi tuxmat bo'ldi bu ish yopildi...siz markazi osiyo bilan yevropani tenglashtirmang yevropa darajasiga yetish uchun oradagi posredniksiz gaplashash kerak...silani oraylada esa rossiya degan posrednigila bor...

муаллиф: Хамидулло қаердан: Уш Киргизистон
11.02.2010 20:56
Уша маколада ёзилган нарсаларни узим шохидман,10.02.10 куни эрталаб соат 8 Достлик чегара пунктида навбатга туриб соат 15 да навбат келди утолмай уйга кайтдим.уч ойдан кейин утасиз дейшди. У ерда кари -картанг,болали аёллар,Умуман олганда издевателство.
Узбекистон Тожикстон биланку уруш холатида биз киргизстонликларни нима учун бунчалик кийнайди билмаймиз.Уша ерда турган каттаю кичик Каримовни каргашди зора инсонларни каргиши ижобат булиб,урнига узбекпарвар инсофли приздент келса.

муаллиф: Муштари қаердан: Ош
11.02.2010 20:07
Мен буни 2 кун аввал дугонамдан эшитган эдим, фақат озгина бошқачароқ. Чунки у ўғлининг давлат имтиҳонини топширишига келмоқчи экан Ўзбекистондан, унга :"Сизнинг ўтганингизга 2 ой тўлмабди, ўтмайсиз. энди 2 ойда бир ўтасизлар", деб уни қайтариб юборибди. У менга қўнгироқ қилиб айтди. Менинг эса ҳамма опағсинглим, қайнонам, қари отам, ҳаммаси Ўзбекистонда яшайди. Ҳўш, менга энди нима қилишни маслаҳат берасизлар? Мусурмончиликда тўй бўлади, бемор бўлади, байрамлар бўлади. Ота-онанинг аҳволидан хабар олинг, беморларнинг ҳолидан хабар олинг, бу ўзбекчиликнинг асосий қоидалари, деб телевидениелардан берилган насиҳатлар қуруқ гап бўлиб қолмайдими? Ахир Европада борган сари чегаралар очилмоқда, олдинга интилмай орқага тисарилиш бўлмайдими бу? Инсонларни қийнашга чек қўядими ёки йўқми бу юқорида ўтирган инсонлар. Наҳотки у дунёга борганда, оддий ҳалқни қийнаганлиги учун жазодан қўрқмасалар. Меҳр-мурувват қоладими қариндошлар ўртасида, агарда бу тариқа кетилса? Кейинги авлодлар бизни кечирармикин, бу қариндошлик ришталарини узганлигимиз учун.
.