шанба, феврал 11, 2012 маҳаллий вақт 09:04

Ўзбекистон

Ҳасаналилар Ҳасан бозоридан ҳам қувилди

Россиянинг Санкт-Петербург шаҳридаги йирик Ҳасан бозори ёпилиши муносабати билан бу ерда ишлаётган юзлаб ўзбекистонликлар ишсиз қолдилар. Хабарларда айтилишича, бозор суд ижрочилари иштирокида милиция махсус отряди кучи билан ёпилган.

Ҳасан бозоридан чиқишга қаршилик кўрсатиб келган савдогарлар 17 феврал куни махсус кучлар зўри билан бозордан ҳайдаб солинган.
Матн катталиги - +
Санкт-Петербургда ишлаётган хоразмлик Қодиржон Ҳасан бозори уч кундан бери милиция махсус отряди қуршовида эканини айтади.

- Уч кундан бери Ҳасан бозорини ëпишнинг устига тушиб қолишган. Ëптилар десак ҳам бўлади. ОМОНчилар босган. Ҳозир ҳеч кимни киргизмайди у ерга¸ дейди Қодиржон.

Озодликнинг Санкт –Петербургдаги мухбири Татяна Волтскаянинг айтишича, Ҳасан бозори атрофидаги можоро анчадан бери давом этиб келаётган эди.

- Бу бозор учун кураш бир ярим йилдан бери давом этмоқда. Ҳасан бозори жуда обод жой. У ерда савдогарлар давлатдан бир тийин ҳам олмай, ўзлари ва харидорлар учун барча шароитларни яратганлар, бу ерда ҳамма коммуникациялар мавжуд. Расмийлар барча шароитлар мавжуд бўлган бу бозорни ёпиб, унинг ўрнига савдогарларга мутлақо вайрона бўлган бошқа жойни таклиф қилмоқдалар, деди Татяна Волтская.

Озодлик мухбирига кўра, Ҳасан бозоридаги савдогарлар бу жойни “Санкт- Петербург губернаторининг ўғли Сергей Матвиенко бизнеси учун бўшатишяпти”, деган фикрдалар. Бироқ Сергей Матвиенконинг ўзи бу иддаоларни рад этган.

Савдогарлар бозорни ёпишга келганларни “Йўқолсин Сергей Матвиенко!” деган хитоблар билан кутиб олганлар.

Савдогарларга кўра, улар бозорни Санкт-Петербург губернаторининг ўғли Сергей Матвиенкого сотишга розилик беришмагач, уларни бу ердан қувиб чиқариш тўғрисида қарор қабул қилинган.

Москвадаги бозорлардан бирида ишлаган ўзбекистонлик меҳнат муҳожири Одилжон ака бундан аввал Москвадаги йирик Черкизов бозорининг ёпилганини эслар экан, буни ноҳалол рақобат меваси деб билишини айтди.

- Катта бозорларнинг ëпилиб кетиши катталар ўртасидаги қандайдир ўйинлар. Мода тилида бири-бирига рақобат деб қўяди. Эскичасига бир бирини синдириш. Мен шундай деб тушунаман¸ дейди Одилжон ака.

Суҳбатдошимизга кўра, Россияда бозорларнинг ёпилиши россияликлардан кўра кўпроқ МДҲдан бу мамлакатга келган меҳнат муҳожирлари, жумладан, ўзбекистонлик мардикорлар учун катта зарбадир. “Чунки бозорлар Россияга иш излаб келган юзлаб ўзбекистонликлар учун асосий иш ўрнидир. Бу ерда ўзбеклар аравакашлик, ҳаммоллик, фаррошлик қилишар ва майда савдо билан шуғулланишар эди”, дейди Одилжон ака.

- Нафақат Ўзбекистон¸ бутун МДҲ давлатларидан келаëтганларга таъсири бўлади. Чунки бозорда ишлайдиганлар ҳам кўп. Бозор ëпилаяптими¸ унинг таъсири бор. Битта универсал магазин ëпилаяптими¸ унинг таъсири бор. Чунки ўша ердаги кўпчиликнинг ишдан бўшашига тўғри келади. Кейин бу ерда пул топиш осон бўлаëтгани йўқ. Келганингиздан кейин кимдир кутиб олиши керак¸ регистрация қилиб бериши керак¸ ишга жойлаши керак. Ана энди ëпилган бозорнинг устига келиб қолсангиз¸ аҳволни кўраверинг¸ дейди Одилжон ака.

Санкт- Петербургда ишлаётган хоразмлик Қодиржон ҳам Ҳасан бозорининг ёпилиши оқибатида юзлаб ўзбекистонликлар ишсиз қолганини айтади:

Қодиржон: Петербургга келган тожик ва ўзбеклардан ким "разрешение на работу" ола олмаса¸ ишлаш учун бозорга кетарди. 100 нафардан ортиқ арава ҳайдаб юрган ўзбекларни билардим. У ерда яна аëллар сотувчилик қиларди. Ҳозир шулар ишсиз қолган. Пишириқ билан савдо қиладиган аëллар бу бозор ëпилиши билан наригисига бориб савдосини қилаяпти. Йигитларга бу зарар қилди.

Озодлик: Улар тахминан қанча пул ишлашарди?

- Битта хоразмлик йигитман дегани билан гаплашиб кўрган эдим. “Ака¸ кунимизга 700-800 рубл тўғри келса ишлаймиз. Уйга беришимиз¸ квартплаталар билан 400 рубл ишлаб турибмиз. Шунинг учун яхшироқ иш бўлса топиб беринг” деган эди биттаси¸ дейди Қодиржон.

Ўтган йилнинг июл ойи сўнггида Москвадаги Черкизов бозори ёпилиши оқибатида, расмий маълумотларга кўра, 45 минг одам ишсиз қолган эди. Санкт-Петербургдаги Ҳасан бозорининг ёпили оқибатида эса 10 минг одам ишсиз қолади. Бу икки бозорининг ёпилиши оқибатида ўзбекистонлик минглаб мардикорлар ҳам даромад манбаларидан ажраб қолганлар.

Мавзу доирасида биз билан суҳбатлашган респондентларимиз фикрича, агар Россияда катта бозорларни ноҳалол рақобат туфайли ёпиш анъанага айланса, бу бозорларда ишлаётган минглаб ўзбекистонликлар кўчада қолиши мумкин.
Бу форум ёпилган
Шарҳларни саралаш
Шарҳлар
     
муаллиф: Холис қаердан: Москва
22.02.2010 17:35
Шамси-Прага. Напиши лучше на том языке, на чем легче тебе выразится. А то не понятно, что ты хотел этим коментом?!

муаллиф: Baytiyor қаердан: Albaniya
20.02.2010 18:43
Shamsga-Pragadan,Senham o'zingni inson bolasi deb yuribsanmi,tilim bormiydi!JOHIL-sensan!Alloh hidoyatga boshlasin!Omin!Nima FASHIST olida tug'ilganmisan?!

муаллиф: Шамс қаердан: Прага
19.02.2010 13:54
Овора булманглар энди...Россиядаги бари бозор системасини русский олигарх ва тюрмадаги авторитет одамлар акциясини кулга олиб булган,"чуркы"деган терминни куйган тюрмада туриб, "круговой" бизнесга эга булди бир иккита олигарху бутун бари тюрмада туриб бошкарадигон авторитет.улардан хаётда кайтармайди чунку улар нихоятда куп даромадга эга,хама эмигрантлар эса круговой бизнесни гуломи(рабы),айланиб айланиб хизмат килиб юрасилар илож йук,чунки улар хамма жойга гапи утади,олдин СССР пайтда авторитетларни устидан каттик назорат киларди КГБ,хозир эса маза килиб пулга ишлаяпти улардан энди яхшилик кутмасдан киладигон ишларни килинглар,бу система йуколмайди бировга кул бумасдан харакатни килинглар хамаси яхши булади калани роса ишлатингларчи нима учун азобга колдиряптикан узбеку тожику бари бошка миллатни.
.