жума, феврал 10, 2012 маҳаллий вақт 04:38

Ўзбекистон

Ахборот уруши ҳақиқий урушга ҳозирлик..ми?

Имомали Раҳмоннинг Роғун ГЭСини қурсак ҳам қурамиз¸ қурмасак ҳам қурамиз¸ деган позицияси Ислом Каримов ғазабини янада кўпроқ қўзиëтган кўринади. Иккала давлат матбуоти эса икки президентнинг ўзаро зиддиятидаги сиëсий қуролга айлантирилмоқда.

Имомали Раҳмонни Роғун қурилишини жанг майдони деб эълон қилганидан сўнг¸ тожик матбуотида ҳам ташвиқот кампаниясига старт берилди.
Матн катталиги - +
Матбуотга доир вазиятни ўрганувчи халқаро ташкилотлар хулосасига кўра¸ на Тожикистон ва на Ўзбекистонда матбуот эркин ва оммавий ахборот воситаларидаги ҳар қандай кампания бевосита мамлакат етакчилари рухсатисиз амалга оширилмайди.

Тожикистонда Роғун ГЭСи қурилишини якунига етказиш қарори берилиши ортидан Ўзбекистон томони ҳам эътирозларини яна бир парда баландлатар экан, кузатувчиларга кўра, айниқса тожик матбуотида аксил-ўзбек кайфиятлари авжига чиққан.

"Ўзбекистонда сўнгги пайтларда, ўзларини “мутахассис” деб ҳисоблаётган кимсалар жуда кўпайиб кетган. Бу  ўзбек “мутахассислари” бизга, аниқроғи малакали, тажрибали¸ ҳаққоний мутахассисларга у ёки бу иншоотни қандай қуриш кераклиги борасида маслаҳатлар беришни эп кўрмоқда", деб ёзилади “Авесто” интернет сайтида чоп қилинган мақолада. Мақолада бошдан-оёқ Ўзбекистон ҳукумати ва умумиятла ўзбекларнинг доимо қўшнилар ички ишига аралашиши, улар учун муаммолар яратиши ҳақида гап боради.

Тожикистон Фанлар академияси академиги Масов эса ўзбекларга нисбатан билдирилаётган хақоратомуз фикрлардан янада юқорироқ поғонага кўтарилади. Таниқли олим  ўзбек миллатининг келиб чиқиши мавзуида фикр юритар экан, охир-оқибатда Тожикистондаги муаммолар сабабчиси ўзбеклар эканига урғу беради. Масов фикрича, тарихда ўзбек миллати умуман бўлмаган ва ўзбеклар КПСС Марказий Қўмитаси қарори билан шакллантирилган эмиш.

Икки республика ўртасидаги совуқ муносабат оқибатларини Тожикистондаги ўзбеклар ўз таналарида ҳис этмоқда. Тожикистонда Ўзбекистон газета ва журналларининг сотилиши тақиқланган. Ўзбекистон радио ва телевидение эшиттириш ва кўрсатувларини фақат чегараолди қишлоқлар аҳолисигина кўра олади.

Тожикистондаги “Шарқ” таҳлил маркази вакиллари  2009 йил 18 декабрдан 2010 йилнинг 6 январигача 1500 респондент орасида сўров ўтказган. Сўров натижаларига кўра, тожикистонликларнинг 98 фоизи Россия Федерациясига яхши муносабатда эканликларини билдиришган. 42 фоизи эса қўшни Ўзбекистонга ёмон муносабатда эканликларини айтишган.

Айни пайтда¸ Ўзбекистон матбуотида ҳам Тожикистон матбуотидаги чиқишларга жавоблар мунтазам янграб туради. Бу борада pressuz.info  ахборот агентлиги ва “Правда Востока” газетасидаги чиқишларни мисол қилиб келтириш мумкин. Хусусан, pressuz.info  қўшни мамлакатлар билан муносабатларга доир сўнгги мақоласини “Ўзбекистон чегараси ёпилишига ҳақидаги афсоналар. Қирғиз ва тожик аксил-ўзбек режалари” деб номлаган. Фурқат Намозов муаллифлигида чоп қилинган айни мақолада кескин иборалар аяб ўтирилмаган. Жумладан, “Ўзбек томорқасига отилган тошлар”, “ҳасад ёки нафрат” каби сўз ва бирикмалар шулар қаторида. “Правда Востока” газетасидаги “Роғун ГЭСи қурилиши бўйича мустақил халқаро хулосалар зарур” номли мақолада бундай хулосаларсиз ГЭС қурилишининг эҳтимолий хатарлари ҳақида гап боради.

ferghana.ru  ахборот агентлиги раҳбари Даниил Кислов ҳам ҳар икки мамлакат ўртасидаги муаммолар илдизи чуқур эканини айтади. Бу низоларда матбуотнинг ишлатилиши ҳар икки мамлакатга хосдир, дейди у.

Даниил Кислов: Ўз навбатида ўзбек томони ҳам¸ шартли қилиб айтадиган бўлсак, аксил-тожик ташвиқоти олиб бормоқда. Яъни улар сув манбаини тортиб олмоқчи бўлаётган¸ айтайлик қўштирноқ ичидаги “манфур” Тожикистон раҳбариятига қарши ўз халқи орасида иш олиб бормоқда. Ўша низо туфайли келиб чиққан бу ташвиқотлар анча чуқур сабабларга эга. Бу нарса минтақавий, геосиёсий, иқтисодий ҳамда икки мамлакат лидерларининг шахсий ҳасадлари оқибатларидир. Ҳатто айтиш мумкин, ўзаро шахсий нафратлари ҳосиласидир.

Озодлик: Иккала матбуотда давом этаëтган ўзаро даккию ҳақоаратлар журналистик меъёрларга нақадар тўғри келади? Ҳар қандай шароитда ҳам матбуот барибир маълум чегараларга амал қилиш керак эмасми?

- Биласизми, ташвиқот қуроли сифатида тасарруф қилинадиган Марказий Осиё расмий матбуоти мисолида ахлоқий меъёрлар, ҳатто интеллектуал, касбий мезонлар тўғрисида гапириш аллақачон ортиқча бўлиб қолган. Нисбатан эркинлик даражаси сақланиб қолаётган айрим мамлакатлар матбуотида сув, электр энергияси каби муаммоларни холисроқ, профессионалроқ ёритишга уринишлар кўзга ташланади. Айтайлик, ўша Роғун ГЭСи атрофидаги можароларни ёритишда¸ албатта¸ айнан мутахассислар баҳоларига таяниш керак, аксинча эмас, яъни матбуотни мутлақо тарғибот ва ташвиқот воситасига айлантирмаслик керак. Сўз бораётган ҳар икки мамлакат матбуотида пайдо бўлаётган бир томонлама ташвиқий мақолалар¸ албатта¸ президент девонларидан берилган кўрсатмалар асосида тайёрланади. Мен бир нарсадан ташвишдаманки, давом этаётган бу кампания мавжуд муаммоларни ҳал қилишга эмас, балки уларни янада чигаллаштиришга қаратилган. Мен рости бу нарсалар ҳар икки мамлакатлар раҳбарияти учун нега кераклигини тушунмайман. Худди улар ҳақиқий бир урушни исташаётгандек¸ дейди Даниил Кислов.

Оммавий ахборот воситалари бўйича мутахассислар аксар жиҳатдан бир-бирига яқин бўлган Тожикистон ва Ўзбекистон матбуоти саҳифаларида миллий низога сабаб бўлиши мумкин бўлган мавзуларнинг ёритилиши, бунда қизиққонликка йўл қўйилиши асло мумкин эмас¸ деган ишончдалар. Тожикистонлик эксперт Нуриддин Қаршибоев шундай фикрловчилардан бири.

- Менинг ишонишимча, ҳар бир таҳририят ўзи истаган материалларни чоп қилиш ҳуқуқига эга. Аммо мен матбуотнинг мамлакатлараро низоларни ҳал қилишда фойдаланилишига мутлақо қаршиман. Бу мақсадга мувофиқ эмас  ва хатарли оқибатларга олиб келиши мумкин. Жамоатчилик фикрини чалғитиш, маълум манфаатларга йўналтириш керак эмас, балки музокаралар столига ўтириш керак. Шахсий даъволардан воз кечиш керак. Давлатлараро муаммоларни ҳал қилиш керак. Матбуотдан сиёсий қурол сифатида фойдаланмаслик, миллий низо қўзғамаслик лозим. Бу ҳар бир мамлакатда истоқомат қилаётган ҳар икки халқ вакиллари учун яхши эмас. Ўзбекистонда тожиклар, Тожикистонда ўзбеклар истиқомат қилишади. Ҳозир давом этаётган нарса узоқни кўрилмаётган сиёсатдир¸ дейди Тожикистондан матбуот бўйича эксперт Нуриддин Қаршибоев.
Бу форум ёпилган
Шарҳларни саралаш
Шарҳлар саҳифаси
муаллиф: Sharhlovchi
02.03.2010 18:36
Nuriga! Siz ham Masovga o'xshab mastmisiz nima balo, gapingingizda na ma`no bor na mazmun! Bu yerda gapirganimiz yo'q, yozayapmiz. Masovning gapiga kirib o'zbek-tojiklar bir-birini pastga urishlari kerakmi? Andakkina aqli bor odamning gapi emas bu, axir bu gaplar milliy nizoga sabab bo'lishi mumkin. Masovni ulug'laganday bo'libsiz, ulug' odamning gapi shunday axmoqona bo'lsa, oddiy odam nima qilsin? Hurmat qilish uchun hurmatli bo'lish zarur! Kayfingiz tarqalgandan keyin yozsangiz bo'lmaydimi!

муаллиф: nur қаердан: Rossiya
02.03.2010 10:14
Urtoq sharxlovchi sanga bu gap tegishli ekanidan juda xursan buldim. Masov kimligini bolmaymanu kitoblarini uqiganga uxshaysan, barbiram tilim bor deb kup gapiraverma! Uz oyogigayu ukki elkanga qarab gapiraver. Uzingni qancha xurmat qilsang uzgalarga shunday bul, modomeki ular xam sandan ulugroqdirlar?!!!

муаллиф: Sharhlovchi
01.03.2010 21:26
Italiyalik Fiorega! Rossiya bu ikki davlatni qanday gijgijlayotganini isbotlab yozing iltimos, nima manfaat ko'rishiniyam. Tabiiy boyliklarga boy debsiz, meva-cheva debsiz, shundan kelib chiqib sizga bir-ikkita savol bermoqchiman, nima uchun shu tabiiy boyliklarga boy davlatlar aholisi o'z davlatida tinchkina "boy qazilma konlarida" ishlashmay, horijma horij izg'ishib yurishibdi, nega meva-cheva yetishtirib bolalarining qo'chog'da mazza qilishmay, horijda tentirashmoqda? Millionlagan o'zbek-tojiklarga ish va yashash berish ruslarning iflos va g'araz maqsadi deyilsa, bu ifloslik va g'arazlikdan holi bo'laylik deb o'zbek-tojiklarni yurtidan quvsa, qaysi millat oliyjanoblik qiladi? Siz din tarafdan yaqin bo'lgan qaysi millatni o'zbek-tojiklarga yaqin deya olasiz, nima endi dinga yaqinlashish uchun Italiyani tanladingiz, nimaga boshqa musulmon davlatini emas? Til borasida esa rus tiliga til tekkizmang, eng oddiy misol: Wikipedia(internetdagi ochiq ensiklopediya)da O'zb-n to'g'risidagi ma'lumotlar o'zbek tilidan ko'ra, rus tilida mukammalroq va bir necha baravar ziyodroq! Ushbu fikrlarim yoqmagan bo'lsa, oldindan uzr so'rayman!

муаллиф: Ibrahim қаердан: Tojikiston
01.03.2010 11:35
AHBOROT URUSHI = HAQIQIY URUSH.
Hech qachon hech qachon bu urush bo’lmaydi. Nega?
1. Bu urushni skaree vsego UZB boshlashi kerak, Karimov boshlasa esa I tak to’yib turgan halq prosta turib uni uzini uldiradi. Bunga karimov riskavat qilmaydi.
2. Bu urush millatlararo tusga kirib ketishi mumkin, ya’ni Tojikistonni ichida tojik uzbekni, i nabarot, i uzbekistonda uzbek tojikni i naabarot qirg’in qilishiga olib kelishi mumkin. Aqli bor siyosatchi bunga yo’l qo’ymaydi, Vabshe aqli bo’lmasa ham yo’l qo’ymaydi, chunki bu ikkala axmoqlarni manfaatiga zid ish. Urush boshlansa rasxod bo’ladi, u holda aktsiya, lampochka, paxta, oltinlarni sotish qiyinlashib qoladi.
3. Evropa ittifoqi har ikkala mamlakatni baykot qiladi.
4. Amerika ikkala mamlakatga fitna soladi chtobi urush kuchaysi i ular qurol sotishi uchun.
5. Rassiya kak nivchyom ni bivala turaveradi. Tamosha qilib Tojikiston esa Rassiya man tarafimda turadi deb uylab utiribdi. A naplevat Rassiyaga tojiklarni dardiga.
6. Islamskiy faktor. ISLOM MUTLAQO QARSHI chiqadi. Uzb va Toj ko’p aholisi hech qachon yo’l qoymaydi dindoshlar urushiga. Chunki UZB dagi ham TOJ dagi musulmon ham Musulmon birodarini uldirish yo oilasiga tahdid solishi katta gunohligini yahshi biladi.
HULOSA
Berilmanglar bunaqa gaplarga, bu kuchka idiotlarni gapi ni inache.
Wassalamu.
Ibrahim.

муаллиф: Ibrahim қаердан: Tojikiston
01.03.2010 11:35
MILLATLARARO MOJARO. ANTI MILLAT NASTRAENIELARI.
1. Matbuotga kelsak, bu erda aholi ko'pi uzi bilan uzi ovora, gazeta uqishga vaqti yo'q, yozilgan anti uzbek statyalar kakoyta 2-3% aholini diqqatini tortadi. Pritom Dushanbeni a tojikistonni ko'p % aholisi qishloqda, u erda gazeta nari tursin qog'ozdan bo'lgan narsa yaqinlashmaydi. Boshqa so'zlar bilan aytganda millatchilik uyg'onsa faqat va faqat Prezidentlarni ochiqdan ochiq TV da u yoki bu millatga qarshi gaplari orqali tug'uladi.
2. Yaqinda uzim shohidi bo'ldim. Uzb telekanalida tojikistonni, tojik millatini pastga urivorib, uzb millatini bag'ri kengligini targ'ib qiladigan agitatsion peredachani. tipa tojiklar uzbeklarni ezibdiyu i uzbeklar Uzb borib boshpana topishibdi. "eyarga nonimiz yo'q edi, rahmat karimovga bizni qutqardi" deb yotibdi kakoyta Uzbek. Prosto KULGILI. Ulim bo’lsin bunday siyosatga.
3. Dushanbeda Uzb aholisi ko'pchilikni tashkil qiladi, man bu erga 1 yil oldin kelib shunga shohid bo'ldim. Uzbeklarga nisbatan stichka, nidavolstva yoki millatchilik sezilmaydi real hayotda.
4. Millatchilik bu kakoyta 1-2 idiot boyagi Masovga uxshagan axmoqlardan chiqadi, a tak real hayotda tojik uzbek Uzbekistonda ham Tojikistonda ham narmal yashab kelyapti, bir biriga qiz berish, qiz olishgacha borgan. "Egizak bitta go'zaldan, uzbegim tojik bilan" degan bir shoir.
5. Islomda millat yo'q. Barcha musulmon Ibrohim halilulloh millatidandir, hajga bir borib ko'ring negr oq bilan quchoqlashib yig'lar, kareets yana boshqa kakoyta odamni, uzbek tojik bilan quchoqlashib yig'lar, nega? chunki muhabbat bor haqiqiy Alloh uchun bo'lgan muhabbat. Millat esa yo'q. Musulmonlarda dard bor, Alloh jamoli. A bu erda esa millatchilikni uylab topishadi kakoyta idiotlar.
6. Yuqoridagi gaplarni isboti sifatida javob savol tariqasida qo'yilishi kerak "Nemis fransuz, Ingliz yana italyan yo Ispan Rus deb millatchilik qilganini ko'rganmisilar???"

муаллиф: Ibrahim қаердан: Tojikiston
01.03.2010 11:34
Assalamu aleykum wr wb.
1. Toj prezidenti Rogunni qurdirishi logikaga ham, imkoniyatga ham ehtiyojga ham tog'ri kelmaydi. (tojikistonda ishlab chiqarilgan elektr energiya iste'mol qilinadigan miqdorga nisbatan 1,1 ili 1,2 barobar ko'p, aniq raqam esimda yo'q, ammo ko'pligiga 100% ishonch bor.
2. Hozir prezident yo'q, manfaat bor halos. Rahmonov agar kuchli hohlasa yozda ishlab chiqarilgan el energiyani sotib qishda halqiga qayta sotib olib beraoladi ammo buni qilmaydi, chunki nafsi qo'ymaydi, halqqa esa Rog'un millatimiz uchun hayot va mamot deb agitatsiya qilib pulini oladi.
3. hozirda yig'ilgan pul 159 million $ iz vostrebuemix 2 milliard $, pritom uje halq yana aktsiya sotib olishga charchagan, hozir xot ubey olmiyman deb turivogan ko'pchilik. Demak nikagda uzini kuchi bilan qurolmaydi.
4. Quraolsa, investor yordamida qurishi mumkin pritom bu uzini pravasi va bunga hech kim monelik qilolmaydi.
UZBEKISTON POZITSIYASI.
1. Karimovga Rog'unni qurulishi ekologiya jihatidan emas, energetika, ekonomiya jihatidan ham Tojikiston mustaqil bo'lib ketishiga qo'rquv bor., yani to'la suveren bo'lishidan qo'rqadi Tojni.
2. Uzb yig'ilgan suv havzalari 100 dan oshib ketgan, kakoyta ariqchalarni oqishi uzb suv muammosiga znachitelniy ta'sir ko'rsatmaydi.
3. Orolni qurishi uzb paxta maydonini kengaytirish, suvlar esa usha maydonlarga ishlatilishi oqibatida bo'lgan. Yana tochka borib bir joyga taqalyapti. yani manfaatga, u erda Karimov paxta exporti, oltin sotib boyish bilan ovora bu erda Rahmonov lampochkala sotish, aktsiya sotish bilan ovora. a tak ulaga halq manfaatiga 100% NAPLEVAT. Ular halq manfaati uchun ishlaganday uzlarini ko'rsatishni bilishadi halos bunga esa TV spasobstvovat qiladi. Zotan Allohdan qo'rquvi yo'q odamdan, boshi sajdaga oyiga yiliga bir tegmagan odamdan, dunyo parast odamdan yana nima ham kutarding?!!
4. Bu erda ja Karimovni mahtavorgan birodarlar ham bor, pazitsiyasi to'g'ri itd itp deb, atrofga esa bir qaramiydi millat qaysi ahvolda. yana bir marta aytaman, Allohdan qo'rqmaydigan, boshi sajdani ko'rmagan odamlardan yahshilik kutmaslik kerak. zero insof yo'q ularda.
DAVOMI BOR>

муаллиф: Bahodur қаердан: Tajikistan
28.02.2010 16:06
Ha brodarlar hamma ayib usha Tojik prizdenti Imomali Rahmonda u uz foidasini uylab shu Rogun Geysini quryapti...bumasam usha eski geyslar ishlab chiqayotgan elektr toki Tojikistonni uziga etarli.Ha aytgancha yana bir narsani eslatib utmoqchiman manimcha bu narsadan biron kishimni xabari yoq ekan.Bu qanday Prizdentki uzini halqi be elektr wa u esa Afgonistonga elektr toki etkazib beradi bu qanaqa ahmoqgarchilik ha bu biznes bumay nima bulsin endi rogunni ishga solib kotta biznes qilmoqchi.Shuncha yordam pullarni uzini hesob bankiga qoyib tuymagandey endi Geys uchun halqdan majbur qorqitib pul egyapti Aksia Aksia deydi lekin be hech narsa halqni pulini tortib olyapti man uzim bu hamma narsaga tirik shohidman kerak bulsa dakazat ham qilishga qurbim etadi bu aytgan gaplarimni.Karomow tugri yol tutyapti bumasam Ubekiston brinchidan suwsiz qoladi ikkinchidan agar er qimirlab qolsa geys buzilib ketsa tojikiston wa uzbekistonni yarimini suv bosib ketadi shu narsani ham esdan chiqormanglar...Endi menga kelsak man uzim asli Tojikistonlikman etiborlariz uchun raxmat

муаллиф: Fiore қаердан: Italy
28.02.2010 14:49
Salom qadrli vatandoshlar,
prezidentimizning qilayotgan ishi to'g'ridir. Chunki bu GESning qurilishi nafaqat katta havfdir, balki dehqonlarimizning ham honavayronligidir. Ikki millat o'rtasida hech qachon adovat bo'lmagan, bo'lmasin ham. Bu gij-gijlash faqat Rossiyaga manfaati uchun kerak. Rossiya O'rta Osiyoga har doim hasad bilan qarab kelgan. Chunki, bu joy tabiiy boyliklarga boy, mevalari, pahtalari va shunga o'hshash boyliklar Rossiya uchun yod bo'lib kelgan. Bu boyliklarni qo'lga kiritish uchun iflos, g'araz maqsadlaran hech qachon qaytmaydi, russ millti bizga na din tarafdan, na til tarafdan yaqin emas. Ushbu fikrlarim yoqmagan bo'lsa, oldindan uzr so'rayman.

муаллиф: gh қаердан: us
28.02.2010 05:23
Hammaga bitta katta iltimos. Agar sharh yozayotgan bulsangizlar millatchilikdan yiroqroq bulsa sharhlaringiz yahshi bulardi. Bu yerda
1. Rogun GES salbiy oqibatlari bulishi mumkinmi yoki yoqmi ushani muhokama qilish kerak. Faktlarga asoslanib.
2. Har ikkala tomon pozitsiyasini aniq tushunish kerak
3. Hech bir holatda butun bir millatni yomon yoki yahshi deyish mumkin emas
4. Halq siyosiy masalalar qurboni bulishi notughri. Shuning uchun hammadan iltimos sharh qilganda qaysi millat boshqa bir millatdan ustun ekan degan fikrlarni qilmaslik harakati bulsa yahshi buladi. Uzbekistonda ham Tojikistonda ham aholining aksariyati musulmon. Musulmon deb uzini atagan inson uchun boshqa bir insonning millati umuman ahamiyatsiz. Hammamiz bitta otayu onadan tarqalganmiz. Kim keyin paydo buldiyu kim oldin uning ahamiyati yoq hozir.
Rahmat

муаллиф: Sharhlovchi
27.02.2010 22:16
Bu Masov(MASTOV bo'lishi kerak menimcha)ning gapiga qarang, RAHMONistondagi 1-raqamli manqurt bo'lsa kerak! O'zbeklarning kelib chiqishi b-n nima ishing bor sening? Tarixni titkilab ko'rsangiz, o'zbek-tojiklar faqatgina va faqatgina SSSR davrida yaxshi va ozmi-ko'pmi odamday yashashgan, SSSR tarqaldi, SSSR davridadan qolgan hamma narsani yeb-ichib, sotib o'g'irlab bo'lishdi, endi esa alamlarini kimdan olishni bilmay g'avg'o uyushtirib yotishibdi! Hozirgi bo'layotgan hamma boshbodoqliklarga KARIMISTON VA RAHMONISTON rahbarlarini emas, balki Gorbachyov degan loxni va Yelsin degan alkashni ayblash kerak! O'sha sotqin va shaxsiyatparast bo'lmaganda hayot boshqacharoq va yaxshiroq bo'lardi!
"Bo'linganni bo'ri yer, ayrilganni ayiq"!
Шарҳлар саҳифаси
.