жума, феврал 10, 2012 маҳаллий вақт 04:20

Ўзбекистон

Чегара бузган ўзбекистонлик отилди

4 март куни Қирғизистон чегарасини ноқонуний кесиб ўтишга ҳаракат қилган икки нафар ўзбекистонликка нисбатан қирғиз чегарачилари ўқотар қурол қўллашга мажбур бўлган. Қирғиз чегарачиси отган ўқдан бир ўзбекистонлик ўлган, иккинчиси эса яраланган.

Қирғизистон чегарачилари узган ўқдан бир ўзбекистонлик ҳалоқ бўлди.
Матн катталиги - +
4 март куни бўлиб ўтган воқеа юзасидан Қирғизистон Чегара хизмати эмас, Боткен вилоят ҳокимиятининг матбуот хизмати ахборот тарқатди. Унда айтилишича¸ Ўзбекистоннинг икки нафар фуқароси Ўзбекистоннинг Фарғона ва Қирғизистоннинг Боткен вилоятлари туташган “Айрбас” чегара пунктидан ноқонуний ўтишга ҳаракат қилган.

- Ўзбекистоннинг икки фуқароси қирғиз чегарачиларининг огоҳлантиришига қарамасдан, чегарадан ноқонуний ўтишга ҳаракат қилганлар. Чегарачилар ҳавога қарата огоҳлантирувчи ўқ узганлар. Бироқ ўзбекистонликлар ортга қайтмаганлар. Шундан сўнг чегарачиларимиз ўзбекистонликларга қарата ўқ отишга мажбур бўлганлар ва уларни оёқларидан яралаганлар, деди Боткен вилоят ҳокимияти матбуот котиби Мамажон Бердишев.

Қирғиз чегарачилари отган ўқдан ҳар иккала ўзбекистонлик ҳам яраланган. Улардан бири касалхонага олиб кетилаётганда нобуд бўлган. Иккинчиси эса Қизилқия шаҳар касалхонасида операция қилинган. Шифокорларнинг хабар беришларича, ҳозир унинг ҳаётига хавф мавжуд эмас.

- Айни пайтда Қирғизистон ҳарбий прокуратураси икки нафар Ўзбекистон фуқаросига нисбатан мамлакат жиноят кодексининг 346 - моддасига биноан чегарани ноқонуний кесиб ўтишга ҳаракат айби билан жиноят иши очган, деди Мамажон Бердишев.

Расмийнинг билдиришича, Ўзбекистон томони ҳозирча бўлиб ўтган воқеага ўз муносабатини билдиргани йўқ.

Айни пайтда матбуот учун доимо очиқ бўлган Қирғизистон Чегара хизмати бу сафар воқеа тафсилотларини ва Ўзбекистон фуқаролари исми-шарифини сир сақламоқда.

Чегара масалаларини ўрганган бишкеклик сиёсатшунос Ўрўзбек Молдалиев фикрича, Ўзбекистон-Қирғизистон чегарасида бўлиб ўтган мазкур воқеага бир томонлама баҳо бериш ва бу воқеада фақат Ўзбекистон фуқароларини айблаш нотўғри бўлур эди.

- Ростини гапирсак, Ўзбекистон фуқаролари тартибсиз, қонун-қоидани билмайди, деб ҳеч ким айта олмайди. Чегарачилар ва божгирлар билан тил бириктирган махсус гуруҳлар бор ва бу гуруҳлар чегарадан ноқонуний тарзда маҳсулот олиб ўтиш билан шуғулланиши ҳам ҳеч кимга сир эмас. Бу масала очиқ-ойдин кўтарилмаётгани учун ҳам, чегарада тартиб ўрнатиш қийинроқ бўлмоқда, дейди Ўрўзбек Молдалиев.

Суҳбатдошимиз фикрича, чегарада 4 март куни бўлиб ўтган қонли фожиа ҳам мана шундай манфаатлар тўқнашуви ҳосиласи бўлиши мумкин.

Қирғизистон ва Ўзбекистон чегара олди ҳудудида яшовчи аҳолининг эса бу борада бошқача фикри бор. Бу ерда яшайдиган одамларнинг гапларига ишонадиган бўлсак, икки давлат чегарасини бузиб ўтишга одамларни чегарачи ва божгирларнинг таъмагирлиги кўпроқ сабаб бўлмоқда.

“Ўзбекистон чегарачилари ҳам¸ Қирғизистон чегарачилари ҳам чегарадан ўтишни бизнесга айлантириб қўйди. Савдога айланиб кетди. Ўзбекистон ва Қирғизистон чегараларида у томонга ўтиш учун ҳам¸ бу томонга тўиш учун ҳам пул талаб қилишади”.

“Давлат шунга ўз фуқароларини мажбур қилаяпти. Нимага десангиз¸ божхоначилар¸ чегарачилар¸ милиционерлар пул олади”.

“Энди менинг фикримча¸ иккала тарафда ҳам ҳозир коррупция иш кўрсатаяпти”.

“Ҳатто студентларнинг талабалик гувоҳномасига ҳам қарамайди. “Талабалик гувоҳномангни ўқишингга олиб бор. Мактабингда кўрсатасан” дейишади. Унга қараб ҳам қўйишмайди. Билим олишга келаëтганимизда ҳам чегарадан пул тўлаб ўтамиз¸ дейишади Ўзбекистон-Қирғизистон чегара олди ҳудудларида яшовчи аҳоли вакиллари.
Бу форум ёпилган
Шарҳларни саралаш
Шарҳлар
     
муаллиф: Far қаердан: TJ
08.03.2010 16:01
Uzbekiston 4egralaridaham shu ahvol, 4egarani utish u4un 1000-10000 sum tulash kerak saldatlarga.

муаллиф: shum bola қаердан: er
06.03.2010 08:29
bundan bir necha oy muqaddam uzbekistan tamonidan ham qirgiz fuqoralari otilgan edi.bu bunga uhshagan vaqealar ovropa davlatlari uzlarini cegaralarini mutloq ochib uz fuqoralari uchun yengillik qilgan va qilayotgan bir paytda ekanligi kishini yana bir karra gamgin etadi.bizning asli bir bulgan dini etiqodi bir bu ikki ,........... esa .............. yahshihamki har bir ishni korib turguvchi qahhor hudo bor,haddan oshsa quvib etguvchi dard bor balo bor, qiyotki u kunda mukofatu jazo bor.

муаллиф: мансур қаердан: корасув
06.03.2010 03:01
Ха тугри айтасизлар мен узим корасувда чегара буйида тураман,киргиз чегарачилари чегарани бозор килиб олганлар,узбекистон чегарасидан конунинй утамаз пул сурашмайди асосийси паспорт булса йул очик,киргиз чегарачилари эса 5 та жойда туришада камида хар бири 1000 дан олади камида, кузига бойрок куринсанг огзига сикканини айтишади, документинг борми йук иши булмайди хаттоки кирди чикди печатини хам босишмайди уларга пул булса булди пул курмаган девонага ухшашади. сизлардан илтимос ёзганларимни хаммасини чикаринглар буларни киргиз чегара бошликларига хам укитиш керак,

муаллиф: umidjon қаердан: kora-suv
05.03.2010 21:43
молодец ЭЛМУРОД ака бор экансиз-у....мен узим чегарага якин жойда ишлайман .....бунака бизнесларни хар куни камида 6-7тасини гувохи буламан...очигини айтиш керак купрок киргизстон тараф бизнесни кучайтириб юборган...хужжатлар жойидами йукми уларга барибир пул бериш керак,булмаса утказмайдилар......
.