шанба, феврал 11, 2012 маҳаллий вақт 09:09

Ўзбекистон / Эркин микрофон

Эркин микрофон - "Муҳаммад Солиҳ К+ да"

К+телеканалида Эрк лидери тўғрисидаги ҳужжатли филмни кўришни ҳаммага тавсия қиламан¸дейди сим қоққанлардан бири.

SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 ва +420 776 368 434 рақамига йўлланг.
Матн катталиги - +
Абдулла Искандар
Намозхон адвокат ҳибсда

Илк суҳбатдошимиз Бухорода бир адвокатнинг қамоққа олинганини маълум қилди.

- Эрталаб телефон қилган эдим. Исмим Санжар. Бухороликман. Бухорода Олим Зарипов деган биродар адвокат бўлиб ишлар эдилар. 244-модда билан диний экстремизм қилиб туҳмат билан қамашди. Бўлмаса оддий намозхон одам. Давлатга анча хизмат қилган киши эди. Шу ҳақда хабар бермоқчи эдим.

Озодлик: Ўзингиз қаердасиз?

- Саудия Арабистонида.

Озодлик: У кишининг қамоққа олингани ҳақида қандай хабар топдингиз?

- Телефон қилиб айтишди. Менга хабар берган киши энг яқин киши унга. Ўзларининг дўстлари. Унақа ëлғон хабарни беришмайди менга.

Озодлик: Адвокатга бир таъриф беринг. Қандай одам эди у? Кимларни ҳимоя қилган?

- Оддий бир адвокат киши. Оддий бир намозхон. Ҳажга келиб кетган. Ўзгариши бир соқол қўйган. Бошқа бир ўзгариш бўлмаган. Балки ўз ишида ҳалолъҳаромга эътибор бергани сабаб бўлгандир¸ дейди бухоролик суҳбатдошимиз.


Уй можароси

Бизга Тошкентдан қўнғироқ қилган навбатдаги суҳбатдошимизни эса уй можароси ташвишга солмоқда.

- Мен Рустамов Зокир. Ҳозир бизлар бир хонали уйда турамиз. Тўққиз йил бўлди. Бир йиллик қарзини тўлаб кирганман. Маҳалланинг раиси киргизган эди. Тошкент шаҳри¸ Мирзо Улуғбек туманида. Ҳозир уйни тортиб олмоқчи.

Озодлик: Сизга уй берилган пайтда сизнинг номингизга ордер ëзилганми?

- Алдаб келаяптида. Алдаб келиб¸ энди ҳозир олиб қўймоқчи бўлаяпти. Бошида “Икки-уч ойда қилиб бераман” деб киргизган. Кейин квартирант қилиб шунақа йўлга ўтиб олди. Ундан кейин уч-тўртта одамларни олиб келиб¸ маҳаллага чақириб қўрқитиб олиб қўймоқчи бўлди. Қўлидан келмагандан кейин тўхтади бу иш. Ваъда бериб алдаб келаяпти. Бир йиллик қарзини тўлагин деган. Мен тўлаганман. Икки мартами¸ уч марта ремонт қилдим. У мустақил ҳайдаб чиқара олмади. У ҳокимиятда ишлаган.

Озодлик: Уйини сотиб олмоқчи бўлганмисиз?

- Ҳа. Пулни олиб документини бермаган.

Озодлик: Ҳозир уй кимнинг ҳисобида?

- Уй ҳозир ўлиб кетган бир аëл кишининг номида. Мен суриштирганман.

Озодлик: У аëл кишининг меросхўрлари йўқми?

- Йўқ¸ ҳеч кими йўқ. Даъвогар ҳеч кими йўқ. “Эгаси ўлиб кетган. Уйнинг бир йиллик қарзи бор. Тўлагин¸ қилиб бераман” деган. Ўзим шу маҳаллада яшайман. Неча марта аризалар ëзиб олдиларига кирганман. Ҳокимиятга ëзганман. Вақтида қилиб бера олмагандан кейин “вақтинча уйда турасан” деб шартнома тузиб қўлимга берди. Бундан ташқари 2001 йили ҳар ойда 8000 дан ўзига берганман. 2000 йилнинг қарзини тўлиқ тўлаганман. Бир хонали уй. Ўзим ногиронман. Мана шу маҳаллада ўсиб катта бўлганман. Шу маҳаллада 1987 йилдан бери яшаймиз. Учта болам бор. Аëлим ҳам бетоб. У ҳам ишга ярамайди. Уйда ўтиради. Булар ҳозир қалбаки иш қилаяпти. Уларнинг нияти мени бу ерда ҳайдаб чиқариб сотиш. Ëнимдаги квартирани шунақа қилиб сотиб юборишди.

Озодлик: Маҳалла комитетининг раиси ким?

- Эрматов Зикрилла. Тошкент шаҳри¸ Мирзо Улуғбек тумани¸ Ҳумоюн маҳалласи¸ дейди тошкентлик суҳбатдош.


Хайрулла Ҳамидов нега қамалди?

Мана бу қўнғироқчини эса Хайрулла Ҳамидов тақдири қизиқтиради.

- Тожикистон вилоятиданман. Иммигрант бўлиб Россияда ишлайман. Иложи бўлса¸ Хайрулла Ҳамидов тўғрисида ўтган мавзуларда гапирган эдингизлар. Шу тўғрида очиқ баëн қилиб берсангизлар. Нима учун бунақа бўлди? Нима учун қамашди? Кимга керак бўлди бу? Шу тўғрисида маълумотларга эга бўлмоқчи эдик.

Озодлик: Хайрулла Ҳамидов Тожикистонда ҳам машҳурмиди?

- Биз мана шу ерларда эшитардикда уни.

Озодлик: Мардикорликда юрганингизда¸ яъни ишлаб юрган пайтингизда унинг ваъзларини эшитардингиз-а?

- Ҳа. Охирги пайтда у кишини олиб бориб тиқиб қўйганини эшитдик. Нима сабабдан бундай қилишган экан¸ нима мажбур қилган экан¸ шу нарса тўғрисида айтсангизлар¸ деб кўпчилик номидан айтмоқчи эдик.

Озодлик: Сиз ўзингиз нима деб ўйлайсиз: Нимага қамалгани тўғрисида тушунчангиз борми?

- Балки намозхон бўлганлиги учундир¸ балки ислом учун ҳаракат қилганлиги учундир¸ Худонинг йўлида юргани учундир. Балки инсонларни холис даъват қилаëтганлиги учун давлатга ëқмаëтгандир.

Озодлик: Бошқа элдошларимиз “бегуноҳ одамни қамамайди” дейди. Диндошларимиз “Оллоҳнинг тақдири шу. Тақдир¸ кадар” дейди. Бунга нима дейсиз?

- Тўғри¸ тақдир¸ кадар¸ Оллоҳнинг иродаси¸ хоҳиши. Бу нарсага энди инсонлар сабабчи бўладида. Бутун инсонларни қамаб юбориши¸ дин учун. Худо учун юрган инсонларни қамаб юбориши тўғри келмайдида. Шу тўғрисида кенгроқ маълумотга эга бўлмоқчи эдик. Иложи бўлса¸ ўша тўғрисида кенгроқ маълумот берсангизлар. Чунки сизларни ҳар доим эшитиб бораман¸ дейди Россияда меҳнат қилаëтган тожикистонлик муҳожир.


Муҳаммад Солиҳ К+ да

K+ да Муҳаммад Солиҳ ҳақида филм 6 март куни намойиш қилинади¸ дейди Қирғизистондан телефон қилган навбатдаги суҳбатдош.

- Мен ўзим Қирғизистонданман. Исмим Баҳром. Ўзбек мухолифати тўғрисида ажойиб бир кино бўлаëтган экан. Шу нарсанинг бир парчасини кўриб қолдим. Кўпчиликка шуни тавсия қилардим. Аниқ далиллар¸ ҳақиқат шу далиллар. К+ канали бор. Шу канални кўпчилик кўрса керак. Шу филм 6 март куни¸ мен вақтини ўзимизнинг вақтга ўгирганим йўқ¸ Лондон вақти билан 17.15 да (Тошкент вақти билан 22.15 да – таҳр.) К+ каналида бўларкан. Бу кинонинг номи “Қуролсиз одамнинг озодлиги”. Бу Ўзбекистоннинг озодлиги учун курашаëтган акамиз Муҳаммад Солиҳ ҳақида. К+ канали Қирғизистонники. Мен ўзим ҳам қирғизистонликман¸ дейди бу хабарчи.

**************************

Муҳтарам муштарий, агар сизни ташвишга солаётган муаммолар бўлса, шунингдек, ўзингиз гувоҳи бўлаётган воқеа-ҳодисалар борасида Озодликка хабар бермоқчи бўлсангиз¸ бизга қўнғироқ қилинг.

SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 ва +420 776 368 434 рақамига йўлланг.

“Эркин микрофон” сизга мунтазир!

“Эркин микрофон” рукни остида берилаëтган фикр ва мулоҳазалар оддий ўзбекистонликларнинг шахсий кўз қарашлари ифодаси ва бу мулоҳазалар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас.!
Бу форум ёпилган
Шарҳларни саралаш
Шарҳлар
     
муаллиф: tomoshabin қаердан: www
07.03.2010 00:30
xurmatli do'stlar
mana bu adresdan tomosha qilyapmiz
ZO"R!!!!!!!!! GAP YO"Q!!!!!!!!!!!
http://turkiston.tv/?p=276

муаллиф: Дукчиэшон
06.03.2010 23:37
Айни ушбу курсатиш вактида К+ курсатувида нухсонлар пайдо булди, балъким эртага 7-март куни кайта узотганида куриш насиб этар.

муаллиф: O'zbek
06.03.2010 22:51
Hozirgina filmni ko'rib o'tiruvdik, signal hiralashdi va yo'qolib qoldi. Bir oz vaqt o'tgach avtomobillar haqida ko'rsatuv boshlanishi bilan yana tuzaldi. Nimaga unday bo'ldi tushunmadim. Ertaga yana bo'larmikan. Chala qoldi. attang. Bu K+ham charchagan ekande

муаллиф: turkiy қаердан: Turkistoniy
06.03.2010 18:47
Bu filmni internedan download qilish mumkin.
www.turkiston.tv

муаллиф: maqsad қаердан: Moskva
06.03.2010 18:39
Bu filmni ishlagan ijodkorlardan ham, uni ko'rsatgan K+ kanali hodimlridan ham Alloh rozi bo'lsin. Ishlarida omad.

муаллиф: K+ muxlisi қаердан: Europe
06.03.2010 18:35
E-e bo'larkan-ku mana!
Balli, azamatlar!!!

муаллиф: K+ қаердан: uzbeksiton
06.03.2010 13:31
Hurmatlik Ozodlik,

shu K+ kanali hodimlari bilan bi intervju qilib efirda bersangizlar juda yaxshi bolardi, uzbek diktatori Karimovning raqibi M.Solihni Ozbekistonda korsatish uchun bunday jurat qilgan TV kanali huyrmatga sazovordir! Ularni sizning radio orqali tinglasak yaxshi bolardi

муаллиф: бик қаердан: бух
06.03.2010 04:20
Қуролсиз озодлик деган кино хакида ва уни намойиш килишдан куркмаган К плюс ҳакида эшиттириш берсангиз. Хозир Мухаммад Солихни китобларини Навоий кутубхонасини кўчириш бахонасида уничтожения килиняптию шудай пайтда тем боле папа хромой утка бўлиб турган пайтда бутун СА кўрадиган канал бу кинони беряпти. Шу саволимизга жавоб излаймиз сиз хурматлик озодлик ходимларидан

муаллиф: Мардикор қаердан: хммм....???
05.03.2010 23:02
ушбу каналда Рохат Алиев Назарбоевни роса обориб-обкелди, кузда.
Хайрон булардим-нимага кплюсчиларни Узбекистонга тегмаетганлигига. Нимадир сабаб булиб тенденция бошланди.
Лекин К+ни Хотбирддаги сигнали жуда хам емон синаяпти. Куришнинг иложи йук даражада. Евтелсатга тарелка куйиш эса яна чиким дегани. "Озодликлар", К+ хакида ахборот беролмайсизларми ? Ким ташкил килган, ким молиялайди, телестудия каерда ? Нимага сигнали синяпти ? Ва нега шунча вактдан бери биронта мухолифатчиларимиз чакиришмаган эди-ю, энди чакириб колишди ?

муаллиф: K+ қаердан: London
05.03.2010 21:59
Канал К+ представляет новый фильм производства «Туркистон ТВ»
Март 5th, 2010 | Aвтор: admin
6 марта 2010 года спутниковый канал К+ начинает показ нового документального фильма «Свобода невооруженного человека».

Главная тема фильма – тема интеграции республик Центральной Азии, хотя фильм формально посвяшен жизни и политической деятельности Мухаммада Салиха, известного узбекского поэта и лидера партии ЭРК Узбекистана. В нём кратко затрагиваются биографии политических деятелей, поборников идеи единого Туркестана Махмудходжи Бехбудий, Мустафа Шокая, Мухаммеджана Тынышбаева, Абдулхамида Чулпана, и др. продолжателем которых выступает сегодня Мухаммад Салих.

Время эфира – 6 марта 17:15, повтор 7 марта 01:15, 09:15 (время GMT по Лондону)
Производство turkiston.tv. Продюсер- Камолиддин Йолдаш, Сценарий – Абдумалик Казахбай.
.