шанба, феврал 11, 2012 маҳаллий вақт 09:07

Ўзбекистон

"Ҳозир эркакларни аëллар боқаяпти..."

Кейинги 20 йил ичида аксар ўзбек аëлларининг йўқчилик ортидан кирмаган кўчаси¸ кўрмаган хўрлик ва зорлиги қолмаëтир. Буларни кўриб¸ одамнинг юраги йиғлайди¸ дейди 8 март куни бугунги ўзбек жамиятидаги аëл ўрни ҳақида гапирган эркаклар.

Бугун Ўзбекистондаги кўплаб оилаларни саҳардан қош қорайгунча меҳнат қилаëтган аëллар боқмоқда.
Матн катталиги - +
Садриддин Ашур
Қачонки Аллоҳ Одам Атони яратди, у жаннатда бир неча минг йил ёлғиз бўлди. Ҳамма нарса бор эди, фақат бири кам эди унинг. Аллоҳ ана шу камликни Момо Ҳавони яратиб тўлдирди. Ўшандан буён одам зотининг бахти фақат ҳазрати Аёл билан тугал бўладиган бўлди. Аёл меҳр-шафқат, нафосат, назокат ва муҳаббат тимсоли бўлиб қолди.

Бугун ўзбек аёллари орасида тугал бахтлиси ҳам¸ бахтсизи ҳам бор. Тадбиркори ҳам, мардикори ҳам бор. Ишбилармони ҳам, муҳожири ҳам бор. Байрам кунида улардан ўзлари ҳақида сўраш сал ғалати туюлди бизга. Биз уларга ўзбек эрлари нигоҳи билан боқмоқчи бўлдик.

Ўзбекистонлик ёзувчи Абулқосим Мамарасулов суҳбатни қизиқ бир ҳангомадан бошлади. Унинг айтишича, ўзбек аёли жамиятда эрларни соясида қолдирадиган даражада обрў топа бошлаган.

Озодлик: Бугунги ўзбек аëлини қандай кўрасиз сиз?

- Мен ўзимдан оладиган бўлсам¸ менинг турмуш ўртоғим Зулайҳо Сатторова фермер хўжалигининг раиси. Мен унинг қўлида бухгалтер бўлиб ишлайман. Мен 1990-1994 йилларда жуда машҳур бўлиб кетган эдим. Ўшанда “Халқ сўзи”нинг Жиззахдаги мухбири бўлганман. Бундай олганда "Халқ сўзининг" мухбири Жиззахда корол бўлиб юради. Бир марта Арнасой районига бориб қолдим. У пайтда райкомнинг биринчи секретарига кутиб ол¸ деб айтганман. Менга бор дейишди. “Телефон қилма. Кутиб ол деб айтма”¸ деб у мени бир колхозга жўнатди. Бордим. Райком айтган одам деб яхши кутиб олди. Қарасам¸ унинг кутиб олишидан кўнглим тўлмаяпти. “Халқ сўзи”нинг мухбириман деса¸ яхши деди. Ëзувчиман десам¸ яхши деди. “Мен Одил Ëқубов деган ëзувчининг шогирдиман” дедим. Яхши деди. Менинг аëлим Зулайҳо Сатторова 1984-1989 йилларда СССР Олий советига депутат бўлган. Механизатор бўлган. Ғалла ўрувчи комбайн ҳайдаган. У қилган ишни бошқа бирорта аëл қилган эмас. Турсуной Охунова ҳам қилмаган. Мен “Зулайҳо Сатторовани биласизми?” дедим. “Ҳа¸ биламан” деди. “Мен ўшанинг эриман” десам¸ “Э шуни аввалдан айтмайсизми? Юринг бу ëққа” деди ва кейин бошқача меҳмон қилди¸ дейди Абулқосим Мамарасулов.

Аёлнинг қирқта жони борлиги аниқ¸ зотан бугунги жамиятда қанчадан-қанча давангир йигитларни чиллакдай бўлган хотинлари боқишяпти¸ деб давом этади Абулқосим Мамарасулов.

- Ўзимиздан мисол оладиган бўлсак¸ қайси қишлоққа кирсангиз ҳозир дўкончалар бўлади¸ бошқалар бўлади. Шунинг атрофини қўриқлаб 10-20 нафар эркак ўтирадида. Карта ўйнайди¸ бошқа нарса ўйнайди¸ хуллас кунини ўтказадида. Бекорчилик билан банд бўлишадида. Лекин аëлларнинг ҳаммаси ишлаяпти. У эркаклар ҳеч қаерда ишламайди¸ чунки моли бор¸ бошқаси бор. Ўзларининг кўнглини тўқ қилиб кун ўтаяптику¸ деб юраверади. Лекин хотинлар ишлаяпти. Мол боқади¸ бошқа қилади¸ бизга ўхшаган фермерларнинг ерларига чиқиб чопиғини қилади¸ ўтоғини қилади¸ яганани қилади¸ пахтани теради. Бундай қараганда ҳозир эркакларни аëллар боқаяпти. Мен Россияга¸ у ëқ бу ëққа қатнаб пул топиб келаëтган аëлларни айтмаяпман. Ўзимнинг кўзимнинг олдидагиларини айтаяпман. Худо шуларга сабр берсин¸ тўзим берсин. Шуларнинг орқасидан биз эркаклар катта бўлиб юрибмизда¸ дейди Абулқосим Мамарасулов.

Фарғоналик Аҳаджон полвон Набиев, аёлларнинг жамиятдаги бугунги ўрнига мана бундай баҳо беради.

- Ўзбек аëлларимиз 20 йил олдин мутлоқ бошқа аëллар бўлган. Инобат Охуновалар бор эди. Ўша вақтдаги аëлларнинг вазияти билан ҳозирги вазият ўртасида от билан туяча фарқ бор. От билан туяча деяëтганим бу кўчанинг тилида айтилади. Ҳозир бизнесмен аëллар ҳам бор. Миллиондан битта-иккита чиқиб қолаяпти. Қолганларнинг ижтимоий аҳволи яхши эмас барибир. Олдингидақа мавқе йўқ. Олдингилар сингари аëлларнинг мартабасини кўтариш йўқ. Бу нарсаларнинг ҳаммаси парокандаликка учраяпти. Бир оддий нарса. Биз фақат вилоятда эмас¸ республикада кўп юрамиз. Кўча-кўйда аëлларнинг ҳолати қараб бўлмайдиган даражада бўлиб қолди. Мана яқинда ўзинглар Озодликда аëлларнинг фоҳишалиги ҳақида бердинглар. Водийнинг ўзига келадиган бўлсангиз¸ мардикор аëллар тиқилиб ëтибди. Буларни йўқотиб иш билан таъминлайдиган олдинги шароит¸ имконият йўқ. Буларнинг ҳаммаси қандайдир жипслашиб қолди деса ҳам бўлаверади. Ҳаммасида “Бир бало қилиб рўзғор тебратсам. Бир бало қилиб бола-чақа боқсам” деган фикр. Бошқа фикр йўқ. Бола-чақани боқиш учун нима йўл бўлса қилинаяпти¸ дейди Аҳаджон полвон.

Полвоннинг айтишича, энг нозик хилқат ҳисоблан аёлларнинг қўллари косов бўлганини, қоп кўтармоқдан елкаси яғир бўлганини кўришдан оғир нарса йўқ. Бундан юрак йиғлайди, чунки ўзбек эрларида ор деган нарса қолмаяпти, дейди полвон:

- Ўзбекнинг оиласи унинг орияти¸ номуси ҳисобланади. Билмайман кўчада юрган йигитлар қандай қарашади. Кўчада оиласи бор¸ қизи бор¸ балки жияни бор¸ укаси бор¸ мардикор бозорда турар. Одамзоднинг шунча хўрланиб кетганидан қандай қилиб қалбингиз йиғламайди? Йиғлайсизда¸ дод дейсизда. Пулингиз бўлса берасиз¸ ишхонангиз бўлса¸ ишга таклиф қиласиз. Имконингиз бўлмагандан кейин дод солиб ëтаверар экансизда. Ҳозир фақат оворагарчилик¸ хусусий мулкчилик бўлаяпти. Айтаяпманку¸ гапиришнинг фойдаси ҳам йўқ. Озодлик қанча бераяпти. Шаҳар¸ вилоят ҳокимлари ҳақида маълумотлар бораяпти. Амалга ошмаяптида¸ бирорта нарса амалга ошмаяпти¸ дейди куюниб Аҳаджон полвон.
Бу форум ёпилган
Шарҳларни саралаш
Шарҳлар
     
муаллиф: Дукчиэшон
09.03.2010 17:01
Оллохнинг кудрати билан урис хукумати бир этагини кокоиб "рублевая зона"дан хам чикариб юборовди, етти ухлаб тушумизга кирмаган неъмат узи келиб кулимизга кунди . Оллохга хамд санолар булсин, бу неъматга эришмоклик илинжисида кимлар нималар булмаган.
Мустакилликни (агар шуни мустакиллик дейилса) дастлабки йиллари олгов-далгов,паст-баландларда эркак-у аёл яхши яшаш ниятида кучага чикдилар.Йилда 3,4,балъким 5 маротаба ошаётган нархлар бизларга дарс булмади "бозор" тушунчаси бизларга ёд нарса эди. Аёлларимиз балъким узбек аёли булгани учун (бошка миллатларда яшаш учун кураш бошкача кечар) эрлари билан елкама елка туриб баъзан рузгор киенчиликларини уз зиммаларига олишга мажбур булдилар. Лекин рузгор тебратишда аёллар устунлиги узлари билмаган холда эр уртасида бошка жабхаларда уз намоёнлигини курсатиб харорат узбегона булмаслигини таъминлар экан. Кучага чикиб оила рискиларини топиб келиш эркаклардан аритмасин .

муаллиф: ozbek қаердан: ozbek
09.03.2010 13:08
nima degani BOQAYAPTI?? ozbek tilini bilasilami ozi?! boqyapti! boqmoq sozidan olingan! boqamoq degan so'z yo'q...

муаллиф: YUSUF қаердан: Vienna
09.03.2010 12:22
O'tgan yili Toshkentda bir taksiga o'tirganimda taksichi akamiz e-e ukam
Karimovni tutayotgan siyosati erkakni taksichi ayolni fohisha qilib qo'ydi, deb gapirib qolgandi. Usha akamiz mutlaq haq bo'lmasa ham ko'pchilik ni tegib ketadigan togri gapni aytgan edi. Shaharda istagan mashinaga qul kutaring oldingizga kelib to'xtaydi. Ayollarimizning ko'pchiligi haqiatdan ham yuqorida tasvirlab o'tilgan holda. Jamiyatimizning shu shaklda rivojlanishi kelajak yosh avlodimizning dunyo qarashiga qattiq ta'sir qilmasmikin.Aholini Ijtimoiy qo'llab quvvatlash bizda qanchalik sust ekanligini, ishsizlarni ahvoli hech kimga ma'lum emasligi siyosatimizning qanchalik sust ekanligidan dalolat beradi. O'zbekistonda pul yuq deysizmi? O'zbekistonda mendeleevning kimyoviy elementlar jadvalidagi qariyib 100% elementlar bizda qazilma boyliklar sifatida qazib olinadi. Oltin qazib olininsh miqdori va sifati bo'yicha dunyoning etakchi urinlarida, paxta xom ashyosini chetga export qilishda dunyoda to'rtinchi orinda turamiz. Undan tashqari rossiyaga export qilinayotga Gazimiz evropagaca etib keladi. Agrar erlarimiz Alloh nazari tushgan erlardan.
Mayl nima bo'lganda ham hammamizga Alloh sabr va barokat bersin.

муаллиф: Askiyachi қаердан: Toshkent
09.03.2010 03:12
Бу бизнинг энг оғриқли жойимиз...

муаллиф: yo'q қаердан: uzoq
09.03.2010 01:47
Juda chalkash.O' zbekiston hayoti juda chalkash.Boshim og' rib ketadi.
.