шанба, феврал 11, 2012 маҳаллий вақт 09:08

Ўзбекистон

Қамоққа олинган бойлар рўйхати узаймоқда

Ўзбекистон хавфсизлик идораларидан сизилган ахборотга кўра¸ кейинги ҳафталар ичи Тошкентда ҳибсга олинган ëки бу таҳдиддан қўрқиб хорижга қочиб кетган катта бойлар сони ортган. Ҳукуматга яқинлар буни ўғриларни жазолаш кампанияси деса¸ мухолиф кўз қарашдагилар¸ бу кампанияда яккаҳокимчиликнинг янада кучайувини кўрмоқдалар.

Олигархларнинг қора кунлари¸ Ислом Каримовнинг "Ўзбекистонда олигархлар бўлмайди!" деган огоҳлантирувидан сўнг бошланди.
Матн катталиги - +
Садриддин Ашур
Ислом Каримов ўтган йилнинг 7 декабрида Конституция куни муносабати билан ўтказилган тантанали тадбирда "Ўзбекистонда олигархлар бўлмайди. Тушунмаганлар бўлса¸ тушуниб олсин¸ бизда олигархлар бўлмайди!" деганидан сўнг¸ айтилишича¸ жуда кўп бойларнинг пайтавасига қурт тушиб қолган.

Бугунги воқеалар кўзгусидан қаралса¸ бу қисқа гап¸ Каримовнинг мамлакат бойликларига мазахўрак бўлган ўта бойлар¸ аниқроғи олигархлар учун берган огоҳлантирув сигнали эди. Бу сигнални тўғри илғаган олигархлар ўз вақтида этагини йиғиштириб мамлакатдан чиқиб кетди, баъзилари эса улгурмади - бугун уларнинг кўпи иқтисодий жиноятларда айбланиб¸  қўлга олинди.

uzmetronom.com интернет газетасига кўра, янги йилни кутиб ўтирмасдан Ўрикзор даҳасидаги улгуржи Карвон бозори директори Дмитрий Лим Ўзбекистонни тарк этган. Бугун эса¸ мазкур бозор воситасида қилинган жиноятларда гумонланиб 50 дан ошиқ одам ҳибсга олинган¸ уларга давлатга бир неча ўн миллион доллар иқтисодий зарар келтирганлик айби қўйилган.

Кондиционерлар ишлаб чиқарувчи “Ройсон” қўшма корхонаси директори ва менеджерлари янги йилнинг бошидаёқ қамоққа олинган.

Сут маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи Россия-Ўзбекистон “Вимм-Билл-Данн" қўшма корхонасида ўтган йили август ойида прокуратура текширишни бошлаган¸ декабр ойига келиб эса ишлаб чиқариш бутунлай тўхтатилган. Бу хабарни Озодликка корхона масъул ходимларидан бири тасдиқлади.

- Ҳозирги пайтда бизларда текшириш кетаяпти. Бу ҳақиқат. Декабр ойидан бери бизлар ишламаяпмиз. Мақсадини мен билмадим. Текшириш кетаяптида ҳозир. Текшириш ва тергов кетаëтган пайтда фаолият тўхтатиб турилади¸ дейди қўшма корхонанинг масъул ходимларидан бири.

uzmetronom.com нинг ёзишича, Ўзбекистондаги катта банклардан бири бўлган Алп-Жамолнинг эгаси, катта олигархлардан бири Муҳиддин Асомиддинов ҳам келаётган хавфни сезиб мамлакатдан чиқиб кетган. Ҳозир унинг қидирувда эканлиги айтилади. Аммо Алп-Жамол банкининг амалиёт бошқармаси бошлиғи Озодлик билан бўлган суҳбатда Муҳиддин Асомиддиновнинг қочиб кетганини рад этишга уринди.

- Бизлар у одамни ҳар кун кўравермаймиз. У одам бизларга учредител. Бу ерда бизлар ҳаммамиз ишчилармиз. Бизларда ҳеч ким ҳеч қаëққа қочгани йўқ. Мен қочиб кетди деган гапни эшитган эмасман¸ дейди Алп Жамол банкининг амалиёт бошқармаси бошлиғи.

Хабарларга кўра, Ўзбекистондаги катта олигархлардан яна бири, Жиззахдаги вольфрам кони, Намангандаги ёғ-экстракция комбинати эгаси ва Капитал банк асосий муассисларидан бири¸ Пахтакор футбол клуби хўжайини бўлган Ботир Аҳмедов феврал ойида қамоққа олинган. Шунингдек Бекобод металл заводи директори Алик Нуриддиновнинг ҳам қўлга олингани айтилади. Бироқ Бекобод металл заводи ходими Озодлик билан суҳбатда Алик Нуриддиновнинг қамоққа олинганини рад этди.

Озодлик: Алик Нуриддинов билан гаплашсак бўладими? Мен радиодан телефон қилаяпман. Исмим Садриддин.

- Тошкентга кетган эдилар.

Озодлик: Қачон?

- Яқиндагина. Чиқиб кетишганига 10 минут бўлди. Сиз нима масалада гаплашмоқчи эдингиз?

Озодлик: Бир хабар чиқибди. Шуни текшириб олмоқчи эдим. Алик Нуриддинов қамоққа олинди дейилибди. Шу тўғрими ëки йўқми?

- Йўқ¸ нотўғри.

Озодлик: Ишлаяпти-а улар?

- Ҳа¸ ишлаяпти. Нотўғри гап¸ дейди Бекобод металл заводи ходими.

Кузатувчиларнинг айтишларича, Ўзбекистон президентининг “Бизда олигархлар бўлмайди” деган гапидан сўнг, мамлакатдаги бошқа бир қанча олигархлар ҳам қамоққа олинган ёки улар мамлакатни тарк этган. Уларнинг ҳаммаси асосан бир хил айблов, яъни иқтисодий жиноятлар содир этганликда айбланмоқдалар.

Озодлик билан микрофонсиз гаплашган Ўзбекистондаги давлат маъсулларидан бири¸ мамлакатдаги катта бойларнинг ҳибсга олинганини тасдиқлади ва буни "жиноят қилганлар ўз қилмишлари учун жавоб беришлари шарт!" деган формулар билан изоҳлашга уринди.

"Нега ўзбек оммавий ахборот воситалари катта бойларнинг қамалгани ҳақида лом-мим демаëтир¸ нега халқ бу хабарни фақат кўча-кўйдагина эшитмоқда?" деган саволга жавобан Тошкент расмийси жамоатчилик орасида саросима уйғотмаслик¸ айни пайтда¸ айбсизлик презумпциясидан келиб чиққан ҳолда Ўзбекистон маъсуллари бу қама-қамалар ҳақида сукут сақлаëтганини билдирди.

Тошкентдаги Ғарб дипломатик ва бизнес доираларидан олинган ишончли маълумотга кўра¸ президентнинг тўнғич қизи Гулнора Каримовага тегишли экани тахмин қилинадиган Ўзбекистондаги супер-бой ширкат Зеромакс бош ижрочи директори Миродил Жалолов ҳам хориждан учиб келиши ҳамоно Тошкент аэропортида ҳибсга олинган. Бироз ўтказилган сўроқдан сўнг у қўйиб юборилган ва ҳозирча унга жиноий иш очилмаган.

Ўзбекистон янги бойлари¸ аниқроғи олигархларига қарши бошланган бу жараëн¸ Тошкент ва унинг тарафдорлари томонидан Ўзбекистонда иқтисодий жиноятчиликка кескин кураш бошлангани далили ўлароқ изоҳланмоқда. Аммо мустақил кузатувчиларга кўра,  қамоққа олинаётган ва қочиб кетаётган Ўзбекистон бойлари узоқ йиллар давомида ҳукумат эгалари паноҳида олигарх даражасига чиққан шахслар ва бугун улар тўплаган катта бойлик бошқалар¸ аниқроғи ҳукуматдаги ҳомийлари қудратлироқ бўлганлар қўлига ўтмоқда.

Хўш, йиллардан бери юзлаб миллион долларни бехавотир ўзлаштириб келган ўзбек олигархларига қарши ялпи кампания нега айнан бугун бошланди? Бунинг тагида нима гап бор? Биз ана шу саволларга жавоб олиш мақсадида Ўзбекистон Эрк демократик партияси раиси Муҳаммад Солиҳга мурожаат қилдик.

Муҳаммад Солиҳ: Аввало олигарх деган сўзнинг маъносини қисқача айтиб ўтайлик. Олигарх дегани давлат билан бирлашиб кетган¸ чатишиб кетган иқтисодий гуруҳларнинг вакилларига айтилади. Бутун бизнесини давлат билан бирга қилган¸ ўғирлигини давлат билан қилган¸ фойдасини ва зарарини давлат билан бирга қилган гуруҳларнинг вакилларига айтилади. Булар ҳақиқатан ҳам олигархлар.

Нимага буларга қарши курашаëтганининг сабабига келадиган бўлсак¸ бу сабабни мен аввал ҳам айтганман: моддий жиҳатдан ўзига тўқ инсонлар доим диктаторлик билан бошқарилаëтган режимларга таҳдид солган. Очиқ таҳдид солмаса ҳам улар потенциал таҳдид манбаи бўлиб кўринган. Шу маънода бу инсонлар Каримовнинг қўлидан чиқиб кетишга уринган бўлиши мумкин ëки Каримовга шундай бўлиб кўринган бўлиши мумкин. Баъзиларининг жиловини қўлидан чиқарган бўлиши ҳам мумкин. Моддий жиҳатдан кучли инсонларни йўқ қилиш режимнинг табиатидан келиб чиқади ва Каримовнинг ҳукмдор ўлароқ характеридан келиб чиққан табиий жараëн деб биламан.

Озодлик: Солиҳ ака, бу масала бўйича бошқача фикрлар ҳам айтиляпти. Масалан¸ Каримовнинг бир ўқ билан бир неча қуённи урмоқчи бўлаётгани айтиляпти. Биринчидан¸ олигархлар ўғирлаган миллионлар эвазига бўшаб қолган мамлакат хазинасини тўлдириш, иккинчидан¸ уларнинг ишларини энди президент қизларининг ихтиёрига ўтиши ва учинчидан, қашшоқлик туфайли кундан-кунга ҳукуматга норозилиги ошиб бораётган халқни чалғитиш. Яъни “мана сизларнинг қонингизни сўриб келаётган” катта иқтисодий жиноятчилар ушланди, энди бу ёғи яхши бўлади дегандек....

- Бу тахминлар ҳам жуда тўғри. Бу Каримовнинг режимига ва ўзига мос келадиган тахминлар. Булардан худди шуни кутиш мумкин. Каримовнинг ўзи¸ унинг атрофидагилар¸ айниқса Гулнора Каримова ўзига қулай кўринган моддий манбаларни қўлга киритишга уринаяпти. Ҳатто бундан мафиянинг бошлиқлари ҳам шикоят қиладиган даражага етди. Кейинги уч йил ичида бу ўзбек халқи билган бир ҳақиқат. Шу маънода бу тахминлар тўғри.

Биз доимо ўрта синф ҳақида гапирдик. Ўзбекистонда иқтисодиëтда ўрта синф шаклланмагунча Ўзбекистон оëққа турмайди деган гапни доимо айтдик. Ҳозирги олигархларни ўрта синф вакили дея олмаймиз. Ўрта синф деркан мен ўзининг ҳалол меҳнати билан ишлаб топган пулига яшаб келаëтган¸ маоши ўзига етарли ва моддий жиҳатдан давлатга жуда ҳам боғлиқ бўлмаган синфни айтаяпман. Булар ҳукуматга яқин бўлган олигарх деган синфга киришади. Сиз айтган тахминлар ҳам катта аҳамиятга эга¸ дейди Муҳаммад Солиҳ.

Мухолифат лидерининг айтишича, диктатор тузумларда бойиб кетаётган олигархларни каллаклаб туриш одат бўлган. Ўзбекистон ҳам бугун бундан истисно эмас:

- Совет даврида ҳам шундай тактика бор эди. Сал бойиб кетганларни тозалаб қўйиб¸ уларнинг пулларини йиғиштириб олиб¸ яна бир қатламга имконият бериб¸ улар бойиб бир нуқтага келганда уларни дарахтни каллаклагандай каллаклаб турган. Бугун бу нарса жуда катта масштабда¸ жуда катта миқëсда қилинаяпти. Бу ҳокимиятни ўзининг қўлида тўплаш учун ҳам қилинаëтган ҳаракат. Каримовнинг қизи ва ўзининг якка ҳокимлигини мустаҳкамлайдиган тадбирлардан биттаси бу¸ дейди Ўзбекистон Эрк демократик партияси лидери Муҳаммад Солиҳ.
Бу форум ёпилган
Шарҳларни саралаш
Шарҳлар саҳифаси
муаллиф: Resident Evil қаердан: Toshkent
25.03.2010 17:30
Assalomu alekum. OTABEK MUHOLIFATCHI sizga kichkina e'tirozim bor. bilmadim bu ma'lunotlarni qayerdan olgansizu ammo juda noto'g'ri ma'lumotlar. Turkchadagi tarjimasini bilmadimu ammo GULNORA degan so'z arabchadan emas balki fors-tojikchadan olingan. arabchada G harfi umuman mavjud emas. GULNORA so'zining ma'nosi "qizil gul" degan ma'noni beradi. bu bilan G.Karimovani oldini olmoqchi emasman. Faqat bir insonga bo'lgan adovat tufayli boshqa o'zbek Ayollarida ham mavjud bo'lgan ismni qoralamaslikni xoxlardim. gapimni og'ir olmaysiz deb o'ylayman.

муаллиф: toshent қаердан: uzbekiston
23.03.2010 19:42
Assalomu aleykum.
Semirtirib suyamiz degani bu.
Gulnora bilan Lolaga tegishli bulsa kerak.Chunki ulardan semizzi qolmadi.

муаллиф: Абдуллох қаердан: Тошкент
18.03.2010 23:02
Тошкент шахар хокимини хам танобини тортиб куйиш керак!
каерда магазин , кафе ресторанлар курилса билингки уни кули керак.
шахардаги энг сара жойлар угли ва куёвларига карашли
факат киши билмас иш килади
МХХ каерга караяпти? факат халол йул билан бойиган бойларни кетини пойлашади.

муаллиф: OTABEK қаердан: MUHOLIFATCHI
18.03.2010 12:26
HURMATLI OZODLIK MUXBIRLARI. ILTIMOS QUYIDA YOZGANLARTIMMI ODDIYGINA SHARX QILIB EMAS. BIR MAQOLANGIZDA SARLAVHA QILIB CHIQARSANGIZ. IZLANISHIMNING SAMARASI...
GULNORA-arabcha ism bulib <DO`ZAX GULI> DEGANI
GOGOOSHA-turkcha <gogoosh> yani (AYOLLARNI SEXY KUKRAGI) demakdir...

муаллиф: РОМА қаердан: СССР
18.03.2010 00:44
Узбекистонга канча бойу-зодагонлар бор 100-150 тасини олиб камаб куйса бошкаларига огохлантириш деб Каримов император жаноблари шу ишга фармон берган булса керак. Император жаноблари кизлари булмиш Гулнорани Императица булиши учун килаетган харакатлардан бири.Шунинг учун бойу-зодагонлар сизларга бепул маслихат 1-Дарров императрица фирмалари билан савдо-сотик бошлаб,куплаб товон бериб туринглар еки оркага карамасдан кочинглар.

муаллиф: SAMANDAR қаердан: ISTANBUL
16.03.2010 17:13
BU BOYLARNI KAMALISHI HALKIMIZGA FAYDOSI YOK. CHUNKI HOZIR UZBEKISTONDA ENG KATTA BOYLARGA HUJUM BOSHLANDI. BU BILAN KARIMOV UZINI OYLASINI ,KIZINI DAVLAT TEPASIGA OLIB KELISH UCHUN KILINYOTGAN BIR TEROR BU. BU BOYLARNI KARIMOVNI UZI YARATDI ULAR KUNDAN KUNGA BOYIB ILDIZ OTAYAPTILIR. FAKAT SHU BOYLAR ORKALI DAVLATDA TO`NTARISH KILISH MUMKUN. CHUNKI ULARNI HIZMATIDA SPORTSMEN YIGITLARIMIZ JUDA KO`P , ULARNI KUCHI YETDA HALKNI KO`TARISHGA. DAVLAT LAVOZIMLARIDA ULARNI ODAMLARI JUDA KO`P. FAKAT KARIMOV VA ULARNI HAM TAVOKLARI BULARNI KAMALISHIDAN MANFATDOR. ASLIDA TOZALASHNI KARIMOVNI YUGURTAKLARI, HOKIMLARNI , O`RGAN HODIMLARINI , VA HALKNI TALAYOTGAN BOLNISADA GI VIRACHLARDAN , VA O`KUV TALIM YURTLARIDAN BOSHLAGANIDA EDI. BU HALKKIMIZ UCUN DEB ISHONSAK BO`LARDI. BILMIMAN UZBEK HALKKI BUNCHALAR SODDA BO`LMASA. KUNDAN KUNGA , KANCHA YIGITLARIMIZ KAMALYAPTI. LEKIN HALKIMIZ JIM. UZBEK HALKIMIZNI HALOSKORI ERK PARTIYASI, VA MUHAMMAD SOLIH. MUHAMMAD SOLIH SIZ HALKINI SEVADIGAN YURAKI TOZA INSONSIZ. BIZ SIZNI KUTYAPMIZ. FAKAT SIZNI PARTIYANGIZ ORKALI HALKIMIZ KO`ZI OCHILADI. MUHAMMAD SOLIH SIZNI UZBEK HALKI KUTYAPTI. INSHOLLOH SIZ GALABA KILGUVCHISIZ.

муаллиф: notanish қаердан: uzoq
15.03.2010 22:48
Akademik JULQUNBOY gazeta pazeta o'qib turin hech bumasa
Bill Gaits qanaqa ALIGARH. kalla bormi u halqdi nonini o'g'ilamagan u kallasini shlatgan (o'g'ilikka emas)
kallaga nima kesa gapiroradimi
uzi bu qoldirilgan sharhlaram juda mayda gaplar bilan tulib ketibdi

муаллиф: полончи қаердан: Москва
15.03.2010 21:32
Узбекистонда олигархлар булмайди (И,А Каримов) Узбекистонда факат Гульнора булади..
Олигархлар халкка иш уринлари яратарди совоб ишлар килар-ди ...Гулнорачи ??? футболчилар ва мураббийлар миллион миллион долларга ва машшоклар келади,мана хакикат ....

муаллиф: chapana o`zbek қаердан: istanbul
14.03.2010 02:09
agar aligarhlar bilan kurashish bo`lsa. birinchi bo`lin janob prizidentimiz va ularni jondan aziz ko`rgan qizlari Gugushani qamash kere ana ushanda haqiydiy aligarhlarni yoqotish bo`lardi. ana ushanda O`zbekistonda aligarhlar bo`lmasdi va o`zbek halqini ham badaniga shamol tegardi. lekin afsuski hozir aligarhlar bilan bo`layotgan kurash faqatgina gugusha va uni otasi karimovga foyda halos.

муаллиф: inson қаердан: o'zbek
12.03.2010 18:31
firavn------------lenin---------stalin--------------turkmanboshi---------bular o'tib ketdi--------keyingisi-------------karimov-----------hammasi ham o'tadi................
Шарҳлар саҳифаси