шанба, феврал 11, 2012 маҳаллий вақт 09:03

Ўзбекистон

20 дан ошиқ ҳарбий "нурчилик"да айбланмоқда

Тошкент шаҳрида 25 нафар ҳарбий аскар "нурчиликда айбланаяпти. Шу пайтгача Ўзбекистонда "нурчилик"да айбланиб қамалганлар сони 150га яқин бўлиб бўлиб, уларнинг деярли барчаси зиёли – журналист ва олим йигитлардир.

Ўзбекистонда "нурчилик"да айбланганларнинг аксари АҚШ ва Британияда таҳсил олган ëш йигитлардир.
Матн катталиги - +
Меҳрибон
Эътиқод эркинлиги масалалари билан шуғулланувчи Норвегиядаги Форум 18 ташкилоти вакили Феликс Корлининг Ўзбекистондаги манбаларига таянган ҳолда хабар қилишича, айни пайтда Тошкентда 25 аскар ҳарбий судга тортилаяпти.

- "Нурчилик"да айбланиб 25 аскар ҳибсга олинган. Улардан 12 нафарига очилган жиноий иш билан боғлиқ тергов тугаб, иш ҳарбий судга оширилган. Судга тортилган аскарларнинг бири хоразмлик, қолганлари Ўзбекистоннинг турли вилоятларидан. Ҳозирда яна 13 нафар аскар иши терговда, улар ҳам судга тортилиши мумкин, дейди Феликс Корли.

Ўзбекистон Мудофаа вазирлигига мурожаат қилиб, "нурчилик"да айбланаётган аскарлар билан боғлиқ қўшимча маълумотларни ўрганишга уриндик.

Вазирлик ходими Озодлик билан суҳбатда аскарларнинг ҳибсга олиниш воқеасини инкор қилмади.

Озодлик: Мен Озодлик радиосидан қўнғироқ қилаётгандим. Яқинда 25 ҳарбий "нурчилик"да айбланиб ҳибсга олинди, деган хабарни эшитдик. Шуни ўрганаётгандим…

- Энди бу билан махсус шуғулланаётганлар бор. Мен бу борада маълумот бера олмайман, деди вазирлик ходими.

Вазирлик ходими бу иш билан махсус шуғулланаётганларнинг телефон рақамларини ҳам беришни истамади.

Ўзбекистон ҳарбий судидан эса “телефон орқали маълумот берилмайди” деган одатий жавобни олдик.

Фелкс Корлига кўра, ҳибсга олинганлар муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган аскарларми ёки шартнома асосидаги ҳабийларми буни ҳозирча аниқлаш имкони йўқ.

Шу пайтгача “нурчилар ови”нинг асосий нишони 1992 йилдан 1999 йилга қадар Ўзбекистонда фаолият юритган турк лицейларининг битирувчилари бўлиб қолаëтган эди.

Ҳуқуқ ҳимоячиларининг ҳисоб-китобига қараганда, Туркияда Саид Нурсий асос солган “Нурчилик” диний оқимининг Ўзбекистондаги фаоллари деган айбловлар билан қамалганлар сони 150 нафарга етиб қолди.

Кузатувлар шуни кўрсатадики, шу пайтгача "нурчилик"да айбланиб қамалганларнинг аксарияти зиёли йигитлардир. Уларга қўйилган асосий айбловлар орасида Саид Нурсийнинг "Рисолаи нур" китобини ўқиш айби ҳам бор. Судланганларнинг яқинлари¸ бу китобнинг Ўзбекистонда расман чоп этилгани ва уни миллий кутубхонадан ҳам топиш мумкинлигини билдиришган эди.

Аммо Ўзбекистонда ҳарбий соҳа вакиллари илк бор бу айблов билан маҳкамага тортилаяпти.

Феликс Корлининг айтишича, ҳибсда ушлаб турилган 25 аскарга Саид Нурсий китобларини ўқиш айблови қўйилаяпти.

Кузатувчилар кейинги бир йил мобайнида "нурчилик" айби билан бошланган оммавий ҳибсларни Ўзбекистондаги диний репрессиянинг янги кўриниши сифатида баҳолашади.

"Нурчи"лар билан боғлиқ маҳкамаларни кузатиб келаётган Ўзбекистон мустақил инсон ҳуқуқлари ташаббус гуруҳи раҳбари Суръат Икромовга кўра, Тошкент ҳукумати "нурчилик"ка сиёсий ранг бериб бегуноҳ йигитларни сохта айбловлар билан қамаяпти.

Суръат Икромовнинг айтишича, "Нурчилар" диний оқими Ўзбекистон учун мутлақо зарарсиз бўлиб, бу ташкилот Туркия ва бошқа жуда кўп давлатларда эркин фаолият олиб боради ҳамда ўша давлатлар конституцион тузуми учун ҳеч қандай хавф солмайди.

Суръат Икромов: "Нурчилик" оқими ўзи ҳеч қандай зарарсиз оқим. Мен ҳали "нурчи"ларнинг қамоққа олиниши ëки тақиқланиши бирор давлатда бўлганини эшитмаганман. Уларнинг экстремистик¸ террористик¸ давлатга қарши бирорта қилган ишлари бўлмаган. Оддий аскарларга бўлган нимаси ҳам нима бўлиши мумкин? Китоби қўлига тушган¸ кўпи ўқишган бўлиши керак.

Озодлик: Нурсийнинг китобини ўқиган демоқчисиз.

- Албатта. Солдатларнинг ичида диндорлар бор¸ намозхонлар бор. Мана шулар ўқиб танишгани учун булар "нурчилар" дейилаяптида. Лекин бунин исботи қанақа бўлаяпти? Нимага хоҳласа айблаш мумкин¸ лекин унинг исботи қани? Борми ëки йўқми? Ҳамма гап шунда. Ҳеч қанақа исботлар топилмаяпти¸ дейди Суръат Икромов.

"Нурчилар" билан боғлиқ илк маҳкама 2009 йилнинг 26 феврал куни ўтказилганди. Тошкент шаҳар жиноий ишлар суди “Ирмоқ” журнали ва “Етти иқлим” газетаси ходимларидан 5 кишига 8 йилдан 12 йилгача бўлган муддатга қамоқ жазоси тайинлаган эди.

Ўтган йилнинг 6 апрелида Тошкент шаҳар суди "Етти иқлим" газетасининг яна икки ходимини 8 йилга, наманганлик имомни 12 йилга озодликдан маҳрум этган эди.

29 апрел куни эса Бухоро вилоят жиноий ишлар суди маҳаллий физик олим Икром Мерожовни 9 йил, яна 8 кишини эса 6 йилдан озодликдан маҳрум қилди.

Кейинчалик "нурчилар" билан боғлиқ Самарқанд, Андижон, Наманган, Хоразм ва Тошкент шаҳрида яна бир қанча маҳкамалар бўлиб, ўнлаб йигитлар озодликдан маҳрум қилинди.
Бу форум ёпилган
Шарҳларни саралаш
Шарҳлар саҳифаси
муаллиф: Abd қаердан: Koinot
17.03.2010 04:12
Assalom o'quvchilar, juda yaxshi fikrlar bildirilibdi, juda hursandman, yana bir qoshimcha qilmoqchiman. Tolip bo'lingan narsa, maksat juda buyuk, ya'ni iymon kutqarish, payg'ambarona kasb. Bu yo'l albatta juda qiyin, insholloh mukofoti ham juda katta. YURGAN YO"LINGDA TOSIQ VA QIYINCHILIK BO'LMASA BILKI BU YO'L HECH QAYERGA OBORMIYDI.
Lekin bu ishga to'siq bo'layotgan tole'siz, BAXTSIZlarga odam achinasan. Shu ishlari bilan bu yo'lga to'siq bo'lamiz deb o'ylashadi. Fir'avn Muso (a.s.) tu'gilmasin dep barcha chaqaloqlarni o'ldirtiradi, lekin Muso (a.s.) uni saroyida katta bo'ladi. Ya'ni OLLOH BU XAYRLI ISHni iroda qilgan bo'lsa minglab odamni tiqsayam foydasi yo'q. Zotan bu yo'lni hos olimlari Madrasai Yusufiyada yetishadi.
Do'stlarimiz va yaqinlari nomiga DUO qilamiz va ularga SABRI JAMIYL tiliymiz.

муаллиф: Ahmad қаердан: Thailand
15.03.2010 22:42
Yuqoridagi rasmda bizning eng yaqin o'rtoqlarimizdan biri tasvirlangan. Ismi Abdulaziz. Namangandan. Adashmasam Jahon Tillar Instituti bitiruvchisi. Universitetni tamomlagandan keyin ma'lum bir muddat Amerika Qo'shma Shtatlarida qoldi. Qaytib kelib Toshkentdagi til markazlaridan birida ingliz tili o'qituvchisi sifatida ishladi. O'qituvchi sifatida nimalarga qodirligini ular tomonidan maktab o'quvchilari uchun o'tkazilgan yozgi maktablar, turli musobaqa va prezentatsiyalar, va oddiy ingliz tili darslarida ilm olgan talabalarning nimalarga erishganligiga qarab baho berishimiz mumkin. Hozir esa do'stimiz to'rt tarafi devordan iborat bir hujrada kunlarini kechirmoqda. O'nlab balki yuzlab ilmga chanqoq insonlar ilm egalaridan mahrum bo'lishgan. Bir kun kelib ular albatta ozodlikka chiqadilar (sog' va salomat). Va o'z boshlagan ishlarida davom etadilar degan umiddaman.

муаллиф: Sobir қаердан: Osiyo
13.03.2010 23:30
Nurchilikda ayblanib karimov zindonlarida azoblanib yotgan dindosh birodarlarimizga Allohdan sabr berishini so'raymiz. Ular haqqiga duo etamiz. Ushbu yo'lda yurgan birodar va opa singillarimiz Alloh uchun qilayotgan hayriya ishlari dunyo xaritasining deyarli barcha qit'alariga keng tarqalib (110 mamlakat - http://www.meforum.org/2045/fethullah-gulens-grand-ambition) va o'sha davlat hukumatlari tomonidan kelajak yosh avlodning sog'lom shakllanishida ushbu harakatning ahamiyati juda katta ekanligini tan olishgan va olishyapti. Dunyoning atigi uch mamlakatida bu harakat noqonuniy deb tan olingan (Rusiya, Xitoy va O'zbekiston). Qolgan barcha markaziy osiyo mamlakatlarida bu harakatning maktab va litseylari, universitetlari o'sha jamiyatlar uchun iymonli va har tomonlama yetuk mutaxassislarni yetishtirishda faol ishtirok etib kelyapti. O'zbekistonda esa ular qora ro'yhatga kiritilib xalq dushmani sifatida uzoq muddatlarga qamoqqa olinmoqda. karimov hammadan qo'rqadi, lekin eng ko'p ilmli insonlardan qo'rqadi, chunki olamon ahmoqning orqasidan ergashmaydi. Bir kun kelib butun xalq bularni orqasida turmasin deya jamiyatdagi muhim mavzularni ko'tarib chiqqan "Odamlar orasida" jurnalini, keyinroq faqat ilmni dinga bog'liqlik tomonlarini yoritib kelgan "Yetti iqlim" va "Irmoq" jurnal va gazetalariga nuqta qo'yishdi. Bu harakat vakillarini XIX asr ohiri va XX asr boshida "Jadidlar harakati" faollarini olib borgan ishlari o'rtasida farq yo'q desa ham bo'ladi. Chunki ikkisining ham asosiy maqsadi xalqqa ilm berishdan iborat. Bu esa Islomning eng asosiy tamoyillaridan biri. Ilmli bo'lmagunimizcha biz odil va erkin jamiyat qura olmaymiz. Bunga to'sqinlik qilayotganlarining soni esa kam emas. Biz qilishimiz kerak bo'lgan vazifalarimizni qilaylik natijasi faqat Allohdan. Hammamizga to'g'ri yo'ldan ketishlik nasib etsin.

муаллиф: Ozbek қаердан: Ozbekiston
13.03.2010 00:23

Икки китоб мавжуд, Коинот ва Курон, ва иккиси хам бир нарса яъни бир танганинг икки тарафи. Факат Аллох Таоло иккисини хам бир вактнинг узида укишни, мутолаа килишни АМР килган.

яна Аллох Таоло баъзи даврларда уша давр инсонларининг муаммоларини Курон ва Суннатга мос шаклда тушунтириб бера оладиган олим зотларини юборганки Саид Нурсий хазратлари хам шу тоифадан хисобланади. (мисол учун Газзолий ва хоказолар)

Нур китоблари бошка таълимотлардан шуниси билан фарк киладики, хозирги асрнинг асосий муаммосини жохиллик яъни илмсизлик деб билади ва бу аср иймонни куткариш асри деб тан олинади. Бундай глобал мукаддас вазифа асосан турк литцейлари оркали замонавий билимни укитиш оркали амалга оширилмокда. Энг кизиги Курони Карим бошка китоблардаги каби маълум бир кавмга эмас балким бутун инсониятга хитоб килади ва бу мактаблар хам дунёнинг 52 давлатида фаолият олиб бормокда ва уша саъй харакатлар натижасида ранги ва ирки кандай булишидан катъий назар юз минглаб одамлар Ислом динини кабул килишмокда.

Яна шуни таъкидлаб утиш жоизки бу инсонларда на зулм, на радикаллик йук, хадисда айтилиб утилганидек на кулидан ва на тилидан хеч кимса зарар курган эмас, ки бу васифлар асл мумин мусулмон кишининг портрети деб мархамат килган Пайгамбаримиз (с.а.в)


икки кун олдин Бухоролик, хаммангизга таниш олим Салим Садриддин Бухорий акамиз дунёдан утдилар, сабаби утган йил март ойида у кишининг угиллари Бахриддин Салимов хам Нурчи деган айблов билан хибсга олинган эди ва бу мусибат у кишининг хаётига зомин булди десак хам булади. Хакларига дуо этайлик.

муаллиф: Kimdir қаердан: UK
12.03.2010 20:33
Men ham turk litseyini bitirganman. Hozir chet elda xalqaro huquq boyicha mutahasis bolib ishliman. Mani yaqin dostlarimni ham qamab qoyishibdi. Man bir narsaga tushunmayapman ahir turk litseylari Karimovning tashabusi bilan ochilgan-ku. Ahir osha qamalganlar hukumat tepasida otirgan faqat oz qornini oylaydigan vakillardan kora aqli-ku. Bizga vatanimiz uchun yashashni orgatishgan litseyda. Hattoki bizadan oqtuvchilar iltimos qilishardi namoz oqimaslikni, dunyoviy ilmlarni koproq olishni. Nahotki ozbek ziyolilari qamalvotti yoki chet elda? Bir kun president va uning korkam qizi egardan tushar ana oshnada koramiz halq gazabini.... Sizga katta omad aqli zayif President va uning hukumati!

муаллиф: master қаердан: Germaniya
12.03.2010 18:57
Hulosa chiqarishdan olding,man hammaga bir shu kitoblarni o'qib chiqishni tavsiya qilardim. Shundan keyin fikr bildirsa manoli bo'ladi. Olmani yemay turib qanday mazaligini bilish mumkin. O'zim bir paytlar darwinizm va boshqa narsalarni o'qib iymonim juda zayiflashgan paytda shu kitoblar yordamga yetishgan va haqiqatni 2x2=4 darajasida isbotlab bergan, bu daraja iymonni kuchaytiradigan kitobni o'qimaganman ham eshitmaganman ham. Albatta bu kitob Quronning bu asrdagi manaviy kasalliklarga qarshi tafsiridir.

муаллиф: dodash қаердан: Olmoniya
12.03.2010 18:48
Sohib, nurchilik yoki hizmat bu bo'linish emas. Hizmat nomidan ham aytib turibdi, bu yahshilikka, dinga , insonlarga hizmat qilish shakli va usuli, boshqa mululmonlardan farqi yo'q, 4 ta mazhabni tan oladi, ularni orqasidan borishadi. Lekin ularni 1ta hizmat shakli shuki, ular ta'limni 1 o'ringa qo'yishadi, chunki ilmsizlik, johillik va iymonsizlikni musulmonlarning eng katta nuqsoni deb bilishadi. Bu zamonda ko'pchilik noto'gri ilm tufayli iymonsiz bo'lmoqda. Bular dinga boshqacha yo'llar bilan hizmat qilishni ham hurmat qilishadi, aslo kamsitishmaydi, man oralarida yashab ko'rganman

муаллиф: nur қаердан: light
12.03.2010 17:21
Risolayu Nur kitobini asosiy maksadi, 20-21 asrdagi yashayotgan insonlarni imonga chorlash. Chunki 1-dunyo urushidan keyin butun dunyo boylab din-imonga karshi politika yurgizilgan. Bu sababdan koplagan insonlar IYMON nimaligin bilmagan. Afsus hozir ham davom bu politikalar davom kilyapdi. Misol: SSSR, va hakazo, hozir esa kollektiv shaklda. Kitob Quroni Karimin tafsiridir va hususan 20-21-.. asrdagi insonlar tushunadigan tilda masalalarni matematik-logiki ravishda asoslab korsatgan. Hakikatdan juda chukur analizlar bor, yani insonning kozini ochadi. Bu kitobdan korkadiganlar, yoki bu kitobga karshi fikir bildiruvchilar yoki din-dushmani yoki dasmol yoki "johil".

муаллиф: Usmoniy
12.03.2010 16:04
Chindan hech kim bilmaydimi shu hibsga olishlarnin asosiy sababi nima?

муаллиф: Sohib қаердан: Bishkek
12.03.2010 14:50
Nurchilik. Nega bu Nurchilar yoki Hizmet uylarida yashovchilar o'zlari haqida ochiq aytishmaydi. Bu uylarga qo'shiladigan bo'lsangiz litsey da o'qigan insonga muammo emas lekin oddiy maktabda o'qiganlarni esa ming chig'iriqdan o'tgazib kegin olinadi. MEn bularni ayblamoqchi emasman shunchaki qanday farqi bor dindan shuni bilmoqchiman. Nega bo'linishadi "Nurchilar" va "Hizmet" Bu narsaga asos solgan insonlar SAid Nirsiy va FAthullah Gulen lar. Shu haqda habar bersangizlar yahshi bo'lardi.
Шарҳлар саҳифаси
.